Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
107 
2) овқатланишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш керак; 
3) таомни дастурхон устига қўйиш лозим; 
4) қулай шаклда ўтириб ейиш керак; 
5) инсон овқатланаётганда ибодат ва тоат учун қувват беришини ният қилиши керак, қўлдан 
келганича кам овқатга ҳам қаноат қилиши лозим; 
6) тайёр овқатга рози бўлиб, қаноат қилиш зарур; 
7) таомни кўпчилик билан ейишга ҳаракат қилиш керак. 
Тошкўпризода парҳез қилишнинг ҳам фойдали хусусиятлари кўплигини айтиб ўтган. Унинг 
фикрича, парҳез қилиш қалбнинг тозаланишига сабаб бўлиб, инсон қалби ибодат ва зикрнинг 
лаззатини туйишга тайёр бўлади. Очлик дунё ва охират азобларини унутмаслигимизни эслатиб 
туради ва барча гуноҳларга сабаб бўладиган шаҳват, истак ва орзуларни чеклаб туради. Парҳез 
қилиш инсонни кам ухлашга ва кечаси кўпроқ уйғоқ бўлиб кўп ишлар билан шуғулланишига 
ёрдам беради. Агар бирон кимса тўқ бўлса, жуда кўп сув ичади. Кўп сув ичса, уйқуси ҳам кўп 
бўлади. Уйқуси кўп бўлган кимсанинг умри беҳуда бўлади. Инсон парҳез қилиш натижасида ўз 
танасини соғломлаштиради, чунки кўп ейиш деярли барча ҳасталикларнинг сабабчиси 
ҳисобланади. Инсон парҳез қилиш асносида тежаган озуқани фақирларга ва етимларга едиришдек 
савоб олади. 
Тошкўпризода ахлоқий қарашларини Қуръон ва ҳадислар асосида асослашга ҳаракат 
қилади. Нафақат ахлоқий қарашларини, балки фалсафий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа соҳалардаги 
фикрларини ҳам Ислом дини нуқтаи назаридан асослаб берган. Буни Тошкўпризоданинг кўп 
йиллар давомида қозилик вазифасида фаолият олиб борганлиги, шариат қонунлари, ҳадис илми ва 
диний илмларни яхши билганлиги билан изоҳлаш мумкин. 
Тошкўпризоданинг ижтимоий-ахлоқий қарашлари инсонпарварлик руҳи билан суғорилган 
бўлиб, унинг дунёқарашида инсон омили биринчи ўринда туради. Тошкўпризоданинг адолат, 
илм-фан, маърифат, касб-ҳунар эгаллаш, таълим-тарбия ҳақидаги ғоялари ҳозирги мустақиллик 
шароитида ҳам жамиятнинг маънавий-ахлоқий юксалишига хизмат қилади. 
 АДАБИЁТЛАР: 
1. Gьzel Abdurrahim, Taюkцprьlьzadenin ‘Adab’ul-Bahs ve’l-Mьnazara’ isimli risalesi (Tanэtэm-
Tercьme-Tahkik), Erciyes ьniversitesi Эlahiyat fakьltesi, Црr. Ьyesi. 2001. S.-204. 
2. Efendi Taюkцprьlь-zade, Yaюamlarэ ve yapэtlarэyla Osmanlэlar ansiklopedisi, cild 1, Эstanbul, 
1999. S.-207. 
РЕЗЮМЕ: 
Мазкур илмий мақола XVI асрда Усмонийлар давлатида яшаб ўтган машҳур энциклопедик 
олим Исомиддин Аҳмад Тошкўпризоданинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган.
Калит сўзлар: Тошкўпризода, илм, ахлоқ, “Шарҳ-ул ахлоқ ал-адудийя”, “Адаб ул-баҳс ва 
ал-мунозара”, баҳс-муназора, тижорат этикаси, овқатланиш этикаси. 
РЕЗЮМЕ: 
Статья посвящена жизни и научной деятельности известного энциклопедиста Исамиддина 
Ахмада Ташкпрюзада, жившего в XVI веке в Османской империи.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling