Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
85 
ХИВА ХОНЛИГИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИ 
 
Азимов Ҳ. -
ТИҚХММИ доценти, ф.ф.н. 
 
Ватанимиз тарихининг теран илдизларига назар ташлар эканмиз, Амударёнинг қуйи оқими 
- қадимги Хоразм воҳаси инсоният тамаддуни ўчоқларидан бири сифатида минг йиллар 
мобайнида дунё эътиборини жалб этиб келганлигининг гувоҳи бўламиз. Унда шаклланган 
давлатчилик анъаналарининг давоми сифатида XVI аср бошларида вужудга келган Хива хонлиги 
ҳам минтақа ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий 
жараёнларда муҳим ўрин тутган
Мазкур даврни атрофлича ўрганиш ва тадқиқ этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади . 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида 
таъкидлаганларидек: “Хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой 
тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари 
фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим…” 
.Муайян даврларни инобатга олмаганда, 1920 йилда большевиклар томонидан барҳам 
берилгунига қадар мустақил сиёсат юритган Хива хонлиги ўзбек давлатчилиги тарихида ўз ўрнига 
эга. Шу хусусда фикр юритар эканмиз, XV—XVII асрлардаги Хива хонлигидаги давлат 
бошқаруви тизими, хусусан, ҳарбий-маъмурий тизимга эътибор қаратмоқчимиз.
Темурийлар салтанати таназзулга юз тутиб, Муҳаммад Шайбонийхон томонидан 
минтақани ягона, марказлашган давлатга қайта бирлаштириш ҳаракати бошланган даврда Хоразм 
темурий султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлигидаги Хуросон давлати тасарруфида эди. 
1505 йилда Шайбонийхон Хоразмни ўз салтанатига қўшиб олади. Бироқ 1510 йилда кам 
сонли қўшин билан Эрон шоҳи Исмоилнинг улкан қўшинига рўбарў келган Шайбонийхон жангда 
ҳалок бўлади. Хоразм Исмоилшоҳ томонидан забт этилади. Бу узоққа чўзилмади: Шайбон 
авлодидан бўлган Элбарсхон 1511—1512-йилларда воҳадан Исмоилшоҳ қўшинини қувиб 
чиқаради ва1512 йилда мустақил Хива хонлигига асос солади. Бу хонлик таркибига Амударё қуйи 
оқимидаги воҳалар, Манғишлоқ, Даҳистон (Машҳад) ва Ўзбой атрофидаги кўчманчи туркман 
ҳудудлари кирар эди. 
Хива хонлиги шайбонийлар давлати сингари бир қанча катта-кичик мулклардан ташкил 
топган бўлиб, жанубдa Эрон, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи, шимолда қозоқ 
жузлари билан чегарадош эди. 
Шу ўринда, хонлик тарихидаги муҳим бир жиҳатга тўхталиб ўтиш жоиз. XVI асрнинг 70-
йилларидан бошлаб ўз ўзанини ўзгартирган Амударё Каспийга эмас, балки Орол денгизига қуйила 
бошлайди. 15 йил давом этган бу жараён оқибатида Амударёнинг олдинги ўзани оқиб ўтган 
ҳудудлар чўл-биёбонга айланади. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасига, аҳолининг турмуш тарзига 
жиддий таъсир кўрсатади. Хонлик пойтахти Урганчнинг мавқеи пасайиб, минтақанинг энг бой 
савдо марказларидан бири бўлган Хива шаҳри пойтахт деб эълон қилинади. 
Хонлик тўлиғича ҳарбий бошқарувга асосланган бўлиб, буни сиёсий вазият тақозоси 
дейиш ҳам мумкин. Хонлик муттасил сиёсий курашлар, урушлар гирдобида эди. Узоқ йиллар 
давомида ҳокимият тепасида турган ўзбек қабилалари билан туркман қабилалари ўртасида, 
шунингдек, шаҳзодалар ўртасидаги урушлар тинмади. Хива ва Бухоро ҳукмдорлари ўртасида 
Мурғоб дарёси бўйлари ва Марв учун қирғинборот урушлар бўлиб турар, бу ҳудудлар қўлдан-
қўлга ўтарди. 
Булардан ташқари, хонлик ҳудудига шимолдан қалмоқлар,қозоқлар, Урал казакларининг 
тез-тез ҳужумлари ҳам улкан талофатлар келтирган. 
XVI асрда бутун Мовароунаҳр ва Хуросонни бирлаштиришга бел боғлаган Бухоро хони 
Абдуллахон II Хоразмга икки марта юриш қилиб, марказий ҳокимият ҳукмронлигини қайта 
тиклайди. Унинг вафотидан кейингина Хива хонлигининг мустақиллиги қайта тикланади. 
Хонлиқда давлат бошқаруви ва қўшин тузилиши Бухоро хонлигидан деярли фарқ 
килмаган. Мутлақ ҳокимият эгаси бўлган хон олий бош қўмондон ҳисобланган, ундан кейинги 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling