Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДАБИЁТЛАР
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
88 Хонликда айниқса ҳунармандчилик тараққий топган эди. Шогирдларга касб ўргатишнинг шартлари ва муддатлари шартнома асосида расмийлаштирилган. Синовдан ўтган шогирдларига ўз устахонасини очишга pухсат берилган. Уларнинг фаолияти мунтазам назорат қилиниб, айни пайтда манфаатлари ҳам тўлиқ ҳимоя остида бўлган. Хива хонлигида илм-фан соҳасида ҳам маълум ютуқларга эришилган. Хусусан, Абулюзий Баҳодирхоннингг «Шажараи турк», «Шажараи тарокима» каби асарлари нафақат ўз даври, балки келажак авлодлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда таниқли шарқшунос олим Херман Вамберининг «Абулғозийнинг «Шажараи-турк»и учун бутун дунё ундан миннатдор» деганини эслашнинг ўзи кифоя. XVII асрдан меъморчилик соҳаси ҳам ривожланиб борди. Бунга Араб Муҳаммадхон мадрасаси (1616 йил), Хўжабердибий мадрасаси (1688 йил) ва Оқмасжид (XVII аср) мадрасалари мисол бўла олади. Маълумки, юртимиз Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган бўлиб, буюк тарихий обидалари ва маънавий бойликлари жиҳатидан дунё давлатлари орасида алоҳида аҳамият касб этади. Кўҳна ва навқирон шаҳарларимиз - Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Хива ЮНЕСКОнинг Бутун жаҳон маданий мероси обьектлари рўйхатига киритилган. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бу борада бир қатор вазифалар белгиланиши сайёҳликни янада тараққий топтиришда муҳим асос бўлиб ҳизмат қилади. Дунё сайёҳлари Ватанимизга ташриф буюрганларида давлатимиз тарихи ҳамда аждодларимизнинг бой маданий ва маънавий мероси билан атрофлича танишиш имконига эга бўладилар. Бу эса халқлар ва давлатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳизмат қилиши шак-шубҳасиздир. Халқимизнинг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, унинг теран илдизларига атрофлича назар ташлаш бугунимиз ва келажагимиз учун ўта муҳим вазифалар сирасига киради. Зеро, тарих ёшларимизни ватанга садоқат ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашга ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга муносиб ҳисса қўшади. АДАБИЁТЛАР: 1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси .”Халқ сўзи”, 2018 йил 29 декабрь. 2. Дадабоев Ҳ. Тарихий ҳарбий терминлар луғати . Т., ”Ўз МУ “, 2003. 3. Ўзбекистон Республикаси Энциклопедияси .Т.,”Қомуслар бош таҳририяти”.1997. 4. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи. 3-китоб. - Т.:”Шарқ”, 2000. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling