Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
97 
8) Вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг ҳуқуқбузарлиги учун ошкора ижтимоий назоратни 
амалга ошириш мақсадида кенг жамоатчиликни жалб этишнинг турли шаклларини ишлаб чиқиш 
бу соҳадаги огоҳликка чақирувчи фаолиятнинг самарадорлигини оширади. Ушбу барча 
муаммолар вояга етмаган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг комплекс-мақсадли 
дастурларига киритилиши зарур. Бугунги кунда ижтимоий иш соҳасида давлат стандартларининг, 
мутахассислар касбий маҳоратининг самарали илмий-асосланган тамойилини ишлаб чиқиш, 
ижтимоий иш ходимлари касбий фаолиятининг аттестация тартибини яратиш лозим.
Юқорида эътироф этилган тавсиялар, ўсмирлар делинквентлигининг умумий 
профилактикаси самарадорлигига сўзсиз ижобий таъсир кўрсатади, бироқ махсус огоҳлантирувчи 
чора-тадбирлар тизимига ўзгартиришлар киритиш борасида ҳам эҳтиёж юзага келди.
1. Эҳтимол, ички ишлар органлари таркибида ювенал юстиция институтининг ёки ювенал 
милиция бўлимларининг яратилиши ижобий таъсир кўрсатар. Уларнинг фаолияти дастлаб вояга 
етмаганлар жиноятчилигидан огоҳлантиришни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш 
воситасида огоҳлантирувчи ижтимоий назорат субъектларининг идоралараро тарқоқлигини 
бартараф этишга йўналтирилган бўлиши зарур. 
2. Вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган судларнинг ташкил этилиши ҳар бир 
қонунбузарга нисбатан индивидуал ёндашувни таъминлашга имкон беради.
3. Криминология, социология, психология, педагогика ва тиббиёт соҳасида тайёргарликка 
эга бўлган ижтимоий педагоглар ва превентив (огоҳлантирувчи) психологлар лавозимини ташкил 
этиш ва уларни доимий қайта аттестациядан ўтказиш йўли билан превентив (огоҳлантирувчи) 
ижтимоий назорат тизимидаги барча муассасалар бўйича киритиш жиноятчилик 
профилактикасининг самарадорлигини ошириши мумкин. 
4. Шунингдек вояга етмаган жиноятчиларни қайта тарбиялаш билан шуғулланувчи махсус 
муассасалар ходимларининг психологик тренингининг пухта ўйланган тизими зарур.
5. Барқарор криминоген йўналишга эга бўлган махсус ёпиқ муассасаларда вояга етмаган 
ҳуқуқбузарларни тутиб туриш ўсмирлар жиноятчилигининг ривожланишига тўсиқ бўлиб хизмат 
қилиши мумкин, шу сабабли уларга нисбатан умум қабул қилинган профилактик чораларни 
қўллаш ижобий натижаларни бермайди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, вояга етмаганларнинг жиноятчилигидан огоҳлантириш 
самарадорлиги бугунги кунда тўғридан-тўғри махсус ва номахсус огоҳлантирувчи органлар 
фаолиятининг ўзаро алоқадорлигига боғлиқ. Вояга етмаганларнинг жиноятчилиги огоҳлантириш 
бўйича жиноий-ҳуқуқий ва педагогик-психологик характердаги чора-тадбирлар комплексини 
инкор 
этмаган 
ҳолда, 
жиноятчилик 
билан 
курашиш 
профилактика 
фаолиятини 
индивидуаллашувга бориб тақалгани каби, ҳуқуий муҳофаза қилиш тадбирларига ҳам бориб 
тақалади, аслида бу ижтимоий сиёсатнинг кенг комплексида (мажмуида) ўрганилиши зарур. Айни 
пайтда ўсмирлар жиноятчилигидан огоҳлантиришнинг анъанавий жиноий-ҳуқуқий чора-
тадбирлари вазиятга доир таснифга эга бўлиб, ҳозирча жиноятчилик билан кураш соҳасидаги 
ижтимоий ўзгаришлар ва ижтимоий ислоҳотларнинг кенг стратегияси билан уйғунлаша олмаяпти. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling