Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Матбуот ва бошқа ОАВ.
- Интернет тармоғи.
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
92 Дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатда “Тўлиқ Инжил христианлари”га қарашли 120 дан ортиқ “Библия” жамиятлари фаолият юритади. Ушбу йўналишга кирган янги вакилларнинг ярмидан кўпи динни қабул қилишларини христиан адабиётлари таъсири билан боғлашлари мазкур услубнинг нечоғлик самарали эканлигини кўрсатади [13 Б. 27]. Матбуот ва бошқа ОАВ. “Медиа евангелизми”, яъни телевидения, радио, газета ва доимий нашрлар орқали тарғибот миссионерликнинг дунё бўйлаб янада тезроқ ёйилишига сабаб бўлаётган воситаларидан бири. Дунё бўйлаб турли миссионер гуруҳлар назорати остида юзлаб теле, радио каналлари, кунлик ва ҳафталик газеталар, шунингдек, бошқа доимий нашрлар фаол иш юритиб келмоқда. Радио ва телевидиние орқали жонли эшиттиришларни уюштириш ҳам христианликни тарғиб қилишнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Масалан, Россиялик мутахассисларнинг маълумотларига кўра, 13 та йирик агентлик 211 тилда христианликни тарғиб қилувчи эшиттиришларни олиб бормоқда. Биргина “Голос Евангелие” радиоканали 100 дан ортиқ мамлакатга 120 дан ортиқ тил ва шевада христианликни тарғиб қилади [14 Б. 27]. Интернет тармоғи. Ҳозирда интернетдан нафақат компьютер тармоғи, балки космик алоқа йўлдошлари, радиосингал, кабел телевидиниеси, телефон, уяли алоқа орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурган Интернетдан фойдаланувчиларнинг сони бугун бир ярим миллиарддан ошганлиги ва бу кўрсаткич сониялар сайин ошиб бораётганлиги фикримиз исботидир. Айни мазкур ҳолат интернетни ғоявий кураш ва тарғиботни амалга оширишнинг асосий ўчоқларидан бирига айлантирди. Интернетдаги миссионерлик мазмунидаги сайтлар таҳлили ундаги маълумотлар, тезкор ахборотлар ва янгиликларнинг бир вақтнинг ўзида бир неча тилда ва миссионерлар учун фойдали бўлган йўналишда бериб борилишини кўрсатади [15 Б. 27]. Демак, айнан интернет орқали амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида бугун миссионерлар сафи кенгайиб бормоқда. Кино. Тасвирли воситалар ичида кинонинг алоҳида ўрни бор. Насронийликни тарғиб қилиш ниятида тайёрланган фильм ва сериалларнинг, айниқса, учинчи дунё ўлкаларида таъсири кучли бўлмоқда. Деярли барча миссионерлар “Исо” фильми каби юзлаб тил ва лаҳжаларга таржима қилинган асарларни CD ёки DVD ахборот сақлаш воситалари шаклида насроний бўлмаганларга текин тарқатиш, уларни якка ёхуд кўпчилик бўлиб кўриш “фойдали” эканини таъкидлашмоқда. Маълумотларга кўра, 2006 йилда миссионерлик ғоялари билан суғорилган 118 та кинофильм ишлаб чиқарилган бўлиб, улар Голливудда яратилган фильмларнинг 41 фоизни ташкил этади [16 Б. 27]. Юқоридаги ҳолатдан яқин истиқболда кино инсонлар онгига эътиқодий босим ўтказиш ва христианликни тарғиб қилишнинг асосий бўғинига айланаётганлигини англаб олиш мумкин. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling