Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
118 
Ҳуқуқни ижтимоий норматив қадрият эканини асослашда ҳуқуқшуносларнинг ҳиссаси 
катта. Бу ўринда Г.Гроций, Б.И.Чичерин, И.Пленги, О.Шпанн, Г.Гизе, С.Панунчио, П. И 
Новгородцев, В. Кубеш, А. Кауфман, Г. Коинг, К. Бринкман, Ф. Валендорф, Г.Луф, Ш.Смид, 
К.Роде каби ғарб ҳуқуқшунос-олимларини эслаш мумкин. 
Мазкур ҳуқуқшунос-олимлар асарларидаги ёндашувларни, аксиологик ёндашиш нуқтаи 
назардан: 

позитив ҳуқуқ фалсафаси; 

янги рационал ҳуқуқ фалсафаси; 

либерал ҳуқуқ фалсафаси; 

ижтимоий-ахлоқий идеалистик қараш; 

ҳуқуқий давлат концепцияси; 

фуқаролик жамияти сиёсий-ҳуқуқий қадрияти; 

демократик ( экзистенциал, табиий, умид ва аксил қадриятлар тарғиботи) 
умуминсоний қадриятларга ажратиб ўрганилиши мумкин. 
Улар ҳақида турли тадқиқотлар ўтказилган, асарлар чоп этилган[11]. Масалан, позитив 
ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқ феномининг ижтимоий тараққиётдаги ижобий ролини инсоният 
тафаккури яратган интеллектуал қадрият сифатида қарайди. Шу нуқтаи назардан у ҳуқуқни 
шакллантирувчи субъектив онг, билим, юриспруденция кабиларни ўрганишга эътибор қилади. 
Рационал ёндашишга таянган позитив ҳуқуқ фалсафаси интеллектуал қадрият бўлган ҳуқуқни 
объективлаштириш механизимларини такомиллаштиришга интилади.
Ҳуқуқий қадриятни фақат юриспруденция доирасидагина қараш етарли эмас, у, энг аввало, 
фалсафий-аксиологик тадқиқот объекти бўлмоғи керак. Ҳуқуқ феномини юриспруденция 
предмети, аммо у қадрият билан уйғунлашганида юриспруденция доирасидан чиқадиган мавзуга 
айланади. Қадрият фалсафий-аксиологик воқелик. Айнан у ҳуқуқни баҳолайди, унга ижтимоий 
аҳамиятлилик бахш этади. Ҳа, ҳуқуқ ўзи-ўзини баҳоловчи воқелик бўлиши мумкин. Масалан, 
қабул қилинган қонун, норматив ҳужжат, биз уни баҳолаймизми ёки йўқ, ижтимоий борлиқда 
амал қилади, кишилараро муносабатларни ва социум ҳаётни тартибга солади. Баъзи қонунлар ва 
бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳаммага ёқмаслиги бор ҳақиқат. Лекин бу кишиларнинг
уларни менсимаслигига, бузишга асос бўлолмайди. Демак, баъзи меъёрларнинг салбий 
баҳоланишини ёки уларга салбий муносабатда бўлиши қонун ва бошқа ҳуқуқий норматив 
ҳужжатлар қадрини сусайтирмайди. Қонун, норматив ҳужжатларнинг ўзи-ўзи учун баҳо сифатида 
келиши уларнинг кишилар ва ижтимоий тараққиёт, жамиятни модернизациялашга мувофиқ 
бўлишини рад қилмайди.
Ҳуқуқшунослар ҳуқуқ феноменини турлича таърифлайдилар, уни субъект ва объект, 
расмий ва норасмий, консерватив ва замонавий, позитивистик ва натуралистик, либерал ва 
неолиберал, миллий ва умуинсоний, регионал ва глобал каби йўналишларга ажратиб таҳлил 
қиладилар. Бу ижобий ҳол ва у ҳуқуқ феноменининг универсал қадрятлар сирасига киришини 
кўрсатади. Универсаллик эса инсон ва борлиқ билан боғлиқ барча соҳаларга тааллуқлилик 
ифодаси сифатида ҳуқуқнинг реал борлиқдаги ўрнини умумийлик ва хусусийлик диалектикаси 
нуқтаи назаридан қараш имконини беради. Ҳуқуқда якка, хусусий ва умумийни уйғунлаштириш, 
улар манфаатлари, ҳодиса ва интилишларини ифода этиш хислатлари мавжуд. 
Инсон онгли, жонли, ижтимоий мавжудот сифатида борлиқни ўзлаштириш ва 
модернизациялашга интилади, мавжуд тартиблар, ҳаёт тарзи, фикрлаш усуллари, эпистемологик 
тажрибалар уни қониқтирмайди. Бироқ бу унинг шахсий, эгоцентрик хатти-ҳаракатларига асос 
бўлолмайди. Ҳар қандай девиант ҳулқ-атвор ё хуқуқ томонидан ёки ахлоқий императивлар, 
нормалар томонидан баҳоланади. Ижтимоий ҳаётнинг ушбу талаби фақат юридик ҳодиса эмас, 
унда фалсафий-аксиологик моҳият ҳам мужассамдир. Айнан шунинг учун ҳам инсон фаолияти, 
шу жумладан, унинг ҳуқуққа, қонунлар ва нормаларга муносабати фалсафий-аксиологик таҳлилга 
муҳтож. Бу ўринда Гегелнинг “Ҳуқуқ илми фалсафанинг бир қисмидир”[5],деган таъкидини 
эслаш мумкин. 
Ҳуқуқ, қонун, меъёрлар умуммажбурийлиги билан бошқа тартиблар ва ахлоқий 
императивлардан 
фарқ 
қилади. 
Ҳуқуқнинг 
соционормативлиги 
айнан 
унинг 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling