Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
109 
«Искандар даврида маҳаллий аҳоли вакилларидан Артабоз - Бақтрияда, Оксиарт ва Хориен - 
Суғдиёна вилоятларида ҳокимлик қилар эдилар» .
Ҳокимлар ҳузурида ҳарбий ва молия ишлари бўйича бошлиқ лавозимлари таъсис этилди. 
Аҳамонийлар сатрапларидан фарқли ўлароқ македониялик сатраплар танга зарб қилиш ва ёлл 
Хуннулар давлати маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 24 туманга бўлинган эди. Уларни бошқариш 
туманбеги томонидан амалга оширилган. Туманбеги унвони ушбу мансабга тайинланиш билан 
бирга берилган. У ўз туманининг тўла хўжайини, соҳиби бўлган. Туман унинг мулки сифатида 
қаралган бўлиб, ўз ҳудудини бошқаришда мустақил бўлган. Туманбеги лавозимига Шанъюйнинг 
ўғиллари ва яқин қариндошлари тайинланган. 
Шуни қайд қилиш жоизки, тарихчи олим Б.Матбобоевнинг фикрича, «манбаларда 24 уруғ 
ҳақида маълумот йўқ, фақат 24 туман(ўн минглар) бошлиғи бўлганлиги тўғрисида сўз кетади...». 
Олимнинг ёзишича, «Н.Я.Бичурин «чжан» сўзини оқсоқоллар деб таржима қилиб юборган. 
Албатта, ўз-ўзидан оқсоқол бўлганидан удумларга кўра, у уруғ бошлиғи бўлиши керак. Демак, бир 
сўз иероглифнинг нотўғри таржимаси натижасида хуннуларда аслида бўлмаган 24 уруғ пайдо 
бўлган». 
Кушонлар давлати ўлкамиз ҳудудида милоддан аввалги II аср ўрталаридан 
ҳукумронлигини ўрнатган. Юридик фанлар доктори, профессор, С. Одилхўжаеванинг ёзишича 
Давлатни бошқариш санъати кўпроқ подшоҳ Канишка томонидан такомиллаштирилган. У ўзидан 
олдинги бошқарув анъаналарини давом эттирди. Вилоят ва шаҳарлар давлат бошлиғининг 
ноиблари томонидан бошқарилган. Улар олий ҳукмдорга сўзсиз итоат этиб, доимий равишда 
давлат хазинасига ўлпон тўлаб турган. Кушонлар давлат бошқарувида турли унвон ва даражаларга 
эга мансабдорлар хизмат қилган. Уларнинг «буюк сатрап», «оддий сатрап», «чегара бошлиқлари» 
каби унвонлари бўлган. 
Кушон подшолигида одат ҳуқуқи кенг тарқалган. Тўрт аср давомида унинг давлат 
ривожланиши ва юксалишига таъсири сезиларли даражада бўлган. Бу ҳуқуқ ижтимоий 
муносабатларни тартибга солишда ҳам катта роль ўйнаган. Кушон подшоҳлари томонидан 
ноиблар ва уруғ бошлиқлари учун раҳбарлик асоси сифатида муайян қонун нормалари 
чиқарилган. Зарур ҳолларда ҳукмдор оқсоқоллар кенгашидан маслаҳат олиб турган. 
Турк ҳоқонлиги даврида милодий V асрнинг иккинчи ярми VI асрнинг биринчи ярмида 
мамлакат кўчманчи чорвадор ва ўтроқ деҳқон аҳолига бўлинарди. Кўчманчи чорвадор аҳоли 
«будун» ёки «қора будун» номлари билан юритилган. Будун ўз навбатида қабилалар 
бирлашмасини ташкил этади. У “ўн ўқ бидун”, ёки “ўн ўқ эл” деб юритилади. Ўн ўқ бидун ёки 
элнинг ҳокими “ябғу” ёки “жабғу” номи билан аталарди. Ябғу даражасига фақат ҳоқон уруғига 
мансуб бўлганлар кўтарилади. VI-VIII асрларда йирик шаҳарларда қарор топган вилоят ҳокимлари 
“хвабу” ва “хватов” деб юритилган].
Қадимги хитой манбаларида VII-VIII асрларда Чочни “тудун” деб аталган туркий ҳокимлар 
идора этган ҳақида маълумотлар келтирилган. VII аср бошларида Турк хоқонлиги ўз 
тасарруфидаги шаҳарларга хоқон номидан ноиблар тайинлашга киришган. 
Сомонийлар ҳукумронлиги даврида вилоят девонлари маҳаллий ҳокимга, айни вақтда 
марказий маҳкаманинг тегишли девонига бўйсунарди. Вилоят ҳокимлари баъзан вазир деб 
юритиларди. Улар сулолавий хонадонга тегишли амирзодалар ёки собиқ маҳаллий ҳукмдорлар 
ҳамда зодагон деҳқонлардан тайин этиларди. Сомонийлар давлатни шахсан амирнинг ўзи 
бошқариб турадиган сарой (даргоҳ) ва ўзларига бўйсунадиган тармоқлар бўйича амир 
фармонларининг марказий ижроия идораси бўлган маҳкамалар орқали ижро этувчи девонга 
бўлинган. 
Сомонийлар даврида жойларда - вилоятлар ёки туманларда ҳокимият ҳокимлар қўлида 
бўлган. Улар эски анъаналарга биноан, айрим ҳолларда катхудо деб ҳам аталган. Ҳокимлар бош 
вазир ва бошқа юқори мавқега эга мансабдорлар тавсиясига биноан маҳаллий йирик ер эгалари ва 
ҳарбийлар вакилларидан давлат бошлиғи томонидан лавозимига тайинланган ва ундан озод 
қилинган. Ҳокимлар ҳузурида марказий девонларнинг тегишли бўлимлари бўлиб, улар тегишли 
марказий девонга ва ҳокимга бўйсунган. Ушбу умумий қоидадан девони бариднинг жойлардаги 
бўлими истисно тариқасида фақат марказга бўйсунган. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling