Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
117 
МОДЕРНИЗАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА ҲУҚУҚИЙ ҚАДРИЯТ 
 
Атавуллаев М.А. – 
ЎзМУ ўқитувчиси 
Демократик ҳуқуқий давлат қураётган Ўзбекистон учун жамиятни модернизациялаш янги 
юридик догматикага мувофиқ миллий ҳуқуқий қадриятларни фуқаролар онгига сингдириш ва ҳаёт 
тарзига айлантиришни шарт қилиб қўяди. Модернизация моҳиятан янги юридик догматика ва 
ҳуқуқий қадриятлар асосида жамият ҳаётини, бутун ижтимоий муносабатларни янгилаш, давр ва 
тараққиёт талабларига мувофиқ замонавийлаштиришдир. Шунинг учун ҳам Республика 
Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида жамиятнинг келгуси тараққиёти 
қонун устуворлигида, қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсирини оширишда деб кўрсатади.
“Афсуски дейди у-ҳозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таьсири етарлича 
сезилмаяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли пастлигича 
қолмоқда”. Бу масалани ҳал этиш бўйича соатдек ишлайдиган механизм яратиш ва иккинчидан 
“Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашдир”.
Президентимизнинг мазкур маьрузасида жамият тараққиётини таьминлашнинг ҳуқуқ, 
қонун, давлат бошқаруви билан боғлиқ фундаментал аҳамиятга эга ғоялар ва мулоҳазалар 
билдирилган. 
1990 йил 20 июнда қабул қилинган Мустақиллик Декларацияси халқимиз иродаси ва орзу- 
истакларини ифода этиб мамлакатни модернизациялаш ва ижтимоий тараққиётни янги 
этносиёсий парадигмага мувофиқ таъминлашни бошлаб берди. Кейинги демократик ва 
модернизацион ўзгаришлар бозор иқтисодиётига ўтиш ва “ўзбек модели” билан боғлиқдир. 
Ҳуқуқ аксионорматив хусусиятга эга воқелик, унда позитивлик, умуммажбурийлик, 
институтлашув, барқарорлик ва ҳаракатчанлик, рационаллик, авторитет каби белгилар мавжуд. 
Мазкур белгилар зиддиятларга тўла ижтимоий-ҳуқуқий маконда ўзини намоён қилади ва 
шаклланади. 
Ҳуқуқнинг ижтимоий тараққиётга таъсири позитив ҳол, шунинг учун у позитив ҳуқуқ, 
қадрият сифатида келиши эъзозланади. 
Шу нуқтаи назардан ижтимоий борлиқ моҳиятан инсон учун қадриятлар квинтэссенцияси, 
мажмуи ҳисобланади, унда мавжуд нарсалар, хатти-ҳаракатлар, нормалар қадрият сифатида онгга, 
тасаввурларга таъсир этади. Қадриятнинг субъект, айниқса унинг ҳаёти, фаолияти билан 
боғлиқлиги аксиома. Ҳуқуқ социал нормалар, жамият қабул қилган тартиблар биринчидан, 
ижтимоий борлиқнинг имманент, ажралмас қисми, иккинчи томондан, улар инсон ҳаёти, 
жамиятнинг ифодасидир. Абсолют қадриянинг қадри ўзи-ўзи учун қадрли эканида, нисбий 
қадрият даври, инсон ҳис-туйғулари ўзгарувчан маълум бир нормалар ва талаблар билан боғлиқ, у 
ижтимоий борлиқ каби динамик ўзгариш, ривожланиш хусусиятига эга.
Ҳаёт икки куч-эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик диалектикасидан иборат. Кимгадир 
яхшилик бўлиб кўринган, бир даврда эзгулик деб қадрланган нарса бошқа давр учун қадрсиз нарса 
кўриниши мумкин. Қадрнинг нисбийлиги, ўзгарувчанлиги инсондаги эрк, эркин танлаш, ихтиёр 
билан боғлиқ, ирода эркинлиги қадриятни қадрли қилади, унга моҳият бахш этади ёки қадрни 
қадрсиз нарса сифатида баҳолайди. Шунинг учун ижодий фаоллик инсон иродасига, эркига 
ижобий қадриятлар яратиш, уни абсолют қадриятга яқинлашиш имконини беради. Абсолют 
эзгулик - худо ва илоҳий шоҳликка эришиш мумкин бўлганидек, абсолют қадриятни ҳам қарор 
топтириш мумкин. Ҳуқуқ социал нормалар ва ахлоқий императивлар ана шу абсолют қадриятни 
қарор топтиришга қаратилган воситалар ҳисобланади. Бу, албатта, файласуфнинг ҳаёлот олами 
маҳсули, илоҳий дунё илм-фан, тафаккур нуқтаи назаридан, рўёбга чиқмайди, у ҳаётнинг етук, 
охирги нуқтаси бўлади. Бундай ҳаёт инсон борлиғига ҳам, тафаккурига ҳам зиддир. Аммо 
Н.О.Лосскийнинг “абсолют эзгулик” қарор топган дунёни, ҳаётни шакллантириш орзуси, ҳатто у 
ҳаёл, у сония бўлганида ҳам диққатга сазовор. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling