Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Ключевые слова: Ташкюпризаде, знание, этика, “Шерх-ул ахлак ал-адудийя”, “Адаб ул-
бахс ва ал-муназара”, дискуссия, коммерческая этика, этика питания.
RESUME: 
This scientific article is dedicated to the life and scientific work of the well-known encyclopaedist 
Isomiddin Ahmad Toshkopizade, who lived in the 16th century in Ottoman Empire. 
Keywords: Tashkupruzade, science, ethics, “Sherkh-ul аkhlak аl-аdudiya”, “Edab ul-bakhs va al-
munazara”, discussion, ethics commerce, ethics nourishment. 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
108 
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ВА МАҲАЛЛИЙ
ИЖРОИЯ ҲОКИМЛИГИ ТАРИХИ ВА ҲУҚУҚИ 
Умидуллаев Қ.У. –
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академиясининг докторанти
Маълумки юритимиз инсоният тарихидаги илк давлатчилик ташкил топган ҳудудлардан 
биридир. Илк темир даврида Ўрта Осиё жанубидаги жамоаларда “уй эгаси”, “Қишлоқ оқсоқоли”, 
“Оқсоқоллар кенгаши”, “Туман ҳокими” каби мансаблар мавжуд бўлган. 
Археологик топилмалар милоддан аввалги 2 минг йиллик ўрталарида Сурхон воҳасида 
деҳқончилик ривожланиши билан илк давлатчиликка ўтиш жараёни бошланганини кўрсатади. 
Зардўштийлик динининг муқаддас китоби Авестода Милоддан аввалги 1 минг йилликка келиб
ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош каби давлатлар мавжуд 
бўлганги ҳақида маълумотлар қайд этилган.
Қадимги Хитой манбаларида «Паркана» деб аталган тахминан милоддан аввалги III асрда 
шаклланган қадимги Довон давлати тарихи хақида ҳам қимматли маълумотлар мавжуд. Суғдда 
Самаркана (Самарқанд), Навтака, Кеш, Никшапа (Нахшаб) каби йирик шаҳарлар қад кўтарган. Бу 
шаҳарларда вилоят қавийлари – ҳукмдорларнинг қароргохи – арк жойлашган. 
Авестода қабила “занту”, қабила бошлиғи “зантупати” атамалари билан тилга олинади. Бир 
қанча васийлар жойлашган воҳа “даҳю” деб аталган. Унинг бошлиғи “даҳюпати” номи билан 
улуғланган. Бир қатор даҳюларни бирлаштирган кент ҳудуд, яъни вилоят “састар” томонидан 
бошқарилган. У қавийлик даражасидаги вилоят ҳукумдори у ўз навбатида ҳарбий қўмондон 
ҳисобланган. Бу давр Ўрта Осиёда Суғд, Бахтар, Хоразм шунингдек, Парфия ва Марғиёна каби 
тарихий вилоятлар шакллана бошлаган. Манбалар жамиятни бошқаришда қишлоқ, вилоят ва бир 
нечта вилоятларни сиёсий бирлаштирган илк давлатчилик бирлашмалари ташкил топа 
бошлаганидан гувоҳлик беради. 
Авестодан Ўрта Осиёда жамиятнинг негизи «нмана» - деб, аталувчи катта патриархал оила 
бўлганини билиб оламиз. Бир неча «нмана» лар уруғ жамоаси – «вис»ни ташкил этган. Ҳудудий 
қўшничилик жамоаси эса «варзана» деб номланган. Бундай жамоалар қабилага – «занту»га 
бирлашган. Ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун бир қанча қабилалар иттифоққа – «даҳъя»га 
уюшишган. «Авесто»га кўра, жамиятни идора қилишнинг қуйидаги тизими мавжуд бўлган:
Оқсоқоллар кенгаши – халқ йиғилиши – алоҳида туманлар – вилоятларнинг ҳукмдорлари. 
Аҳоли уруғ ва қабила бўйича эмас, балки ҳудудий таомилга кўра гуруҳларга ажратилиши вужудга 
келаётган давлатчиликнинг муҳим аломати эди. 
Янгидан ўзлаштирилган ерларда мулкдор деҳқонларнинг йирик қўрғонлари, ҳашаматли 
қасрлари, меҳнаткаш қўшчиларнинг кўпдан кўп қишлоқлари, майда турар жойлари қад кўтаради. 
Худди шу даврда Чағониён (Сурхондарё), Самарқанд, Бухоро, Кеш (Шаҳрисабз), Нахшаб (Қарши) 
ва Тошкент атрофлари тўла ўзлаштирилиб, алоҳида-алоҳида деҳқончилик воҳалари шаклланади. 
Кейинчалик бу воҳаларда ердор деҳқонларнинг сиёсий мавқеи ошиб, улар етакчилик қилган 
майда ҳокимликлар вужудга келади.
Аҳамонийлар давлати давлат тузилиши жиҳатидан ҳарбий-ўлпон тўлайдиган маъмурий 
окрутъу-сатрапликлар (форсча «хшатрапа»)га бўлинган. Сатрапликлар сони турли даврларда 
турлича бўлган. Геродотнинг ёзишича: “Ўрта Осиё тўрт сатрапликка” бўлинганди. 
Искандар ҳукмронлиги даврида Марказий Осиёдаги бошқарув тизимида туб ўзгаришлар 
юз бермади. Бу ерда сатрапликлар тизими сақланиб қолинди. Дастлаб эронликлар сатрап 
лавозимига тайинланган бўлса, кейинчалик бу лавозимга македонияликлар тайинланадиган бўлди. 
Айрим ҳолларда ушбу лавозимга маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам тайинланган. Жумладан



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling