Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
111 
Кейинчалик Имомқулихон томонидан Ҳисор, Тошкент, Туркистон, Фарғона, Балх 
вилоятлари қайта бўйсундирилган бўлсада, Хуросондаги бир неча йирик вилоятлар (Ҳирот ва 
бошқа ҳудудлар) ва Хоразм бутунлай Бухоро хонлиги таркибидан чиқди. Хонликка бўйсунувчи 
вилоятлар ўртасидаги аниқ маъмурий чегаралар ҳақида маълумотлар сақланиб қолмаган. Кўпгина 
вилоятлар, хусусан, Ҳисор, Шаҳрисабз амалда ярим мустақил бошқарилиб, Бухорога номигагина 
тобе ҳисобланарди. Вилоятлар худди шайбонийлар давридагидек туманларга ва бошқа маъмурий 
бирликларга бўлинган». 
Амирликда 27 беклик мавжуд бўлиб, ҳар бир бекликни амир томонидан тайинлаб 
қўйиладиган ҳокимлар - беклар идора қиларди. Ҳоким ҳузурида юзлаб маҳаллий маъмурлар 
хизмат қиларди. Манбалар амирликда маҳаллий маъмурлар штати 30 минг кишини ташкил 
этганлигидан гувоҳлик беради. Ҳоким ва унинг хизматкорларига маош давлат хазинасидан 
берилмас эди. Улар маҳаллий аҳолидан олинган турли – туман солиқ ва тўловлар ҳисобига 
тирикчилик қилишардилар. 
Амирлик монархия типидаги давлат бўлиб, амир чекланмаган ҳокимиятга эга эди. XIX аср 
бошларига келганда, амирликда хизматкор амалдорлар табақаси шаклланди. Фақат амир 
саройининг ўзида 300 га яқин амалдор хизмат қиларди. Бу табақа давлат хазинасидан маош олар, 
амирга батамом қарам бўлиб, уларни амирнинг ўзи тайинлар ёки эгаллаб турган лавозимидан олиб 
ташлар эди. 
Хива хонлиги маъмурий-ҳудудий тузилиши бўйича хонлик XVI-XVIII асрларда 
вилоятларга бўлинган эди. XVIII аср охири XIX аср бошларидан бошлаб маъмурий-ҳудудий 
бирликлар бекликлар деб атала бошланди. Дастлаб хонликда 16 та беклик ва 2 та ноиблик бўлган, 
кейинчалик вилоятлар (бекликлар) 20 тага етган. Вилоятлар (бекликлар) ва ноибликлар хон 
томонидан лавозимга тайинланадиган ва унда озод этиладиган беклар ва ноиблар томонидан 
бошқарилган. Улар ўз ҳудудида тартиб-интизомни ўрнатиш ва таъминлаш ҳамда солиқларни 
тўплаш ва давлат хазинасига жўнатилишига раҳбарлик қилган. Хива шаҳри хон ва қушбеги 
(кейинчалик меҳтар) томонидан бошқарилган. Бошқа шаҳарлар ҳокимлар ва уларнинг 
ёрдамчилари - юзбоши ва оқсоқоллар томонидан бошқарилган. Ўтроқ аҳоли яшайдиган ҳудудлар 
- қишлоқларда ҳокимият оқсоқоллар қўлида бўлган. 
Қўқон хонлиги маъмурий-ҳудудий жиҳатдан вилоятлар ва бекликларга бўлинган. 
Вилоятлар хон томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган ҳокимлар 
томонидан бошқарилган. Бекликларга хон томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод 
этиладиган беклар раҳбарлик қилган. Ҳоким хоннинг вилоятлардаги вакили бўлиб, ўзининг 
бошқарув аппарати ва ҳарбий қўшинига эга бўлган. Ҳокимлар ўзи бошқарган маъмурий 
ҳудуддаги ҳарбий қўшиннинг қўмондони бўлган. Қўшинни моддий жиҳатдан таъминлаш ҳоким 
зиммасида эди. «Ҳокимлар ҳарбий юришлар олдидан хоннинг биринчи даъвати билан ўз 
қўшинлари билан белгиланган жойга етиб келиши шарт эди. 
Бек - вилоятдан кичикроқ маъмурий-ҳудудий бирлик бошлиғи. XIX асрда яшаб ижод этган 
Сатторхон Абдуғаффоровнинг ёзишича, «Беклар кўпчилик ҳолларда аҳоли ҳурматига сазовор 
бўлган ва обрў-эътибори юқори, одатда, 25 ёшдан кичик бўлмаган, баъзан маҳаллий аҳоли 
орасидан, кўпинча келиб чиқиши қўқонлик бўлган хонга яқин кишилардан тайинланган».
Вилоятлар ва бекликлар - аминлик ва оқсоқолликларга бўлинган. Улар битта катта қишлоқ 
ёки бир неча қишлоқларни бирлаштирувчи кичик маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб, айрим 
ҳолларда аҳоли томонидан сайланган амин ёки оқсоқол томонидан бошқарилган. 
Қўқон хонлиги 15 бекликка бўлинган. Бекликларнинг ярмидан кўпига хоннинг ўғиллари 
ёки яқин қариндошлари ҳокимлик қилганлар. Бекликлардаги маҳаллий ўзбек ҳокимлари 
чекланмаган ҳуқуққа эга эдилар. Беклар ҳоким ёки парвоначи деб аталган. Тошкент беги “бег” ёки 
“қуш беги” ҳам дейилган ва у ўз қўл остидаги ерларда тўлиқ ҳоким бўлиб, ҳатто ҳорижий 
давлатлар билан дипламатик ва иқтисодий муносабатлар ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлган.
Ўрта асрларда Туркистонда “Шахар ҳокими”-деб, юритилган маъмурий лавозим ҳам 
бўлган. Шахар ҳокими хонликлар даврида муайян шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларни хон 
номидан бошқариш учун тайинланган, айрим ҳолларда сайланган. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling