Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
96 бор кучини сафарбар қилмоғи лозим. Асосан вояга етмаганлар орасидаги ҳуқуқбузарликнинг умумий профилактикаси билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва хизматлари тизимининг қайта ташкиллаштирилиши, бизнингча, қуйидаги ҳолатларни кўзда тутади: 1) Ўсмирларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигини профилактика қилувчи муассасаларнинг ўзаро самарали ҳаракатланишини таъминловчи ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий- молиявий механизмларни такомиллаштириш. Бугунги кунда огоҳлантирувчи фаолиятни амалга оширувчи турли субъектлар ҳаракатларида идоралараро тарқоқлик ва келишмовчиликлар ҳанузгача мавжуд. 2) Нафақат болалар билан, балки оилалар билан ҳам ишловчи, оилалар ва болаларга ёрдам кўрсатувчи ҳудудий ижтимоий-реабилитация марказларининг яратилиши оилалардаги ночорликни камайтиришга имкон беради. Ўсмирларга, ота-оналарга ва педагогларга ижтимоий- психологик ёрдам кўрсатувчи хизматларни яратиш билан бир қаторда ноқис (ёмон) хулқ-атворни психодиагностика қилиш ва психокоррекция қилиш каби хизмат турларини ҳам яратиш зарур. Бундан ташқари, оиладаги профилактика ишлари самарадорлиги ўйлаб топилган тизим ота- оналарни педагогик маърифатлилигини оширади. 3) Алоҳида тоифадаги фуқаролар (ёлғиз оналар; ишсиз оилалар; педагогик жиҳатдан ночор оилалар; нотинч оилалар; ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка ружу қўйган ота-оналар; қамалиб чиққанлар; доимий яшаш жойига эга бўлмаганлар; етим болалар) билан ишлашга аниқ йўналтирилган “Оила ва жамият” ижтимоий дастурини мақсадли молиялаштириш зарур. 4) Умумтаълим типидаги мактаб-интернатлар сонининг ортиши кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлайди ҳамда болалар ва ўсмирларни ўқишдан бош тортишига тўсқинлик қилади. 5) Умумий профилактика чора-тадбирларининг амалга оширилиши болалардаги ижобий қизиқишларнинг ривожланишига, уларнинг дарсдан ташқари вақтдаги фойдали фаолиятига, ўсмирлардаги салбий қизиқишларидан халос қилишга таъсир кўрсатади. Девиант (тарбияси оғир) ўсмирлар учун, уларнинг ижтимоий тажрибага эга бўлиши, ҳамда ижтимоий ваколати доирасини кенгайтириш учун муносиб шароит яратиш зарур. Шу сабабли болалар ва ўсмирларнинг янги оммавий ташкилотини яратиш ва ривожлантиришга ҳар қанақасига таъсир кўрсатиш зарур. Умумижтимоий даража нуқтаи-назаридан вояга етмаганлар жиноятчилигидан огоҳлантириш учун бугунги кунда болалар, ўсмирлар ва ёшлар ташкилотларининг тармоқланган тузилмасининг мавжуд бўлиши ниҳоятда муҳим. Улар нафақат ўсмирлар учун бўш вақтни ташкиллаштиришлари мумкин эди, балки уларнинг ўз лаёқатини намоён қилиши ва қобилиятини ривожлантиришига, ўзлигини намоён қилиш эхтиёжини қондиришига ва ўз манфаатларини амалга оширишларига имкон бериши мумкин эди. Албатта, бу каби тузилманинг яратилиши муайян моддий харажатларни, меъёрий ҳужжатлар мажмуасини, ташкилий масалаларни ҳал этишни талаб қилади. Бироқ бу зарур. Бизнинг назаримизда, тарбияси оғир ўсмирларни ҳамда вояга етмаган ҳуқуқбузарларни бўш вақтини стандарт шаклда ўтказиш учун жалб этиш ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди. 6) Потенциал “хавф-хатар гуруҳи” дея номланувчиларни ташкил этувчи, асосий умумий таълимга эга бўлмаган ўсмирлар таълими ва бандлигини ташкиллаштириш зарур, бинобарин улар касбга ҳам, табиийки, барқарор маош олиш имкониятига ҳам эга эмаслар. Бу бир тарафдан алоҳида оилаларнинг фаровонлигининг ошишига олиб келса, бошқа тарафдан – ўсмирлар вақтини ўтказишини ташкиллаштиришга олиб келади. 7) Ундан ташқари, жисмоний саломатлиги ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар учун ёпиқ турдаги (мактаб ва лицей-коллеж) махсус ўқув-тарбиявий муассасаларни яратиш зарур, бинобарин бугунги кунда мавжуд бўлган бу турдаги муассасалар фақат соғлом болалар учунгина мўлжалланган. Бироқ, ўсиб келаётган ёш авлоднинг (бу айниқса нотинч оилаларга тааллуқли) саломатлик ҳолатининг салбий динамикасини ҳисобга олган ҳолда тахмин қилиш мумкинки, вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг аксарият қисми бугунги кунда жазоланмай қолмоқда. Натижада уларда кўнглига келган ишини қилиш тўғрисидаги фикр юзага келади ва мустаҳкамланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling