Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
112 
ХVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент – Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзор 
даҳаларига бўлинган. Уларнинг ҳар бирини мустақил ҳоким бошқарган. Бу давр Тошкент 
тарихида “тўрт ҳокимлик” деб ном олган. Шаҳар ҳокимларининг ўзаро урушларидан тинкаси 
қуриган ва бу курашда Юнусхўжанинг қўли баланд келаётганини кўрган халқ бошқа ҳокимларни 
мансабидан четлатиб, бутун шаҳарга Юнусхўжани ҳоким қилиб кўтардилар. Юнусхўжага 
“ҳазрати эшон” унвони берилган, “хон” деб ҳам юритилган. Юнусхўжа ҳузурида хон кенгаши 
тузилиб, кенгашга 4 даҳа мингбошилари киритилган. Кенгашда Юнусхўжа ҳоким этиб 
тайинланган. Тошкент давлати Қўқон хонлиги тасарруфига ўтгач, шаҳар ва вилоятни бекларбеги 
бошқарган. 
ХIХ асрнинг 40-йилларидан Чор Россияси қўшинлари ўлканиннг муҳим стратегик 
аҳамиятга эга бўлган ҳудудларни босиб олиб, Туркистон вилояти ташкил этилиб, маъмурий ва 
ҳарбий жиҳатдан Оренбург генерал-губернаторлигига бўйсундирилди. Туркистон вилоятини 
бошқариш, бу ерда тегишли ҳуқуқий тартибни жорий қилиш, мустамлакачи маъмурлар билан 
маҳаллий аҳоли ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси сифатида 1865 
йил 6 августдаги «Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги Муваққат Низом» лойиҳаси хизмат 
қилди. «Низом»га биноан, вилоятдаги бутун ҳокимият ҳарбий губернатор қўлида тўпланган 
бўлиб, у Оренбург генерал-губернатори билан Россия империяси ҳарбий вазирининг келишилган 
тақдимномасига биноан император томонидан лавозимга тайинланган. 
Ҳарбий губернатор маъмуриятининг асосий вазифаси вилоят ҳудудида бошқариш 
асосларини белгилаш йўли билан осойишталик ва хавфсизликни ўрнатишдан иборат бўлиб, унга 
маҳаллий аҳолининг турмуш тарзига, ердан фойдаланишига ва бошқа ҳуқуқий муносабатларига 
аралашиш каби ҳуқуқлар берилган эди.
Вилоятда ҳарбий-халқ бошқарувини амалга оширишда ҳарбий губернатор канцеляриясига 
кенг ваколатлар берилган бўлиб, рус ҳарбий зобити томонидан бошқарилган. У ҳарбий губернатор 
тақдимномасига биноан Олий буйруқ билан лавозимига тайинланган ва ундан озод этилган. 
Канцелярия бошлиғи ҳарбий губернаторга бўйсунган ва унга ҳисоб берган. Унинг ҳуқуқий 
мақоми ҳарбий губернатор Штаби бошлиғининг ҳуқуқий мақомига тенглаштирилган. 
Россия империяси Туркистонда олиб борган маъмурий – бошқарув аппарати тизимида 
«ҳарбий – халқ бошқаруви»га амал қилиниб, ходимлари масаласига катта эътибор қаратилган. 
Вилоят ҳокимлари – ҳарбий губернаторлар император томонидан тайинланган. Улар ҳарбий ва 
фуқаролик ҳокимиятини ўз қўлида тутишган. Ҳарбий соҳада улар вилоятлардаги қўшинлар 
(дивизия ёки корпус) қўмондони, фуқаролик ишларида эса губернатор ҳуқуқига эга бўлишган. 
Барча маъмурий, полиция ва суд ҳокимияти ҳам уларнинг измида бўлган. Ҳарбий губернаторлар 
қошида вилоят бошқармалари бўлиб, улар губерния бошқармаси ҳуқуқларига эга бўлишган. 
Вилоят ижтимоий ҳаётининг барча масалалари шу бошқармаларда кўрилган. 
Тошкент Россия империяси томонидан босиб олинган 1865 йилдан 1917 йилгача 
Тошкентда Шаҳар ҳокими маъмурий лавозими жорий бўлди. Бу даврда Шаҳар ҳокими Шаҳар 
думаси томонидан 4 йил муддатга сайланган, Туркистон генерал-губернаторининг тавсияси билан 
ҳарбий министр томонидан тасдиқланган. Дума мажлисларини бошқариб, унинг қарорлари 
бажарилишини назорат қилиб турган. Икки муовини бўлган. Шаҳар ҳокими лавозими Шаҳар 
думаси билан бир вақтда 1917 йилда бекор қилинган. 
1926 йилда республикада ўтказилган районлаштириш натижасида аввалги “область-уъезд-
волость-сельсовет” каби тизим ўрнига “округ район сельсовет” деб аталуви маъмурий бошқарув 
тизими вужудга келган. Мазкур тизим асосидаги давлат бошқаруви айрим ўзгаришлар билан 
собиқ совет давлати ўрнига ҳамдўстлик давлатлари ташкил этилгунга қадар мавжуд бўлган.
Юртимиз мутақилликка эришгандан сўнг давлат сиёсатининг устувор йўналишлари 
сифатида «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» концепцияси, «Халқ давлат 
идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил 
асосида кўп йиллик давлатчилик тажрибасидан ҳамда ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган 
нормаларига асосланган ҳолда давлатимиз ва халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, 
ўзининг янги давлатчилик тизимини шакиллантиш мақсадида кўплаб қонун, қарор ва бошқа 
норматив ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Давлат бошқаруви органлари иши 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling