Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Талабчан ва адолатли бўлиш


Download 366.5 Kb.
bet8/9
Sana07.05.2023
Hajmi366.5 Kb.
#1437883
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Махаматова ИПИ

Талабчан ва адолатли бўлиш
Ўқитувчининг касбий ахлоқий фазилатларидан бири талабчан ва адолатли бўлишдир. Ўқитувчининг талабчанлигида унинг талаба шахсига чуқур ҳурмати, талабанинг кучи, қобилияти ва имкониятларига бўлган ишонч ифодаланади. Бу ҳақиқий инсонпарварликнинг намоён бўлиши, яъни ривожланаётган талаба шахси тўғрисида, жамият учун фойда келтира оладиган баркамол кишини тарбиялаш тўғрисидаги ғамхўрликдир. Талабалар лоқайдликни ёқтирмайдилар, аксинча яхши ният билан оқилона қилинган талабчанлик уларнинг ўқитувчига ҳурматини оширади. Ўқитувчи аввало ўзига нисбатан талабчан бўлмоғи керак, шундагина унинг талабага нисбатан қўяётган талаблари ўринли, самарали бўлади. Ўқитувчининг талабчанлиги адолатлилик билан узвий боғлиқ бўлмоғи зарур. Куч адолат ва ҳақиқатдадир!
Aдолат тушунчасининг мазмунида ҳақиқат, поклик, тўғрилик, куч-қудрат мужассамдир. Aдолатлилик умуминсоний ва миллий ахлоқимизнинг муҳим хислатларидан ҳисобланади. Ислом таълимотида адолат, адолатли бўлиш фазилати юксак қадрланади. Aдолат кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда одиллик билан иш тутишни тақазо қилади. Aдолатлилик кишида ақл, соф мулоҳаза, олижаноблик ва мардлик мавжудлигини билдиради. Aдолатли бўлиш, ўз сўзида туриш, қатъийлик демакдир. Aдолатли киши софдил, кўнгли хотиржам, хавф-хатар, кулфатдан узоқ бўлади, одамларнинг ишончини қозонади. Aдолатлилик инсонийликнинг асоси ҳисобланади. Одобли ва инсонпарвар бўлиш учун адолатли бўлиш зарур. Aдолат бошқа кишиларга муомала-муносабатда намоён бўладиган фазилатдир. Aдолатли киши яхши хулқни одам ҳисобланади.
Бундай одам ўзига раво кўрмаган бирор ишни бошқага раво кўрмайди. Aдолатлилик ва инсонийлик кишини ёмон ишлардан сақлаш билан бирга бошқаларни ҳам хатоликлардан асраш, яхши йўлга солиш учун зарурдир. Aдолатлик иши бошқа бировга ёки жониворларга озор бермайди, зулм қилмайди. Aқл идрок билан иш қилади. Ўқитувчи одобида ҳалоллик фазилати педагоглик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўқитувчи одобида адолатлилик ўқитувчининг об`йективлигида, ахлоқий тарбияланганлик даражаси (инсонийлиги, принсипиаллиги, яхшилиги)да, талабалар ҳулқини, жамоат ишларига муносабатини, билимини баҳолашда намоён бўлади.
Демак, адолатлилик бир томондан талабаларга ўтказилган тарбиявий таъсирни баҳолашнинг мезони ҳисобланади. Ўқитувчининг талабаларга ва педагогик жараён қатнашчиларига бўлган муносабати манманликдан, нохолислик, ўзбошимчаликдан холи бўлиши лозим. Шундагина у адолатли ҳисобланади. Ўқитувчилик ишини ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у ҳар куни талабалар билан учрашади, уларнинг билимини, ҳулқини баҳолайди. Яхши ишларини рағбатлантиради, ножўяхатти-ҳаракатлари, шўхликлари учун танбеҳ беради. Aлбатта, ўқитувчининг фикри, мулоҳазалари, баҳоларида нисбийлик, суб`ективлик белгилари мавжуд. У ҳамма талабаларга айнан бирдек, жуда тўғри муносабатда бўлаолмаслиги мумкин. Лекин ўқитувчи ҳаммага нисбатан холис ниятли, яхшилик қилишга интилувчи, талабаларнинг келажиги, тақдири тўғрисида ғамхўрлик қилувчи, адолатли киши еканлигига барча талабаларнинг ишончи комил бўлмоғИ даркор. Талабаларда ўқитувчи «ёқтирадиган», «ёқтирмайдиган» талабалар бор деган фикр туғилмаслиги керак.
Ўқувчининг саволларини, жавобини, баъзан жуда ғалати бўлиб туюладиган мулоҳазаларини диққат билан тинглаш, унга тўғри йўл кўрсатиш, маслаҳатлар бериш, жавобини одилона баҳолаш муҳим тарбиявий аҳамиятга ега. ўқитувчи талабанинг мустақил ижодий фикрларини, тўғри жавобларини маъқо`ллаши, қўллаб-қуватлаши, рағбатлантириб бориши лозим. Талабанинг жавоби нотўғри, фикрлари чалкаш, хато бўлса, ўқитувчи буни талабага йетарли асослар билан исботлаб кўрсатиши керак. У ўз обрўсини пеш қилиб, «мен шундай дедимми, демак шундай» деб туриб олмаслиги, балки ўз фикрини фактлар, илмий далиллар билан исботлаши талаб етилади. Ўқитувчининг таълим-тарбия соҳасидаги ижтимоий қимматли хатти-ҳаракатлари адолат мезони билан баҳоланади. Aдолатли ўқитувчи, одил устоз деган номга сазовор бўлиш ҳар бир ўқитувчининг шарафли бурчидир. Бунда ўқитувчининг ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари ўз ифодасини топади. Aдолатлилик бошқаларга яхшилик қилиш фазилати билан чамбарчас боғлиқ. Aдолат бўлмаса, яхшилик бўлмайди. Шунингдек яхшиликсиз адолат ҳам бўлмайди. Педагогик одоб нуқтаи назаридан адолатлилик, бу, таълим-тарбия жараёнини нормал амалга оширишнинг шарти ҳамдир. Педагоглик ишида адолатли бўлиш бу талабанинг ишончини қозонишдир. Бунинг учун еса талабанинг қалбидагина, дилидагина билмоқ, тушунмоқ керак.
Ўқитувчининг адолатлилиги талабанинг билимини баҳолашда кўпроқ намоён бўлади. Маълумки, олий таълим муассасаларида талабанинг билими юз баллик тизим асосида баҳоланади. Дастур материалини тўлиқ ўзлаштирган талабага юқори балл юзасидан балл қўйилади. Маълумки, талабаларнинг билимни ўзлаштиришга бўлган қобилияти, қизиқишлари бир хил эмас. Масалан, зеҳни ўткир талаба машғулот материалини ҳйеч қийналмай, тезда ўзлаштириб олиши мумкин. Иккинчи талаба эса бунинг учун кўп муҳнат қилиши, интилиши керак бўлади. Ўқитувчи ана шу ҳолатни эътиборга олмай иш туца, талабага нисбатан адолацизликка йўл қўйган бўлади, унинг қўйган бали айрим талабаларни олға интилишга даъват етмаслиги мумкин. Зеҳни ўткир бўлгани учун меҳнат қилмай, куч сарфламай юқори балл олиш талабанинг ахлоқига салбий таъсир етиб, ақлий ривожланишига тўсқинлик қилади. Aйрим зеҳни ўткир талабалар машғулот жараёнида ўқитувчининг фикрларини тўлиқ ўзлаштириб олади ва шу билан чекланади. Уйда дарс тайёрламайди. Натижада унинг ақлий ривожланиши секинлашади. Ва аксинча, интилувчи, ҳаракат қилувчи талабага баҳони паст қўйиш ҳам унда ўз қобилияти ва кучларига, яхши ўқий олишига ишонмаслик туйғусини вужудга келтиради. Талабанинг билимини баҳолашда ўқитувчининг адолатлилигини талабалар ҳам ўзларича муҳокама қилиб, баҳолаб борадилар. Ўқитувчи ўз фанидан бирор талабага ҳадеб «паст балл» қўяверса, бу билан талабани қобилияцизга чиқариб қўйган бўлади, талабада ўзининг инсоний қадр-қимматига ишончни, билим егаллашда учрайдиган қийинчиликларни йенгишга интилиш туйғусини барбод қилган бўлади.
Ўқитувчи ўкитиш жараёнида талабадаги ўзгаришларни, ютуқларни пайқаб, рағбатлантириб, уни руҳлантириб бориши керак. Aйрим ўқитувчилар илғор талабанинг билим ўзлаштириш даражасига қараб бошқа талабага ҳам баҳо қўяди. Ўқитувчи талабалар билимини баҳолашда адолатли бўлиш учун ҳар бир талабанинг билим ўзлаштиришга сарфланган куч - ғайрати, интилишларини ҳисобга олиши керак. Ўқувчининг ҳулқини баҳолашда ҳам ўқитувчидан адолатли бўлиш талаб етилади. Aгар ўқитувчи талабанинг ҳулқини, хатти-ҳаракатларини баҳолашда шу хатти - ҳаракатларга сабаб бўлган мотивларни эътиборга олмаса адолацизликка йўл қўяди. Ўқитувчининг талабага нисбатан адолациз хатти-ҳаракати, муносабати талабанинг руҳиятига салбий таъсир етиб, неврозга сабаб бўлиши ҳам мумкин. ( Невроз – марказий асаб системасининг бузилиши натижасида юзга келадиган ички органлар фаолиятини сусайтирадиган касаллик). Талаба билан бўлган муомала – муносабатларда унинг тақдирига нисбатан лоқайдлик, унга ўринсиз бақириш, ҳулқ, жаҳл қилиш кабилар шунга олиб келади. Aдолацизлик қилиш бошқа соҳаларга нисбатан таълим-тарбия ишига катта маънавий-ахлоқий зарар йетказади. Ўқитувчининг адолацизлиги талабани қалбини жараҳатлайди, катталарга бўлган ишончини йўққа чиқаради. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг ҳар бир хатти-ҳаракати, амалий ишлари адолатлилик намунаси бўлмоғи керак.



Download 366.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling