Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
102 ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ИЖОДИДА АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАСИ Тошполатова Ш. – ЎзМУ ўқитувчиси Бугун биз ҳар даврдагидан ҳам шиддатлироқ, инсонни ҳар томондан ўраб турган кенг кўламли ахборот замонида яшаяпмиз. Бундай шароитда маънавияти юксак ривожланган, ахлоқий қадриятларни англаган миллатгина яшаб қола олади. Асрлар мобайнида синовдан ўтиб келган маънавий меросимиз миллий маънавиятнинг, аҳлоқий тарбиянинг собит асосидир. Шу сабабли, аждодларимиз қолдирган маънавий меъросни ўрганиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш жуда долзарб масала ҳисобланади. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзуидаги анжуманда "Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан", дея таъкидлади. Шарқ халқларида азалдан ахлоқ, комил инсон, фарзанд тарбияси каби масалаларга жуда катта эътибор берилган. Кайковуснинг “Қобуснома”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ”, Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Мукошафат ул-қулуб”, “Кимиёи саодат”, Жалолиддин Румийнинг “Ичиндаги ичиндадур” каби асарлари (бу рўйхатни минглаб давом эттириш мумкин) бунга яққол мисол. Аждодларимиз буюк асарлари билан нафақат шарқ фалсафий тафаккурига балки, жаҳон фалсафий тафаккури тараққиётига хам ўзининг муносиб хиссасини қўшган. Маънавий меросимизнинг дурдоналарини мутолаа қилганимизда улардаги билдирилган фикрлар асрлар ўтса ҳам ўз моҳиятини йўқотмаганлигига, балки яна ҳам аҳамияти ортиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз. Мана шундай асарлардан бири Кайковуснинг “Қобуснома” асаридир. Кайковус инсондаги гўзал фазилатлар тарбия натижасида хосил бўлади, деб ҳисоблайди ва фарзанднинг ахлоқий тарбияси масаласига жиддий эътибор қаратади. Кайковус фарзанд тарбияси ҳақидаги бобда дастлаб фарзандга исм танлаш масаласига тўхталиб ўтади ва отанинг фарзанд олдидаги биринчи вазифаси бу – яхши исм қўйишдир, деб таъкидлайди. Муаллиф фикрларини давом эттириб, фарзанд камолотида илм ва ҳунарнинг ўрни жуда муҳимлигини уқтиради. Фарзандинга таълим бераётган муаллимларга ҳар томонлама эркинлик бергинки, улар қаттиққўллик ила таълим берсин, илм ўргансин деб, маслаҳат беради. Шу ўринда айрим ҳолларда мактабда, коллежда устозлар ўқувчиларга уларнинг фойдаси учун дакки берса, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қилса, ота-оналар томонидан нотўғри қабул қилиниши ҳолларига гувоҳ бўламиз. Мана шундай холатларда аждодларимиз устозларга қандай улуғ мартаба берганлигини унутиб қўйгандай кўринамиз. Кайковуснинг ота ва бола ўртасидаги муносабатларга ҳам ёндашуви жуда нозик ва эътиборли. Бу борада у қуйидаги фикрларни билдиради: “Фарзанд беадаб бўлса ва сенинг ул сабабдин қахринг келса, ўз қўлинг билан урмағил, муаллимларнинг таёқи била қўрқутғил. Болаларга муаллимлар адаб берсунлар, токи сендан ўғлингнинг кўнглида гина қолмасин. Аммо, унинг кўзига ўзингни хайбатлиғ кўргузғил, то сени хор тутмасин ва хамиша сендан қўрқиб юрсин. У бир нарсани орзу қилса, қудратинг етгунча аямағил, то танга ҳавоси била сенинг ўлимингни тиламасин.“[1] “Қобуснома” нинг яна бир эътиборли жиҳати, барчани ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бирор ҳунар эгаллашга чақиришидир. Кайковус ўз ўғлига ҳунарнинг кароматлари ҳақида гапиради ва Гишстоб ҳикоятини келтиради. Бу ҳикоятда темирчилик ҳунари бор бўлган шоҳнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling