Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

1. Маданиятга мослашиш услуби оммавийлашган услублардан бири ҳисобланади. 
Дастлаб тажрибали миссионер Чарлз Эгал қўллаган “маданиятга мослашув” услубининг аҳамияти 
шундаки, бу шаклда насронийликка қизиқиб Исломдан насронийликка кирган кишилар Ислом 
маданияти билан муносабатларини узишмайди ва ўз жамиятларида насроний миссиясининг 
вакили бўлиб, янада фаол иш олиб боришади.
“Маданиятга мослашув” услуби насроний ҳаёт тарзининг маҳаллий анъаналарга 
мослашувини тақозо этади. Мусулмон жамиятларида миссионерлар мусулмонларга хос дин тили 
ва истилоҳларини қўллашга қаттиқ эътибор беришади. “Аллоҳ”, “расул”, “набий”, “ваҳий”, “оят”, 
“масжид”, “Инжил” каби атамалар ва “ҳазрат”, “шариф”, “машааллоҳ”, “иншааллоҳ” сингари 
диний ифодалар насроний матнларига олинади ва насроний анъанасининг тарғиб-ташвиқида кенг 
қўлланилади. Баъзи миссионерлар янги насронийлашган, бироқ эски эътиқод ва қадриятларидан 
ҳануз воз кечмаган кишиларни жомеларга бориб келишларига ҳам “рухсат” беришади. 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
91 
Насроний бўлмаган халқлар миссионерларнинг маданиятга мослашув йўлидаги хатти-
ҳаракатларини ҳақли равишда иккиюзламачилик ва сохтакорлик, дея баҳолашмоқда. 
2. Мулоқот – миссия услуби. Миссионерлар фақат бир-бирини таниш ва тушунишга 
асосланган содда мулоқотни қабул қилишмайди. Бир-бирларининг маданиятларини ва 
эътиқодларини бойитиш мақсадини кўзлаган суҳбатни ҳам улар оқлашмайди. Уларнинг асл 
мақсади –қаршисидаги кишини насронийлаштиришдир. Уларнинг фикрича, мулоқот 
баҳслашишни эмас, “қутқариш”ни кўзлаши керак. “Нажот-қутулиш”га эришиш эса ўз-ўзидан 
бўлмайди. Бунинг учун қаршисидаги инсонлар билан жозибали муҳитни юзага келтирадиган 
суҳбат қуриш лозим бўлади. 
3. Ижтимоий тадбирлар услуби. Миссионерлик ишларида қулай муҳитни вужудга 
келтириш учун ижтимоий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади. Миссионерлар насроний 
таълимотини бошқа инсонларга етказишда учта муҳим унсурга катта аҳамият беришади: 
– вазиятни яхши аниқлаш; 
– нозик ёндашув; 
– мақсаднинг аниқ бўлиши. 
Мазкур унсурларнинг амалга ошиши учун фаолият йўналтирилган халқлар билан ижобий 
муносабатлар ўрнатилиши муҳимдир. Бунинг учун аввало ўртоқлик ва дўстлик муҳити юзага 
келтирилади. “Ўртоқлик евангелизми” деб номланган услуб “яхши муҳитни шакллантириш”га 
асосланган. Ўртоқликни шакллантиришда миссионерлар турли хизмат соҳалари ишчилари ёки 
мутахассислари кўринишида (тўғрироғи, ниқобида - тарж.) фаолият юритишмоқда. Миссионерлар 
шифокор, ўқитувчи, техник, ижтимоий ёрдам вакили, туризм ходими ва шу каби соҳа ходими 
ниқобларида турли минтақаларга келиб жойлашиш, айниқса иқтисодий-ижтимоий томондан 
орқада қолган ўлкаларда халққа кўрсатган хизматлари орқасида миссионерлик фаолиятларига мос 
шарт-шароитларни яратиб боришмоқда. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling