Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


 Черковни маҳаллийлаштириш услуби


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

4. Черковни маҳаллийлаштириш услуби. Черковларни маҳаллийлаштиришда йиғилган 
жамоа сонига қараб икки турдаги муассаса ташкил этилади. Мос ижтимоий ва сиёсий шарт-
шароит юзага келиб, жамоа сони етарли миқдорга чиқса, расмий насроний ташкилоти очилади. 
Бундай жамоа маҳаллий урф-одатларга уйғун иш олиб боради. 
Иккинчи кўриниши эса “уй черковлари” шаклидаги жамоалар, яъни етарлича ижтимоий-
сиёсий шароит ва ҳали мўлжалдаги жамоа йиғилмаган ҳолларда ташкил этилади. Бу каби уйлар 
оддий аҳоли уйларида ташкил қилинади. Ташқаридан қараганда эътиборни тортмайдиган бу 
уйлар келажакда қуриладиган расмий черковлар учун замин бўлиб хизмат қилади. Черковни 
маҳаллийлаштиришда насронийлаштирилаётган маҳаллий халқ орасидан фаол миссионерлик ва 
раҳбарлик сифатига эга бўлганларни тарбиялаш муҳим саналади. 
5. Ижтимой-сиёсий вазиятлардан фойдаланиш услуби. Миссионерлик ҳаракатларида 
айрим минтақаларда юзага келган вазиятларга катта аҳамият берилади. Ҳозирги кунда аввало 
АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари миссионерларга сиёсий кўмак беришаяпти. Дунёда содир 
бўлаётган халқаро воқеа-ҳодисалар, турли ўлкаларга қарши сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар 
миссионерлар учун ақл бовар қилмас қулай фурсатларни туҳфа этмоқда. Бу ҳолнинг машҳур 
мисолини 11 сентябрь воқеаларидан сўнг АҚШ ва иттифоқдошларининг Ўрта Шарққа сиёсий ва 
ҳарбий ҳаракатларида кўриш мумкин. Демократия ва тинчлик ўрнатиш ниқоби остида кирган ғарб 
давлатлари Ўрта Шарққа оқиб кирган минглаб миссионерлар учун ҳимоя қалқони бўлишди. 
6. Турли воситаларни ишга солиш услуби. Миссионерлик ҳаракатларида қуйидаги 
воситалардан самарали фойдаланилмоқда: 
Ноширлик фаолияти. Муқаддас матнларнинг маҳаллий тил ва лаҳжаларга таржима 
қилиниши ва текинга тарқатилиши миссионерлик фаолиятининг асосий тарғибот воситаларидан 
ҳисобланади. Бундан ташқари, даъват қилинаётган шахсларнинг савиясига мос китоб, рисола ва 
шу кабиларни етказишга ҳам катта аҳамият берилади.
Шу каби қўлланмалар юқори дид билан безатилган, жуда таъсирчан ифодаланган сўзлар 
билан ёзилган ва одамларнинг эътиборини тортадиган суратларга бой бўлади. Уларда динни қабул 
қилиш очиқдан-очиқ таклиф қилинмайди.



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling