Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 89 RESUME
- Keywords
РЕЗЮМЕ: Мазкур мақолада XVI- XVII асрларда Хива хонлигида давлат бошқаруви тизимига эътибор қаратилган. Хусусан, хонлик тасарруфидаги ҳудудлар, халқнинг турмуш шароитлари, сулолалар алмашинуви ва унинг моҳияти, хонликдаги мансабдор шахслар ва уларнинг вазифалари ҳақида етарлича маълумот беришга ҳаракат қилинган. Калит сўзлар: маъмурий-бошқарув, иноқ, нақиб, юзбоши, қўнғиротлар сулоласи, қушбеги, тўпчибоши, ясовулбоши, мингбоши, шиғовул, навкар. РЕЗЮМЕ: Данная статья посвящена системе управления государства в Хивинском ханстве в XVI – XVII в.в. В частности дана информация об образе жизни населения, об обмене династий , о чиновниках ханства и их обязанностях. Ключевые слова: административное управление, политическая принадлежность, согласие, накиб, юзбаши, династия кунгратов, кушбеги, тупчибаши, ясавулбаши, мингбаши, шигавул, войска. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 89 RESUME: This article is devoted to the system of government in the Khiva Khanate in the XVI - XVII centuries. In particular, information is given on the way of life of the population, on the exchange of dynasties and their entities, on the officials of the Khanate and their duties Keywords: administration, political affiliation, consent, naqib, yuzbashi, kungratov dynasty, kushbegi, tupchibashi, yasavulbashi, mingbashi, shigavul, troops. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 90 ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Обломурадова Х. - ТДЮУ катта ўқитувчиси Глобаллашув шароитида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг шиддат билан ривожланиши, коммуникация ва ахборот технологияларининг тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши ушбу соҳадаги услуб ва воситаларининг такомиллашувига сабаб бўлмоқда. Мафкурадан кураш воситаси сифатида фойдаланиш умумбашарий тус олмоқда. Шу жумладан, бугунги кунда миссионерлик фаолиятига хос бўлган хусусиятлар, миссионерлик билан шуғулланаётган ташкилот ва уюшмаларининг мақсад-муддаолари, усул ва воситалари ҳам даврга монанд янги шаклларда намоён бўлмоқда. Инсон ва жамиятнинг тинч ва осуда ҳаёти ва тараққиётига таҳдид туғдираётган миссионерликка қарши кураш, унинг олдини олиш ўзларининг асрлар давомида шаклланган диний-миллий қадриятларига эга мамлакатлар учун энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бир қарашда миссионерларнинг дастурлари инсоният равнақи, дунёда тинчлик ўрнатиш, муҳтожларга беғараз ёрдам беришга қаратилгандай кўринади. Аммо чуқурроқ назар ташланса, аксарият ҳолларда ғаразли мақсадлар кўзланаётгани маълум бўлади. Замонавий миссионерликнинг асосий хусусиятларидан бири муайян мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий вазиятидан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишидир. Миссионерлик ташкилотлари ва марказлари йирик капитал ва ерларни тасарруфига олиб, ўз мамлакатлари сиёсатини ўтказишда фаол иштирок этиб келмоқда. Маърифат тарқатиш, хайрия ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини монополлаштириш йўли орқали ўз тарғиботини амалга оширмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш ва бепул ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими замонавий миссионерлик фаолиятининг асосий мазмунини ташкил қилади. Энг аввало, кўпгина замонавий миссионерлик ташкилотларини ўз ҳукуматлари томонидан турли шаклларда кўмак олиб туришларини таъкидлаш зарур. Шунингдек, миссионерлар фаолият юритмоқчи бўлган ҳудуд аҳолиси диний эътиқоди, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳақида маълумот олиш учун ўз тадқиқот марказларига ҳам эга. Миссионерлар бугунги кунда хоҳлаган тилда ва ададда ўз диний адабиётларини чоп эта олишлари мумкинлиги ҳам уларнинг имкониятлари нақадар кенг ва кучли эканини тасдиқлайди. Замонавий миссионерлик ташкилотлари дунё бўйича демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари устувор аҳамият касб этиб бораётганидан ҳам ўз мақсади йўлида усталик билан фойдаланаётганини кўрсатмоқда. Мисол учун уларнинг фаолияти қайси давлатда тақиқланса, халқаро ҳужжатлар бузилаётгани, инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида жар солишади. Бундай ҳолларда улар айрим халқаро хужжатларда қайд этилган қоидаларни рўкач қиладилар. Ҳозирда миссионерлар ва прозелитлар қуйидаги услублардан фаол фойдаланишмоқда: Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling