Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
95 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини 
мувофиқлаштирган ҳолда фаолият олиб бормоқда [1]. Бизнинг назаримизда, вояга етмаган 
ёшларнинг жиноят қилиши, ҳуқуқбузарликлар содир этиши бир оила учунгина эмас, айни пайтда 
жамият учун ҳам катта муаммоларни юзага келтиради. Чунки бундай ёшларнинг жамият ахлоқий 
мезонлари талабларига жавоб берадиган даражада тарбия олмаганлиги унинг жиноий хатти-
ҳаракатлар содир этишига олиб келади.
Бугунги кунда ўсмирлар муҳитидаги жиноятчиликни таҳликали даражага етмаслиги учун 
хукуматимиз томонидан бир қанча амалий чора-тадбирлар кўрилаётганлигига қарамасдан 
ёшларни жиноий фаолиятга фаол жалб этиш тўғрисида шаҳодат берувчи жиноятларнинг янги 
турлари пайдо бўлмоқда ва тарқалмоқда. Бунда ўсмирлар жиноятчилигининг оғир ва алоҳида оғир 
тоифаси сирасига мансуб бўлган ижтимоий хавфли ҳатти-ҳаракатларининг сони ортиб, ўсмирлар 
ўртасида ашаддий жиноятчилар сони кўпайишига сабаб бўлмоқда. Ундан ташқари, вояга етмаган 
ҳуқуқбузарлар жиноий жавобгарлиги улушининг ортиши ҳисобига балоғатга етмаганлар 
жиноятининг доимий “ёшариши” рўй бермоқда. Балоғатга етмаганлар жиноятининг бу ва бошқа 
кўплаб сифатий ва миқдорий ўзгаришлар бугунги кунда алоҳида таҳликани юзага келтирмоқда ва 
вояга етмаганлар орасида тарқалиб бораётган жиноятчиликни бартараф этишга йўналтирилган 
кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар мажмуини ўтказишни талаб қилади. Вояга етмаганлар 
ушбу ижтимоий ҳолатнинг жамият учун алоҳида хавфлилигидан ташқари, юксак ҳимояга муҳтож 
бўлган ўзига хос категорияни ўзида намоён қилишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бинобарин, 
ўсмирлар жиноятчилиги муаммоларини ҳал этиш устувор бўлмоғи лозим. Шуни ёдда тутиш 
жоизки, жиноятчиликка қарши унинг омилларини аниқлаштирувчи ҳаракатларни заифлаштириш 
ёки бартараф этиш орқали самарали кураш олиб бориш мумкин. Шундай экан, огоҳлантирувчи 
фаолият махсус профилактика доирасидаги ҳуқуқий ва репрессион-жазолаш чораларини 
такомиллаштириш билангина чекланиб қолмаслиги зарур. Ўсмирлар муҳитида амал қилувчи 
ижтимоий-криминоген тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда вояга етмаганлар 
жиноятчилигидан огоҳлантириш тизимини ислоҳ қилиш бўйича кучлар махсус профилактикага 
қараганда кўпроқ умумий чора-тадбирларни такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиши зарур. 
Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёнинг «Тошкент шаҳрида 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши 
курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» [2]ги қарорини қабул 
қилиниши пойтахтда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сонини кескин 
камайтириш орқали криминоген вазиятни яхшилашга эришишга қаратилган ислоҳотларнинг 
самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда ҳуқуқбузар ўсмирлар – 
одатда, нотинч оилаларда ҳаёт кечирадилар, кўпинча мактабдаги машғулотларга бормайдилар, 
айримлари эса амалда бутунлай ўқишни тўхтатганлар, улар кўпинча руҳий ва жисмоний жиҳатдан 
ноқислик касб этадилар. Шу сабабли профилактик фаолиятда қонунчиликдаги тизимни 
кескинлаштиришга нисбатан амалдаги ижтимоий институтларнинг фаолият юритиши етакчи рол 
ўйнамоғи лозим. Бунда асосий институт сифатида, қонунга итоаткор хулқ-атворли ўсмирни 
шакллантиришда бизнинг фикримизча, оила муҳим ўрин тутади. Бугунги кундаги ижтимоий-
иқтисодий тизимдаги кескин ислоҳотлар шароитида оиланинг потенциал имконияти, унинг ҳаёт 
фаолияти, қадриятларга йўналтирилганлиги ва ижтимоий қоидалар, таълим борасидаги ва бола 
тарбияси борасидаги муносабатлар жиддий ўзгаришларга юз тутади. Бу эса янги шароитларга 
муваффақиятли равишда кўникиш ва мослашиш имкониятлари билан кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Имкониятга паст даражада мослашган оилалар қаровсизлик каби ҳолатни тарқалишига олиб 
келади. Бундан ташқари, ота-оналарнинг болалар хулқ-атворини расмий назо-рат қилишининг 
шунчаки бўшашиб кетгани борасида сўз юритилмаяпти, балки оилада юзага келган муҳит, ота-
оналарнинг ўз тарбиячилик вазифаларига нисбатан жиддий нуқсонларни ифодаланиши
ижтимоий масъулиятсизлигини болаларга намойиш қилишини кўрсатиши, уларнинг тақдирига 
бефарқлиги ёки ҳатто ушбу вазифаларни фарзанди учун тўлақонли ижро этиш имконсизлигининг 
очиқ-ойдинлиги борасида сўз юритилаяпти. Шу сабабли айнан алоҳида хавфли ҳолатда қолган 
оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат муассасалар каби, нодавлат муассасалар ҳам 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling