Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
105 
ТОШКЎПРИЗОДАНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ 
Эргашев У. -
ТИҚХММИ ассистенти 
Исломий илмларнинг шаклланиши ва ривожида Мусулмон Шарқидаги қадимги маданий 
анъаналарга бой бўлган Хуросон ва Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан олимлар, кўп ҳолларда зўр 
истеъдод ва ижод намуналарини кўрсатиб, илм оламида ном қозонганлар. Масалан, IХ-Х асрларда 
тез ривожланган ҳадисшуносликнинг машҳур бўлишида ватандошларимиз бўлган Имом ал-
Бухорий, Ҳаким ат-Термизий, Абу Исо ат-Термизий, калом илмининг ривожида Абу Мансур ал-
Мотуридий, Абу Муъин ан-Насафий, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослигида Қаффол Шоший, 
Бурҳониддин Марғиноний, Жамолиддин Аҳмад ал-Косоний кабиларнинг улуши катта бўлган эди.
Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг бу жабҳадаги ижтимоий фикр тарихи
мутафаккир, файласуфлар ва уларнинг ижодини ҳамда илмий фаолиятини теранроқ тадқиқ этишга 
кенг йўл очилди. Биринчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек “...Миллий тарихимиз ва 
умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олим-у фузалоларнинг мафкура ва 
унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қолдирган илмий мероси, фалсафий қарашларини ҳар 
томонлама чуқур ўрганиш даркор. Улардан бугунги ўқувчи ҳаётнинг мураккаб муаммоларини ҳал 
қилишда асқотадиган муҳим фикр ва йўл-йўриқларни топа олади”. 
Юқоридаги фикрдан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, ушбу илмий мақоланинг 
долзарблиги объектнинг фалсафий-илмий таълимотини чуқур тадқиқ этиш ҳамда унинг фалсафий 
аҳамиятини ҳозирги кундаги ўрганилганлик даражасини таҳлил қилиш билан белгиланади. 
Шунингдек, ҳозирги таълим тизими талаби ҳам Шарқ ва Ғарб фалсафасига таянишни, илм-
фанини ҳам пухта эгаллашни, Ғарб ёки хорижий Шарқ одамлари билан тенгма-тенг туриб, кескин 
баҳс-мунозара қилиш салоҳиятига эга ўзбек файласуфларини тарбиялашни устувор вазифаси 
сифатида қўйишдир. 
Маълумки, Мирзо Улуғбек вафотидан сўнг унинг шогирди Али Қушчи турк султони 
Муҳаммад Фотиҳнинг таклифига биноан Истанбулда доимий яшайди, Ая-София мадрасасига бош 
мударрис этиб тайинланади. Али Қушчи Улуғбек кутубхонасидаги мавжуд барча асосий илмий 
қўлёзма ва китобларни ўзи билан олиб кетади ва у ерда Улуғбек ҳамда унинг Самарқанддаги 
расадхонаси ҳақида, шунингдек Самарқанд олимларининг риёзиёт илмидаги ютуқлари ва табиий-
илмий қарашларини кенг ёяди. Натижада бу кейинчалик Туркияда ҳам йирик олимларнинг 
етишиб чиқишига сабаб бўлган илмий муҳитни юзага келтиради. 
Бундай олимлар сирасига ўз замонасининг етук ва номдор вакили ҳисобланган Абул Хайр 
Исомиддин Аҳмад ибн Муслиҳиддин Мустафо Хайриддин Халил Тошкўпризода ҳам киради. 
Тошкўпризода унинг тахаллусидир. Тошкўпризода аждодларининг асли келиб чиқиши Марказий 
Осиёга бориб тақалади. Олимнинг аждодлари XIII аср бошларида Чингизхоннинг Ғарбга қилган 
юришларидан қочиб, дастлаб Афғонистон ва Эронга, кейинчалик эса Анадолига келиб
Тошкўпруга жойлашишган.
Исомиддин Аҳмад Тошкўпризода 1495 йил 2 октябрь куни ҳозирги Туркиянинг Бурса 
шаҳрида туғилган. У устози Мирим Чалабийдан Али Қушчининг табиий-илмий қарашларини 
пухта ўрганган. Явуз Султон Салимхон даврида Тошкўпризода барча сабоқларини тугатгач
Димотекадаги “Оруч подшо”, Истанбулдаги Ҳожи Ҳасан, Ускуб Исҳоқ Подшо, Истанбул 
Қаландархона, Мустафо Подшо, Эдирне Учшерефели, Самания, Эдирнедаги Султон Баёзид 
мадрасаларида мударрислик қилган. 1545 йили Бурса қозилигига тайинланади ва мазкур вазифани 
1547 йилгача бажаради, сўнгра Саҳн мадрасаларига мударрислик қилади. 1551 йилга келиб 
Истанбул
қозилигига ўтказилган Тошкўпризода 1553 йилга қадар ушбу вазифада хизмат қилади. 
Тошкўпризода 24 йил мадрасаларда мударрислик вазифасида, 6 йил қозилик вазифасида фаолияти 
давомида қатор илмий асарлар яратган эди. У 1560 йил 2 март куни 67 ёшида вафот этади. 
Аҳмад Тошкўпризода ҳар жиҳатдан кўп қиррали энциклопедик олим ҳисобланади. Чунки, 
файласуфнинг тил, мантиқ, диний илмлар, тарих, фанлар тарихи, тиб, фанларнинг фалсафий 
таснифи, математика, этика, калом фалсафасига оид 40 га яқин асарлари, 30 га яқин рисолалари 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling