Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
106 
мавжуд. Айниқса, унинг ахлоққа оид асарларида илгари сурилган фикрлар бугунги кунда ҳам ўз 
аҳамиятини йўқотмаган. 
Тошкўпризода ўзининг асосий ахлоқий қарашларини “Шарҳ-ул ахлоқ ал-адудийя” асари 
орқали илгари сурган бўлиб, мазкур асарда келтирилган фикрлар нафақат ўз даврида балки, 
кейинги даврларда ҳам аҳамиятини йўқотмади. Олим асарда инсоннинг хулқи, юриш-туриши ва 
феъл-атворидаги муҳим масалаларга кенг эътибор қаратган. Унинг “Адаб ул-баҳс ва ал-мунозара” 
номли рисоласи мунозара қилиш этикаси ҳақида ёзилган энг муҳим асарлардан бири 
ҳисобланади.[1] Мазкур рисола орқали Тошкўпризода баҳс-мунозара юритишнинг шартлари, 
қоидалари ва бошқа эътибор бериш зарур бўлган жиҳатлари ҳақида фикр юритган. Ушбу асарни 
ўрганиш асносида илмий баҳс-мунозара қилишнинг Шарқона анъаналари ҳақида аниқ 
тасаввурларга эга бўлишимиз мумкин. 
Файласуф ушбу рисоласида “Мунозара тўғрилик ва ҳақиқатни юзага чиқариш учун икки 
томоннинг икки нарса ўртасидаги нисбатга диққат-эътибор билан қарашлари, у мавзу юзасидан 
фойдали жиҳатларни ўйлашлари керак. Ҳар икки томоннинг бу мунозарада бир қанча вазифалари 
бўлиши баробарида, мунозара қилишнинг ҳам бир қанча одоблари бордир” деб ёзади. 
Тошкўпризода муназора қилиш одоби ҳақида сўз юритар экан, унинг тўққизта муҳим 
жиҳатини кўрсатиб беради: 
1) Инсон мунозарада гапни қисқароқ гапириши, ўз қарашларининг тўғрилигини бошқаларга 
мажбурий ўтказмаслик; 
2) Баҳсда қалоқ ва кўп эшитилмаган сўзлардан фойдаланмаслик; 
3) Мавҳум ва тушунарсиз сўзларни ишлатмаслик; 
4) Қарши томоннинг гапларини тўлиқ тушунмасдан туриб, унинг фикрини бўлмаслик; 
5) Мунозара мазмунига уйғун тушмайдиган фикрлардан қочиш; 
6) Баҳс-мунозарада кулмаслик; 
7) Баҳс-мунозарада овоз товушни баланд қилмасдан гапириш; 
8) Ҳурматли, эътиборли ва азиз кишилар билан кўпроқ мунозара қилиш; 
9) Мунозарада кўр-кўрона ўйлаб гапиришмаслик.[2] 
Тошкўпризода инсоннинг хулқи, юриш-туриши ва феъл-атворидаги муҳим масалаларга кенг 
эътибор қаратган. У инсон илмни бойликдан афзал кўриши лозимлигини уқтиради. Ҳар бир кимса 
ўзи эгаллаган билимларини бошқаларга ҳам ўргатиши керак. Олимнинг илмий сабоқларидан халқ 
фойдаланса ва унга эҳтиёж сезса, шундагина олим доимо иззат-ҳурматда бўлади. “Кичикларга 
ақли етадиган даражада дарс бериш керак” дейди олим. Файласуф илм-фан билан шуғулланишни 
инсон учун қадрли ва муносиб иш деб ҳисоблаган. У кишиларни ёшликдан тарбия қилишга, 
уларга касб-ҳунар эгаллашга қизиқиш уйғотишга даъват этган. Олим жоҳиллик, нодонлик, 
мағрурлик, илмсизлик, разолат, ўз бойлиги билан мақтанишни қаттиқ қоралаган ва бундай салбий 
иллатларга нисбатан доим қарши фикрда бўлиб келган. 
Тошкўпризоданинг фикрича, ҳар қандай олийжаноблик, хайрли ишлар, эзгу амаллар 
худонинг моҳиятидан келиб чиқади. Худо инсонларни ёмон хулқ-атвордан тийилиб туришга 
чорлайди. Ёмон хулқлар, феъл-атвор, гуноҳлар ва динсизлик инсонга хос эмас. Улар фақат 
кишиларни синаш учун яратилган нарсалардир. Инсон шарафли умр кечириши, ижобий фаолият 
олиб бориши ёки номақбул ишлар билан гуноҳга ботиши мумкин. Гуноҳга ботиш эса жазога 
тортилишга олиб келади. Файласуфнинг таъкидлашича, худо томонидан кўпроқ инсонларга 
хайрли ва савоб ишлар қилиш, ғайришаръий ишларни эса қилмаслик буюрилган. Худо ёмон хулқ-
атворли инсонларни жазолайди.
Олим тижорат қилиш этикасини тушунтирар экан, сотувчи молини ортиқча мақтамаслиги 
керак, чунки унинг мақтаб айтган сифатлари молида бўлмаса, у ёлғон гапирган бўлади дейди. 
Шунингдек, у харидорга очиқчасига гапириб, молининг камчилиги ва айбини айтиб сотиши зарур. 
Агар айбини айтиб сотмаса, ўзига ва харидорга ҳиёнат қилган бўлади. Бу эса инсонлар ўртасидаги 
муносабатларнинг ёмонлашига олиб келади. 
Ундан ташқари файласуф овқатланиш этикаси тўғрисида ҳам фикр-мулоҳаза юритган. Унга 
кўра, инсон таом истъемол қилишда ҳар доим еттита ўта муҳим жиҳатга риоя этиши шарт:
1) овқат ҳалол йўл билан орттирилган бўлиши лозим; 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling