Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- Калит cўзлар
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 126 СОЦИОЛОГИЯДА АВЛОДЛАР АЛМАШИНУВИГА ЭМПИРИК ЁНДАШУВЛАР Каланова С.
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
125 ЛИТЕРАТУРЫ: 1. Резолюция Генеральной Ассамблеи ООН 56/38 от 10.01.2002. 2. Бодренкова Г., Караваешников С. Системное развитие молодежного добровольчества в контексте пропаганды здорового образа жизни: методические рекомендации. – М., 2011. – С. 30 РЕЗЮМЕ: В статье приводится обзор международного и национального законодательства в сфере добровольческой деятельности. По мнению автора в Узбекистане необходимо совершенствование нормативно-правовой регламентации добровольческой деятельности. Ключевые слова: волонтерство, добровольческая деятельность, негосударственные некоммерческие организации, благотворительность РЕЗЮМЕ: Мақолада кўнгиллик фаолиятига доир халқаро ва миллий қонунчилик кўриб чиқилган. Муаллифнинг фикрга кўра, Ўзбекистонда кўнгиллилик фаолиятини хуқуқий-меъёрларини такомиллаштириш зарур. Калит cўзлар: волонтерлик, волонтерлик фаолияти, хайрия, кўнгиллик, нотижорат нодавлат ташкилотлар. RESUME: The article provides an overview of international and national legislation in the field of volunteering. According to the author, it is necessary in Uzbekistan to improve the regulatory framework of volunteering. Key words: volunteering, non-governmental non-profit organizations, charity. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 126 СОЦИОЛОГИЯДА АВЛОДЛАР АЛМАШИНУВИГА ЭМПИРИК ЁНДАШУВЛАР Каланова С. - ЎзМУ катта ўқитувчиси, Фалсафа фанлари доктори (PhD) Энциклопедик луғат ва социологияга оид илмий манбаларда “авлод” тушунчаси талқин этилиши бўйича кўп маъноли мазмун касб этади. У моҳиятига кўра ижтимоий ҳаётнинг биосоциал жиҳатлари ва тарихий-демографик хусусиятларини ифодаловчи атама бўлиб, асосан жамиятнинг ёш даражасига оид қатламларини тадқиқ этишда қўлланилади. Фанда унинг тўрт хил талқини берилади: 1) биологик, – бир организмнинг ҳаёт сўқмоқлари (цикл)да алмашиб келадиган тузилиши, яшаш тарзи, кўпайиш (урчиш) усули бўйича фарқланадиган шакли сифатида; 2) генеалогик – умумий аждодлари изидан маълум тартибда бораётган насл (зот) давомчилари сифатида; 3) демографик – маълум бир йил (давр) давомида туғилган ва аҳолининг ёш таркибини ташкил этувчи гуруҳ сифатида; 4) тарихий-маданий – кўпроқ рамзий маънога эга бўлиб, қайсидир воқеа-ҳодиса иштирокчилари ёки муҳим тарихий воқеаларга замондош (гувоҳ) бўлган, умумий интилиш ва кайфиятдаги кишилар гуруҳи. ] Фалсафий нуқтаи-назардан олиб қаралса авлод гипотетик, яъни нисбий мазмун касб этади. Унда ҳаёти бирон бир муҳим тарихий воқелик билан боғлиқ бўлган ва муайян маънавий-рамзий бирлик, ёки “давр руҳи”га хос турмуш тарзини кечираётган кишилар гуруҳини киритиш мумкин (масалан, уруш даври авлодлари, коинот революцияси даври авлодлари, мустақиллик авлодлари ва бошқалар). Биологик жиҳатдан кузатилса, бунда социал организм эволюцион турнинг ҳар бир навбатдаги “бўғин”ида умумий ривожланиш ва ўзига хос ўзгаришларни мустаҳкамлаб боради. Жумладан, таълим олишда авлоднинг бир мақомдан иккинчисига ўтиши (ота мактаб ўқитувчиси эди, фарзанд университет профессори бўлди ва шу кабилар). Генеалогик контекстда умумий маданий-тарихий тип сифатидаги умумий аждод билан алоқадорликни ифодаловчи ирсият компоненти келиб чиқади (масалан, Ғарб дунёсида “барон”, “князь”, “герцог” ва б., мусулмон Шарқида “саййидлар”, “эшонлар”, “хўжалар”, “шайхлар” ва шу кабилар). Социологик талқинда генеологиядан кўра бир вақтда туғилган ва умумий тажриба, интилиш ва қарашларга эга бўлган индивид ёки гуруҳларнинг ўзини қандай идрок этишини ўрганиш муҳимроқдир (хусусан, “социал тармоқларга аъзо гуруҳлар”; “Пахтакор” ёки “Бунёдкор” каби футбол клубларининг фанатлари, хитой тилини ўрганувчилар ва б.). Ушбу компонентни социологияда демографик “когорт”ни англатувчи, яъни бир пайтда туғилган ва маҳаллий аҳоли таркибини ташкил этувчи социал гуруҳлар билан аралаштирмаслик зарур. Немис социологи К.Мангейм вақт (замон) кўламидан келиб чиқиб, “шартли авлод” тушунчасини таклиф қилади. Жамоаларнинг даврлар таъсири туфайли “тарихий дислокацияси (тақсимоти)” хронологик тартиб бўйича “авлод” тамойилини вужудга келтиради. Жумладан, ХХ асрнинг 40-йилларида санъат соҳасида авангард услубида ишловчи рассомлар, ёки адабиётда реализм мактаби вакиллари. Шунингдек, социологияда авлоднинг шартлилик вақти, ёки замондаги дислокация, К.Мангейм таъбири билан умумий жамоавийликни, қисқача “шартли авлодни” ташкил этади. [3.] Шартли авлодлар тарихий континиумда хронологик (тақвим) тамойил асосида бирон бир тарихий воқеа билан (масалан, уруш авлоди) ёки машҳур адиб ёки тарихий шахслар билан (Абдулла Қодирийга замондош, Шароф Рашидов давридаги авлод ва б.) нисбат берилган рамзий қадриятларга боғлиқликда локаллашуви мумкин. Умуман олганда, авлод тушунчаси илмий академик тил, ёки кундалик ҳаётдаги оддий лаҳжаларда кенг ишлатилишига қарамай, қайд этиш мумкинки, ҳар бир навбатдаги авлод янги тарихий бирликнинг умумий миллий генотипига боғлиқ бўлади. Масалан, ХХ аср бошларигача аҳолининг зиёли қатлам вакилларига форс ва араб тилларини мукаммал билишликлари алоҳида мавқе бағишлаган бўлса, советлар даврида унинг ўрнини рус тилини чуқур ўзлаштириш, бугун эса |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling