Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

 
РЕЗЮМЕ: 
Мақолада замонавий миссионерлик фаолиятига хос бўлган хусусиятлар, миссионерлик 
ташкилотлари ва уюшмаларининг мақсад-муддаолари, усул ва воситалари қисқа таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар: дин, миссия, диний миссия, миссионерлик, прозелитизм, глобаллашув, 
услуб, восита, мафкуравий иммунитет, диний маърифат. 
 
РЕЗЮМЕ: 
В статье анализируются особенности современной миссионерской деятельности, цели и 
задачи, методы и средства миссионерских организаций и объединений. 
Ключевые слова: религия, миссия, религиозная миссия, миссионерство, прозелитизм, 
глобализация, метод, средства, идеологический иммунитет, религиозное воспитание. 
 
RESUME: 
The article analyzes the features of modern missionary activity, goals and targets, methods and 
means of missionary organizations and associations. 
Keywords: religion, mission, religious mission, missionary activity, proselytism, globalization
method, mean, ideological immunity, religious education.  
 
 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
94 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ВОЯГА ЕТМАГАН ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖИНОЯТЧИЛИК 
ҲОЛАТИНИ АНИҚЛАШНИНГ СОЦИОЛОГИК МУАММОЛАРИ 
Толипов А.А. – 
Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник
институти кафедра бошлиғи ўринбосари 
 
Вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳозирги давримизда ҳал этилишидан бутунжаҳон 
ҳамжамияти манфаатдор бўлган глобал муаммолар сирасига киради. Бу эса ўсиб келаётган ёш 
авлоднинг жамиятнинг яшовчанлигини таъминлашдаги муайян роли билан изоҳланади. Вояга 
етмаганлар жиноятчилиги ҳаттоки энг демократлашган ва иқтисодий ривожланган давлатлар учун 
ҳам хосдир. Бу вояга етмаганлар жиноятчилиги муаммоларини фақат миллий воситалар 
орқалигина ҳал этиш мумкин эмаслигини исботлаб беради ва бутун жамият кучларини 
бирлаштириш зарурлигини ифодалайди ҳамда ушбу муаммони ҳал этишга йўналтирилган 
нормалар ва стандартлар тизимининг юзага келишига ва ривожланишига имкон беради.
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда Ўзбекистонда вояга 
етмаган ўсмирлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатини олдини олиш борасида аниқ амалий чора-
тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати 
тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан 
бири ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда 
ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига 
кўмаклашишдан иборат эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шу боисдан ҳам м
амлакатимизда вояга 
етмаганларни ҳар томонлама камол топиши учун яратилаётган имкониятлар уларни бағрикенглик, 
тинчликсеварлик, халқимизнинг бой тарихий меросини қадрлаш, шунингдек ўз қарашларига эга 
бўлган, ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини 
тўлиқ ҳис этадиган фуқароларни тарбиялаш Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва 
жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар 
ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва 
жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилган. 
Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга 
оширилган ишлар натижасида 01.05.2018 йил ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид 
ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайган. Бизнинг назаримизда 
вояга етмаган ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, 
ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва ёшларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини 
оммалаштиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим ўрин эгаллайди. 
Шу билан бирга, мазкур жараёнларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда 
жамиятнинг ҳар бир аъзоси айниқса ёшларни давлат келажагига бефарқ бўлмаслиги муҳим 
масалалардан ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка 
қарши курашиш тизими тубдан ислоҳ этилди, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда 
ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди. 
Жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 
фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини 
олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш 
мақсадида 2017 йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси 
вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга 
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling