Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
121 маъносида толерантликнинг либерал жиҳатларини ўзида мужассам этади.[4.263 б.] Шунинг учун мазкур халқаро актда толерантликни инсоннинг универсал ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олиш асосида шаклланган фаол муносабати эканлиги таъкидланади. Чунки толерантлик давлат, жамият ва шахс муносабатларида ҳуқуқий ҳарақат эҳтиёжи туфайли вужудга келади. Ўзбек ҳалқи миллий менталитетида тарихан ҳуқуқийликка нисбатан диний ахлоқийлик устуворлиги, шариат парадигмаси ижтимоий онгнинг барча шаклларини уйғунлаштириши билан ўзимизга хос ва мос ижтимоий-маънавий маданият деган нуқтаи назарни эътироф этилиши тарафдоримиз. Билакс толерантлик умуминсоний ва миллий жиҳат ва хусусиятларга эга эканлигини тан олишимиз даркор. Ёшларда миллий мустақиллик ғоясини тарбиялашда толерантликни “ғарбона” тамойилларини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлсада қабул қилолмаймиз. Чунки инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ овропача либераллик бизнинг миллий қадриятларимизга тўғри келмайди. Тўғриси миллатимиз унга сабр-тоқат қилолмайди ёки толерантлик талаблари асосида муроса қилолмайди. Биз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳият мазмуни толерантлик тамойилларидан келиб чиққан деган ғоя тарафдоримиз. Билакс, ҳар қандай фуқаролик жамиятининг ривожи миллатнинг Асосий Қонунида инсон ва фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларини ҳалқаро ва миллий меъёрларида тенглик ва эркинликни қафолатлари билан белгиланади. Демак, ҳар бир ҳуқуқ субьектининг амалдаги қонунлар доирасида ҳаракат ва ҳаракатсизлигини доираси билан юридик нормани белгилайди. Ўзбекистон Республикаси адолатли демократик ҳуқуқий давлат қурилиши, фуқаролик жамияти ривожида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатларига доир ҳуқуқий базани яратган. Биз виждон эркинлиги билан боғлиқ масалада конституцион меъёрларда таьминланиши билан бирга ундан давлат ва жамият манфаатларига зид ҳатти –ҳарактларга бефарқлик ёки сабр-тоқатга қўшила олмаймиз. Республикамиз таълим тизими соҳасида педагогик фаолиятнинг нозиклашуви туфайли ёш мураббийларимизни ёшлар билан ишлашда тажриба ва малакаларини ошириш эҳтиёжи мавжудлигини ҳам эътироф этамиз. Глобаллашув шароитида ахборот технология ва коммуникацияларини беқиёс даражада ўсиши туфайли ёшлар тарбияси ва уларга бўлаётган таҳдидларни назорат қилиш, ёхуд огоҳ бўлиш хам мураккаблашмоқда. Боз устига баъзи бир ахборотлар қуршовида тажрибали устозлар ҳам янглишиб қолаётган «жозибали» оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари ёшлар маърифати, аниқроғи ахборот тарбияси каби алоҳида суҳбатларга муҳтожлик кузатилмоқда. Биз масалани атрофлича таҳлилларига таяниб, қуйидаги хулосаларни билдиришга қарор қилдиқ: Биринчидан, толерантлик мураккаб сиёсий-ҳуқуқий категория сифатида инфон ва фуқаролик ҳуқуқларининг ҳалқаро меъёрларидан келиб чиққан. Ҳалқаро меъёр ва қоидаларни ҳар бир ҳалқ миллий феьл-атвори, одат ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда шакллантиради. Шу маънода толерантлик тушунчасини ижтимоий-фалсафий фанларда моҳият-мазмуни, илмий муомалада қўллаш услубиятини ишлаб чиқишга зарурият туғилди. Масаланинг кенг қамровлиги ижтимоий-гуманитар соҳа вакилларининг коллектив ҳамкорлигида фундаментал илмий тадқиқотларини ўтказишни тақозо этади. Зеро биз учун чиройли кўринган ўзга ҳалқлар қадрияти миллий маънавиятимизга зарарли бўлиши ҳам мумкин; Иккинчидан, ҳуқуқий норма ва тамойиллар билан бирга толерантлик қадриятида ҳуқуқий- сиёсий меъёр ва қадриятларни илмий назарий тадқиқотлар асосида шакллантириш зарурияти ҳам ижтимоий фанларнинг долзарб вазифаларига айланиб бормоқда. Билакс, ғарб жамиятида қабул қилинган либерализм тушунчаси биз томонимиздан бағрикенглик ахлоқий маъно мазмунида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмасдир; Учинчидан, оқилоналик миллий тараққиётимизда асосий мезон бўлиши учун таълим- тарбия соҳасида диний ва дунёвий (маънавият соҳаси) уламоларни ҳар томонлама етуклиги ва уларнинг ҳамкорлик эхтиёжи туғилди. Динимизда фирқачилик, зўравонлик ёхуд ундан ғаразли мақсадларда фойдаланишга уриниш юз берса уламоларимиз фаол интолерантликни намойиш этишига тўғри келади. Таълим соҳасидаги ишларда устоз, мураббийларимиз маърифати ила ёшларни тарбиявий муҳофазалаш касбий вазифадир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling