Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
110 Сомонийлар давлатининг Хуросондаги вилоятларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари бор эди. Улар Нишопурдаги резидент - Сипоҳсолорга бўйсунган. Сипоҳсолор бевосита давлат бошлиғи ва бош вазирга бўйсунган. Шаҳарлар вилоят ҳокимлари томонидан лавозимига тайинланадиган ва ундан озод этиладиган раислар томонидан бошқарилган. Раислар, одатда, мусулмон руҳонийлари вакилларидан тайинланган. Қорахонийлар давлати эл-юрт ва вилоятларга бўлиб идора қилинган. Уларни элоқхон ва такин (тегин) бошқарган. Ҳокимлари фақат қорахонийлар хонадонининг Элоқхон унвонига сазовор бўлган аъзоларидан сайланар эди. Элоқхонлар ўз номлари билан чақа-тангалар зарб қилар ва вилоятларнинг мустақиллиги учун интилар эдилар. Мовароуннаҳр элоқхони қорахоний элоқхонлари орасида катта обрўга эга эди. У одатда Самарқандда тахтга ўтирган. Вилоят бошқарув маъмуриятида сомонийлар давридагидек вазирлар, соҳиббаридлар, мустовфийлар хизмат қиларди. Шаҳарлар эса шаҳар ҳокими, раис ва муҳтасиблар томонидан бошқариларди. Қорахонийлар давлати маъмурий-ҳудудий жиҳатдан эл ва вилоятларга бўлинган. Уларни бошқариш ҳоқоннинг ака-укалари, ўғиллари беклар ва тархонлар томонидан амалга оширилган. Беклар ва тархонлар ҳузурида маҳаллий бошқарув аппарати ҳамда судлов органлари бўлган. Маҳаллий ҳокимият бошлиқлари «жамоат тартибини сақлаш, суд ҳукмларининг ижросини таъминлаш, урф-одат ҳуқуқларининг бажарилишини назорат қилиб, давлат чегараларини қўриқлаш ишларини бажарган». Ғазнавийлар даврида мамлакат маъмурий-ҳудудий жиҳатдан вилоятларга бўлинган эди. Вилоятлар давлат бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод қилинадиган волийлар томонидан бошқарилган. Волийлар ҳузурида маҳаллий бошқарув органлари - девонлар бўлганлиги ҳақида манбаларда маълумот берилади. Шаҳарлар раис томонидан бошқарилган. Унга шиҳна - шаҳарда тартиб интизомни таъминлаш учун масъул шахс, кутвол - қалъа коменданти, соҳиби девон - маъмурий бошқарувчи кабилар бўйсунган.. Ҳар бир улус ҳукмдорининг ўз давлат аппарати бўлиб, у марказдаги каби даргоҳ ва вазирликларга бўлинган. Ушбу органлар тегишли улус доирасида ишларни бошқариш, масалаларни ечиш ва муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланган. Ҳар бир шаҳар ва вилоятнинг ўз ҳокими унинг ҳузурида молия девони, қози, муфтий, мутавалли, муҳтасиб - молиявий назоратчи, қози аскар бўлган. Сохибқирон Амир Темур ўз даврида қудратли давлат барпо этди. Унинг даврида марказда ва жойларда хон бошчилигида даргоҳ ва девонлардан иборат давлат бошқарув аппарати тузилди. Даргоҳ, вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини Олий девон назорат қилган. Олий девоннинг аҳамияти шу қадар баланд бўлганки, манбаларда баъзан уни даргоҳ билан бир маънода таърифлаш ҳоллари ҳам кузатилади. Олий девонда ҳар куни тўрт вазир: яъни, ижроия идоралари номидан бош вазир, ҳарбий вазир, мулкчилик ва солиқ ишлари вазири ҳамда молия вазири ҳозир бўлиб, ҳисобот бериб борган. Сарҳад ва бошқа тобе мамлакатлар бошқаруви билан боғлиқ яна уч вазирлик – холиса ҳам девонбегига ҳисобот берганлар. Ижроия тизими вазирликлардан ташкил топган. Уларнинг айримлари фақат даргоҳда туриб фаолият кўрсатган]. Шайбонийлар давлати маъмурий-ҳудудий жиҳатдан вилоятлар, туманлар ва қишлоқларга бўлинган эди. Вилоятлар ҳукмдор сулола вакиллари ўртасида тақсимланган бўлиб, ҳокимлар томонидан бошқарилган. Вилоят ҳокими ўз ҳудудий бирлигида ҳарбий қўшин қўмондони ва диний бошқарув раҳбари бўлиб, унинг ҳузурида марказий давлат аппаратидаги каби мансабдорлар бўлган. Туманлар ҳоким томонидан бошқарилган. Ҳар бир туманда қози, муфти, раис, солиқ йиғувчи амалдорлар бўлган. Қишлоқлар оқсоқоллар томонидан бошқарилган. Алоҳида мудофаа аҳамиятига эга қалъаларга қутвол раҳбарлик қилган. Аштархонийлар давлати маъмурий-ҳудудий жиҳатдан вилоятларга тақсимланган бўлиб, улар хоннинг вассаллари - беклар томонидан бошқарилган. Вилоятлар Аштархонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврда унчалик кўп бўлмаган. «XVII аср бошларига тегишли манбаларда хонликка бўйсунувчи олтита вилоят: Бухоро, Самарқанд, Сагараж, Ўратепа, Шаҳрисабз ва Fузор вилоятлари тилга олинади, холос. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling