Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги
Билимдонлик, ҳалоллик, ростгўйлик
Download 366.5 Kb.
|
Махаматова ИПИ
Билимдонлик, ҳалоллик, ростгўйлик
Билимдонлик, ҳалоллик, ростгўйлик - ўқитувчининг муҳим ахлоқий фазилати, маънавий бойлиги ҳисобланади. Бу фазилатлар инсоний муносабатларни гўзаллаштиради. Инсоннинг моддий эҳтиёжлари чекланган бўлади ва тўла қондирилиши мумкин. Лекин маънавий эҳтиёжлар маънавий бойликлар сингари чексиздир. Киши яратган маънавий бойликларни қанчалик кўп ўзлаштирса, унинг шахси шунчалик баркамол бўлади. Ўқитувчининг бойлиги, билимдонлиги халқ манфаатига, ёшларнинг бахти, истиқболи, келажагига қаратилиши, хизмат қилиши зарур. Машҳур мутафаккир айтганидек, агар киши фақат ўзи учунгина ишласа, у машҳур олим, улуғ донишманд, ажойиб шоир бўлиши мумкин, лекин у ҳйеч қачон ҳақиқий баркамол инсон бўла олмайди. Буюк киши бўлиши учун аввало жамият тараққиёти йўлида, инсониятнинг буюк орзу – истакларини рўёбга чиқариш йўлида хизмат қилмоқ ва бунинг учун зарур бўлса, ўз ҳаётини ҳам қурбон қилишга тайёр турмоқ керак. Ўқитувчининг билимдон бўлиши, инсоният яратган маънавий бойликларни кўпайтириши ва уни ёшларга астойдил ўргатиши, ўз ишидан қаноат ҳосил қилиши, ўз касбини, талабаларни дилдан севиб, берилиб ишлаши – буларнинг барчаси талаба шахсининг шаклланишига таъсир этади. Ҳар томонлама билим ва юксак маданиятга эга бўлиш ўқитувчи одобининг талабларидан биридир. Бозор иқтисодиётига асосланган жамият кишисининг идеали инсоннинг ақлий баркамол, маънавий бой, ишбилармон, ахлоқ-одобли, ҳалол, ростгўй, ўзини тута оладиган бўлишини тақазо қилади. Талабалар бу идеалга интиладилар. Талабага ахлоқий таъсир ўтказишининг самараси ўқитувчининг чуқур билимли, юксак маъданиятли, баркамол инсон бўлишига боғлиқ. Ўқитувчи-ўзи ўқитадиган фанини яхши билиши ва ундан тузуккина машғулот бериши билангина бунга ериша олмайди. Ҳақиқий устоз ўз фанини билиш билангина чекланиб қола олмайди. У жуда кўп нарсаларни билишга, тушунишга, ҳис етишга интилиши лозим. Мафкуравий ҳаёт, бадиий адабиёт, техника, тасвирий санъат, театр, кино, телевидения, мусиқа, архитектура, спорт – ўқитувчи буларнинг барчасидан хабардор, уларни тушунадиган, қадрлайдиган бўлиши талаб етилади. Ўқутувчи ҳамма нарсани кўра оладиган бўлиши зарур, лекин ҳар жойдан бир шингил эмас, балки, аввало, ўз ишини, ўзи ўқитадиган фанни пухта билиши, шу билан бирга билимларнинг бошқа соҳаларига ҳам қизиқиши, улардан хабардор бўлиши керак. Ўқитувчилик фаолияти учун бу сифатлар зарурий ҳисобланади. Илм – фан ривожланиб, янги технологиялар жорий этилаётган ҳозирги даврда талабалар билим оладиган манбалар йил сайин кўпайиб бормоқда. Бадиий ва илмий-оммабоп китоблар, газета, журнал, радио ва телевизион ешиттиришлар, музей ва кўргазмаларга талабалар жуда қизиқадилар, шунинг учун ҳам ўқитувчи жуда кўп нарсани билиши, ҳамма нарсадан хабардор бўлиши керак. ўқитувчи маданиятнинг бирор соҳасидан ҳам хабарсиз қолиши мумкин емас. У талабани қизиқтирадиган барча саволларга тўғри, ўринли жавоб қайтариши лозим. Ўз фанидан бошқа ҳйеч нарсага қизиқмайдиган ўқитувчи талабалар учун идеал бўла олмайди. Жамият ҳамма вақт ўқитувчининг умумий маданиятига жуда катта талаблар қўяди. Ўқитувчининг маънавий қиёфасида ҳалоллик, ростгўйлик, ахлоқий поклик, оддийлик ва камтарлик муҳим фазилатлардан ҳисобланади. Бу фазилатлар кишига ички гўзаллик, маънавий поклик бағишлайди, кишининг қадр - қимматини оширади. Ҳалоллик ўқитувчининг ички ва ташқи дунёсининг бирлигини, сўзи билан хатти-ҳаракати тўғри келишини, талабаларга, ҳамкасбларига, ота - оналарига очиқ кўнгил ва самимий муносабатини ифодаловчи ахлоқий фазилатдир. У инсон характерининг моҳиятидан келиб чиқади. Ўқитувчининг ҳалоллиги ўз вазифасини виждонан ва онгли равишда бажаришида намоён бўлади. Ўқитувчи ахлоқида ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, мафкуравийлик, тизимлилик, ўзига, талабаларга ва бошқаларга бўлган ишончни, самимийликни, сўз билан иш бирлигини, оддийлик ва камтарликни тақозо қилади. Ростгўйлик ўқитувчининг маънавий қиёфасини характерлайдиган ахлоқий фазилат бўлиб, кишининг сўзида, гапида ифодаланади. Ростгўйлик кишиларга доимо ҳақиқатни гапиришни, тўғри маълумот беришни, алдамасликни талаб қилади. “қудратли инсонда доимо ростлик, заифликдан ерур ёлғону пастлик”, деган еди Aбулқосим Фирдавсий, Марказий Осиё халқларининг умуминсоний ва миллий қадриятларида ростгўйлик ва ширинсўзлик ўта қадрланади. Ўқитувчининг ҳалоллиги, ростгўйлиги, поклиги Ватанга, халққа, ёшларга муносабатида намоён бўлади. ҳалоллик ва ростгўйлик – камтарлик ва оддийликни тақозо қилади. Ҳалол ва ростгўй одам оддий ва камтар бўлади. ўзига кўрсатилган иззат-ҳурматдан талтайиб, гердайиб манманликка берилиб кетмайди. Бу фазилатлар ўқитувчининг ахлоқи киши сифатида обрўсини оширади. Aксинча ўқитувчининг иккиюзламачилиги, сохта, қалбаки хатти- ҳаракатлари, принсипсизлиги талаба тарбиясига салбий таъсир этиб баъзан жуда оғир оқибатларга олиб келади. Хуллас, агар ўқитувчи талабалар унга хушахлоқ, энг баркамол инсон деб қараётганликларини қанчалик ёдда туца, талабаларга унинг таъсири шунчалик кучлироқ бўлади, унинг ҳар бир мақтагани талабага завқ бағишлайди, унинг ҳар бир танбеҳи талаба қалбида шунчалик чуқур из қолдиради, барча тарбиявий ишлар таъсирли ва самарали бўлади. Ўзининг бирор ноўрин хулқи билан талабаларга ёқмай қолган ўқитувчининг аҳволи вой бўлади. Ўқитувчи ахлоқининг поклигига ишонч йўқолса, ёки унга путур йеца, ўша заҳотиёқ ўқитувчи нутқининг бурди кетади – унинг мақташи ҳам, танбеҳи ҳам ўз аҳамиятини йўқотади, авваллари талабаларнинг унга ҳурмати ва муҳаббати туфайли кўнгилхушлик билан осонгина битадиган ишлар енди талабаларни қийнаш, мажбур этиш ва жазо бериш билангина бажарилиши мумкин. Ўқитувчининг ахлоқий фазилатларидан яна бири - ўз кучига ишонч, лекин манманлик, мақтанчоқлик қилмасликдир. Ўқитувчи ҳар доим олдинга қараб интилиши, ўз ишига, ўз-ўзига нисбатан талабчан бўлиб, ўз дарсларига танқидий қарай олиши лозим. Талабалар, ҳамкасблари, назоратчилари унинг машғулотларини юқори баҳоласалар ҳам ўқитувчи бундан мағрурланиб кетмаслиги керак. У яхши ўтган дарсидан қаноат ҳосил қилган пайтларида бундан кўра ҳам тузукроқ ишлашга интилса, бу – ижодий камолот сари боришнинг тўғри йўлидир. Қўрқоқлик, ўз кучига ишонмаслик, бировнинг кўмагига муҳтожлик, ўқитувчи ахлоқига, педагогликлик касбига мутлақо тўғри келмайди. Шунингдек, ўзига бино қўйган, мақтанчоқ, олифта ўқитувчини ҳам талабалар хуш кўрмайдилар. Ўқитувчи ўз кучига ишониб, ўз фанини, талабаларни, педагоглик ишини севган, ўзининг бутун кучини, қалб кўрини унга сарфлаган тақдирдагина талабаларнинг ҳурматига сазовор бўла олади. Маълумки, ўқитувчининг фаолиятида айрим жузъий хатолар, истиснолар, баъзан бирор ноўрин хатти-ҳаракат учраб қолиши ҳам мумкин. Ўқитувчи бундай пайтларда ўз хатосини тушуниб, уни тан олиши, кечирим сўраши лозим. Бу яхши ўқитувчининг қадр-қимматини тушириб юбормайди, балки аксинча, талабалар ўқитувчининг журъатига, унинг юксак ахлоқий фазилатларига ишонч билан қарайдиган бўладилар. Ўқитувчи ўзи иккиланадиган айрим масалаларни, ҳатто талабалар бу ҳақда сўраб қолсалар ҳам, талабаларга иложи борича, айтиб қўймаслиги мақсадга мувофиқ. Чунки, мужмал, хато жавоб бергандан кўра, бу масалани ҳозирча четлаброқ ўтиш маъқул. Навбатдаги машғулотгача уни аниқлаб, билиб олиши ва сўнгра асосли жавоб қайтариши мумкин. Бошқа касбларга қараганда педагогик фаолият одобли бўлишни тақозо қилади. Одатда, инсон ахлоқи унинг одобида ифодаланади. Ўқитувчининг ҳар бир сўзи, ҳар бир босган қадами ибрат, тарбия, ўрнакдир. Download 366.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling