Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 98 РЕЗЮМЕ
- Ключевые слова
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 99 ИЖОД ЖАРАЁНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ Тошев О.Н.
АДАБИЁТЛАР: 1. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2017 йил 27 март, 12-сон, 184-модда. 2. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" ,2018 йил 19 февраль, 7-сон, 118-модда 3. https://www.uznews.uz/uz/article/10351 РЕЗЮМЕ: Ушбу мақолада Ўзбекистонда вояга етмаган ўсмирлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик ҳолатини аниқлаш жараёнлари ва муаммолар социологик нуқтаи назардан илмий адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили асосида ёритилган. Калит сўзлар: социал таҳлил, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, социологик муаммолар, вояга етмаганлар, жиноятчилик. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 98 РЕЗЮМЕ: В этой статье описывается процесс выявления преступности среди несовершеннолетних в Узбекистане на основе анализа научной литературы и нормативно-правовых документов в социологических терминах. Ключевые слова: социальный анализ, предотвращение правонарушений, социальные проблемы, несовершеннолетние, преступность. RESUME: This article describes the process of identifying juvenile delinquency in Uzbekistan based on the analysis of scientific literature and regulatory documents in sociological terms. Keywords: Social analysis, prevention of offenses, social problems, juveniles, crime, assassination, adolescents, potential "risk group", delinkancy. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 99 ИЖОД ЖАРАЁНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ Тошев О.Н. – ТошДПУ таянч докторанти Ижод юксак руҳий-рационал жараён сифатида инсоннинг оламга фаол ҳиссий-мантиқий таъсир этишнинг муҳим асоси ҳисобланади. Инсон ақлий тафаккур юритиш орқали олам ва уни ички моҳиятини, хусусиятини тўлароқ, ёрқинроқ акс эттирадиган фаолият шаклига ўтади. Ижод инсоннинг шаклланишида ҳам ижтимоий-қадриятли моҳият касб этади. Ижод ижтимоий ҳодиса сифатида инсоннинг жамиятлашиш, саноатлашиш жараёнининг муҳим омили ҳисобланса, аксиологик ҳодиса сифатида инсоннинг қадриятлар оламини яратилишида, ижод қилишида муҳим методологик роль ўйнайди. Жамият инсон эҳтиёжларини қондириш учун имконият яратиши билан бирга унга маълум бурч ва вазифаларни юклайди. “Илмларга келсак, – деб ёзади Абу Райҳон Беруний, – инсон ўз табиати билан уларни қабул қилишга қодир бўлганидан кейин, – унинг оламда борлиги муддатида ҳукм суришидаги хизмат масалалари [мурожаат қилишга] мажбур қилди”. Ҳозирги даврдаги илмий билиш ва илмий ижоднинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, илмий изланишнинг алоҳида фаолият соҳасига айланганлиги ва илмий изланиш олиб бораётган олимлар сонининг ортиб бораётганлиги. Агар XVIII-XIX асрларда олимлар сони 1 минг кишини ташкил этган бўлса, ХХ аср охирига келиб илмий изланишлар олиб бораётганлар сони 5 миллион кишига етди; Иккинчидан, илмий ахборотларнинг жадал ўсиб бораётганлиги ва илмий билимлар олишнинг имконияти кенгайганлиги; Учинчидан, илмий билимлар оламнинг илмий манзараси хақидаги қарашларимизни тамомила ўзгартириб юборди. Бу ўринда синергетика, герменевтик футурология каби тафаккур методлари шаклландики, уларнинг аҳамияти долзарб; Тўртинчидан, илмий билим соҳаларининг ниҳоятда кенглиги. Ҳозирги замон илмий билимлари 15 минг атрофидаги турли фанлар соҳаларида ўз ифодасини топган. Булар нанотехнология, биотехнология ва бошқа билим соҳалари; Тўртинчидан, илмий билимларнинг тобора ривожланиб бориши муайян муассаса ва ташкилотлар тизимининг шаклланишига сабаб бўлди; Бешинчидан, Илмий билимлар тобора жадал суръатларда жамиятнинг бевосита ишлаб чиқарувчи кучларига айланиб бормоқда. Шу ўринда олималар К.Туленова ва С.Валиевалар томонидан тайёрланган “Илмий ижод методологияси” рисоласида: “Ҳозирги замон фани тараққиёти олимнинг жамият олдидаги маъсулияти муаммосини тобора кескин равишда қўймоқда, деб алоҳида олимнинг ахлоқий масъулиятига урғу бериб ўтишган. Яъни, эндиликда ижодкор олимнинг тадқиқоти унинг шахсий иши бўлмай, балки жамият олдидаги ижтимоий масъуллик ва бурчни ҳам талаб этмоқда. Аввало, ижод инсоннинг дунёқараши билан боғлиқ онтологик ҳодиса. Унда инсоннинг фаол гносеологик моҳияти муҳим роль ўйнайди. Дунёқарашнинг яна бир муҳим томони шундан иборатки, у инсонни қуршаб турган воқеликни англаш, тушуниш билан бир қаторда уни баҳолаши ҳамдир. Ижод ва билиш муаммосида оламнинг яҳлит илмий манзараси ифодаланади. Мазкур ўринда фалсафа фанининг дунёқарашлик функциясини асослаш ва уни оламнинг илмий манзарасини ўзгариб боришидаги имкониятларини тадқиқ этиш долзарб аҳамиятга эга. Бунда диалектика категориялари умумий алоқаларнинг ўзгариш ва ривожланиш манбаи сифатидаги тавсифи тўлдиради, ҳаракатланаётган, тадрижий ривожланаётган дунёнинг кенг манзарасини яратиш имконини беради. Бироқ, оламда бирор-бир алоқалар ва ўзаро таъсирларсиз мавжуд бўлиши мумкин бўлган объектлар амалда мавжуд эмас. Диалектиканинг муҳим белгиларидан бири ва умумий алоқа тамойилининг мазмуни айнан объектларнинг ҳар томонлама ўзаро алоқалари ва ўзаро таъсирларини ҳисобга олишдан иборат. Бу шубҳасиз, ижодкорликнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling