Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

 
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақолада ўзбек жамиятининг ривожланиши ва ҳуқуқий қадриятларнинг демократик 
тараққиётдаги ўрни масалалари тадқиқ этилган. Унда ҳуқуқий қадрият алоҳида фалсафий ҳуқуқий 
феномен сифатида қаралган.
Калит сўзлар: модернизация, ҳуқуқ, ҳуқуқий қадрият, ҳуқуқий онг, демократия, 
фундаментал, мустақиллик декларацияси, рационал
РЕЗЮМЕ: 
В статье рассматривается роль правовых ценностей в демократическом рахвитии 
узбекского общества. Правовые ценности рассматриваются как юридическое философское 
явление. 
Ключевые слова: модернизация, права человека, правo на разум, демократия, 
фундаментальный, декларация независимости, рациональный. 
 
RESUME: 
This article examines the development of Uzbek society and role of legal values in democratic 
development. In it, the legal value is viewed as a separate philosophical legal phenomenon. 
Keywords: Modernization, right, rightare worth, right of mind, democracy, fundamental
declaration of independence, rational. 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
120 
ТОЛЕРАНТЛИК - ҲУҚУҚИЙ ВА СИЁСИЙ МЕЪЁР 
Мирзахмедов А.М. –
НамМТИ доценти, ф.ф.н. 
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қурилишида инсон манфаатларининг реал 
ҳаётда олий қадриятга айланиши толерантлик маданиятининг миллий ва умуминсоний жиҳат ва 
хусусиятларини илмий тахлил ва талқинларини талаб этмоқда. Кўпмиллатли ва кўп конфессионал 
ўзбек жамиятида давлат бошқарувининг ижтимоий–сиёсий омили сифатида ижтимоий фанларда 
фаол тадқиқ этилмоқда. Ўтган даврда мазкур илмий атама миллий истиқлол ғоясининг асосий 
тамойили сифатида миллий-диний бағрикенглик маъно мазмунида қўллаш қабул қилинган. 
Шундай бўлсада мутахассислар диний бағрикенглик(алоҳида ҳолларда миллатлараро), ғоясини 
фаол таҳлил ва талқинларини ўтказсаларда, лекин муаммо юзасидан халигача баҳс-мунозарлар 
давом этмоқда. 
Бизнинг мазкур атаманинг моҳият мазмуни, илмий муомалада қўллаш бўйича илмий 
изланишларимиз масалани ўта мураккаблигини кўрсатмоқда. Шу ўринда муаллифларнинг 
фикрларидаги баҳслилик, такрорланишларнинг асосий сабаби толерантликни умуминсоний ва 
миллий хусусият ва жиҳатларга эгалиги билан изоҳлаш мумкин.
Республикамиз олимларининг изланишларида толерантлик юқоридаги қарашларга таянган 
ҳолда «бағрикенглик» мазмунида қабул қилинди. Эътироф этишимиз лозимки, мазкур талқин 
миллий ҳусусият ва жиҳатларни ўзида атрофлича мужассам этиши билан муҳим тафсирдир. 
Кўпмиллатли ва кўп конфессионал юртимизда ҳалқимизнинг ўзига хос ва мослиги ушбу таърифда 
ўз ифодасини топганлигини таъкидлаш жоиздир. Бағрикенглик миллий жиҳат ҳисобланиб, меҳр-
оқибат, аслида инсонни инсонга илоҳий муҳаббати деб ўйлаймиз. Чунки, ушбу атамада инсон ўз 
яқинини қучоғига олиши, бағрига босиши шахснинг ахлоқий ҳолатини назарда тутилади. 
Толерантликни илк бора илмий муомалага киритган венгер тиббиёти вакиллари инсон 
танасига ўзга одамнинг бирор органини кўчириши туфайли уни янги маконда, яьни бегона 
муҳитда яшаб кетиши, инсонни соғломлигида ўзга органлар ила ҳамкорлигини назарда тутганлар. 
Биз мана шу ҳамкорлик ва келишувчанлик нуктаи назаридан толерантликни ҳуқуқий ва сиёсий 
жиҳатига эътибор қаратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. 
Умумфалсафий тажрибага асосланган толерантлик энциклопедик луғатларида лотинчадан 
сабр-тоқат, муроса, ўзингда фикр бўлмаса, ўзганинг, ҳатто душманнинг фикрини қабул қилиш 
каби маъноларда эканлиги эътироф этилган. Шу боисдан биз ижтимоий турмуш маданияти, 
нафақат миллий-диний, балки ижтимоий-демографик фуқаролик алоқа ва муносабатлари 
йиғиндиси деган ғояни олға сурамиз. Чунки республикамизда бозор муносабатларига асосланган 
фуқаролик жамиятининг муҳим сиёсий-ҳуқуқий, маънавий негизи Ватан равнақи, юрт тинчлиги, 
ҳалқ фаровонлиги йўлидан миллий ҳамкорликдир. У антропологик ҳодиса бўлиб, шахснинг 
миллат ва элати, келиб чиқиш, тили ва танасининг ранги, жинси, ижтимоий аҳволи ва мақоми, дин 
ва партияга муносабатидан қатьий назар тенглик ва эркинлик асосида ижтимоий адолатга эришиш 
ҳуқуқидир. Шу боисдан толерантлик энг аввало конституциявий асосга эга бўлган ижтимоий 
меъёрдир.
Башарият томонидан 70 йиллиги нишонланаётган “Бутун жаҳон Инсон ҳуқуқлари 
Декларацияси” она заминимизда яшаётган барча фуқароларни туғилишида тенглиги асосида 
биродарлар деб эьлон қилиши толерантликни ҳалқаро ҳуқуқий асосидир. БМТ 1995 йилни 
Ҳалқаро толерантлик йили деб эълон қилиши ва “Толерантлик тамойиллари Декларацияси”ни 
қабул қилиши ҳам фикримизни далилидир. Мазкур ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳар бир халқ, миллат 
ва элатни жаҳон ҳамжамиятида яшаш ҳуқуқини эълон қилади. Жумладан, “Толерантлик-бизнинг 
дунёмиздаги турли бой маданиятларни, ўзини ифодалашнинг ва инсоннинг алоҳидалигини 
намоён қилишнинг хилма хил усулларини хурмат қилиш, қабул қилиши ва тўғри тушунишни 
англатади. Уни билим, самимият, очиқ мулоқот ҳамда ҳур фикр, виждон ва эътиқод вужудга 
келтиради. Толерантлик-турли туманликдаги бирликдир. Бу фақат маънавий бурчгина эмас, балки 
сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир.” Бу тамойил замонавий халқаро ҳуқуқнинг ўзига ҳос жиҳати 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling