Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
103 мол-мулкидан ажраб оғир аҳволда қолганида мана шу ҳунар орқали иззат-эътибор топганли ҳақида фикр юритилади. Кайковус ўз асарида қиз бола тарбиясига ҳам тўхталиб ўтади. Қиз болага ҳам худди ўғил бола сингари илм-у ҳунар ўргатиш зарурлигини таъкидлайди ва отанинг қизи олдидаги яна бир вазифаси уни муносиб инсонга турмушга бериш деб айтиб ўтади. Энди фикрларимизни Имом Ғаззолийнинг ахлоқий тарбия, ахлоқий етуклик борасидаги фикрлари билан давом эттирамиз. Имом Ғаззолий ижодида хулқий гўзаллик масаласи комил инсон тушунчаси билан узвий боғланиб кетган. Унинг фикрича, хулқий гўзаллик комил инсоннинг энг асосий белгисидир. Умуман олганда, комиллик имкониятларининг барчаси инсонда ахлоқий етуклик воситасида намоён бўлади. Зеро ислом динининг асосий мазмун-моҳияти гўзал ахлоқдан иборатдир. “Нисо” сурасининг 149-ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: “(Эй мўминлар), хоҳ ошкора, хоҳ яширинча бирон яхшилик қилсангиз ёки бирон ёмонликни авф қилиб юборсангиз (Оллоҳ суйган бандалардан бўлурсиз)”. Умуман олганда, хулқий гўзаллик бу оламни гўзал ахлоқ воситасида англашдир. Шу ўринда Имом Ғаззолий келтирган бир ҳадисни эслатиб ўтиш жоиз: “Бир пайт пайғамбаримизга олд тарафдан бир одам келди. “Эй Оллоҳнинг Расули, дин нима?” деб сўради. Расулуллоҳ: “Гўзал Ахлоқ!” деб жавоб бердилар. Сўнгра ўнг тарафига ўтиб сўради: “Эй Оллоҳнинг Расули, дин нима?” Расулуллоҳ: “Гўзал Ахлоқ!” деб жавоб бердилар. У одам Расулуллоҳнинг сўл тарафига ўтиб, яна: “Эй Оллоҳнинг Расули, дин нима?” деди. Расулуллоҳ: “Ғазабланмаслик! Тушундингми?” деб буюрдилар[2]”. Мутафаккир комил инсон ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини давом эттириб шундай дейди: “комил инсон шундай инсонки у шариат, тариқат ва ҳақиқат борасида етукдир ва агар буни тушунмасанг, бошқа ибора билан айтай: билгилки, комил инсон деб шундай инсонни айтамизки, унда тўрт нарса камолга етган бўлади, яъни: яхши сўз, яхши амал, яхши хулқ ва маърифат. Унинг тили поку дили пок, иши ва ниятлари покдир. Эй дарвеш, илоҳ йўлини қабул этган жами соликлар шуни (эгаллаш билан) машғулдирлар ва соликларнинг вазифаси ана шу тўрт нарсани камолга етказишдан иборат. Кимки бу тўрт нарсани камолга етказса, ўзи ҳам камолга етади.” Имом Ғаззолий ахлоқий етуклик ҳақида гапирар экан, ўз фикр мулоҳазаларини ишончли манбалар яъни Қуръони Каримдан келтирилган оятлар ва ҳадислар орқали асослашга ҳаракат қилади. Масалан, у “Мукошафат – ул қулуб”, яъни “Қалблар кашфиёти” асарида инсондаги нафс тарбияси ҳақида сўз юритади ҳамда уларни асослайди. “Эй инсон, билиб қўйки-доим ёмонликни ҳоҳлаб турадиган нафс сенга шайтондан ҳам душманроқдир. Нафс табиатан тинчлик, осудаликни, лоқайдлик эса, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради лоқайд одам умрини танбаллик билан ўтказишни истайди. Нафсга берилиш яхшиликка қайтишга умиднинг йўқлигидир. Нафсни таниган одам Яратганни таний олмайди”. Мутафаккир маърифат ва илм излашни ҳам ахлоқнинг таркибий қисми сифатида талқин этади. Ғаззолий олим бўл, ё илм ўрганувчи, ё тингловчи, ё илмни севувчи бўл! Бешинчиси бўлма - маҳв бўлурсан, деб хитоб қилади. Унинг фикрича нафсни енгишнинг ҳисоб-китобини муҳаббат билан қиёслаш мумкин, яъни нафс бор жойда муҳаббат ҳам яширин бўлади. Инсон учун ихтиёр эркинлиги берилади. Инсон ўз нафси билан ҳисоблашса, бу дунёдаги амаллари гўзаллашади. Нафсни енгиб Аллоҳнинг муҳаббати билан бу дунёни чароғон этиши инсон умрининг мақсади бўлиши зарур. Имом Ғаззолий фикр-мулоҳазаларини Жалолиддин Румийнинг ахлоқ, ахлоқий танлов, ахлоқий тарбия каби масалалари билан давом эттирсак. Румий ҳам Ғаззолий каби инсонни оралиқ мавжудот деб ҳисоблайди. Инсон малаклар ва ҳайвонлардан танлов эркинлигига, ихтиёр эркинлигига эга эканлиги билан фарқланади. Румийнинг фикрича, инсон ўз ихтиёри ила ақлни устун қўйса, малак тарафга, аксинча, нафсни устун қўйса, ҳайвон тарафга оғиб кетар экан. “Баъзилар ақлга шу қадар эргашадиларки, натижада бутунлай малаклашадилар, нур бўладилар. Булар анбиё ва авлиёлардир. Улар умид ва қўрқувдан қутилганлар”, – дейди мутафаккир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling