Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

 
 
RESUME: 
The paper aims to analyze the concepts of “information”, “exchange of information” by means of 
a socio-philosophical and sociological approach, and describes the process of information exchange, by 
which the author of the study concludes that it is necessary to use the term “social communication” to 
denote all information processes in society. 
Keywords: communication, information, information exchange, social communication 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
63 
ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ФАЛСАФИЙ-
МЕТОДОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Саитқосимов А. -
ЖизДПИ катта ўқитувчиси, с.ф.н. 
Ижтимоий соҳа жамиятнинг инсон манфаатлари, турмуш фаровонлиги таъминланадиган, 
уларнинг эркинлиги рўёбга чиқадиган ижтимоий адолат маконидир. Инсоннинг манфаати учун 
хизмат қилиш, унинг қобилияти, истеъдоди, ижтимоий-сиёсий салоҳиятини руёбга чиқариш, орзу-
умидларини амалга ошириш, истиқболдаги ҳаётий устуворликларини таъминлаш мазкур соҳада 
рўёбга чиқадиган ижтимоий қадриятлардир. Ижтимоий соҳа жамиятнинг бошқа барча соҳалари 
билан узвий алоқада, мутаносиб равишда фаолият олиб боради, жамият ҳаётига ўзгача жозиба 
бағишлайди.
Мамлакатимизда ижтимоий соҳани янгича, замонавий асосларда модернизация қилиш, 
унга янгича қиёфа бериш борасида муҳим чора-тадбирлар белгиланмоқда. Шунингдек, аксарият 
меъёрий ҳужжатларда ижтимоий соҳа инфратузилмаларини инновацион ривожлантириш билан 
боғлиқ вазифалар ва масалалар қўйилмоқда. Буларнинг барчаси бугунги кунда жамиятимизни 
жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий ижтимоий ва ҳуқуқий мезонлари бўлиб 
қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида қайд этганидек, “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини 
тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, ал-
батта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, 
янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация — бу келажак дегани. Биз буюк 
келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, 
инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак”.
Ижтимоий соҳани инновацион ривожлантиришга ҳаётий эҳтиёжлар кундан-кунга 
ривожланиб бормоқда. Бу жамиятнинг барча соҳаларида кузатилмоқда. Ижтимоий соҳани 
инновацион ривожланиш хусусиятлари жамиятни инсон манфаатларини таъминлашдек олий 
мақсадини рўёбга чиқаришда ҳаракатлантирувчи хусусиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. 
Шунинг учун жамиятнинг муҳим соҳаси, ижтимоий муносабатларнинг асосий ҳаракатлантирувчи 
объекти бўлган ижтимоий соҳада инновацион ривожланиш йўллари ва истиқболлари борасида 
илмий изланишлар олиб бориш зарурияти мавжуд.
Ижтимоий соҳаларда инновациялар жамиятда яратилаётган янгиликларнинг самараси 
сифатида намоён бўлади. Шунинг учун, “Бугунги жамиятни ривожлантириш учун воқеликка 
янгича ракурсдан туриб қараш, янгича, яъни инновацион ёндашув лозим бўлади. Бу янгича 
методология, янгича технология, хуллас инновацион ёндашувдир. Инновацион, яъни янгиликка 
асосланган технологиялар, янгича бошқарув жараёнларини жорий этиш учун янгича тафаккурга 
таяниш лозим. Бугунги куннинг янгича тафаккури воқеликка ҳар тарафлама, комплекс ёндаша 
олиш, креатив, яъни ижодий фикрлаш - бу воқеликка ночизиқли ёндашувдир”. 
Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори ижтимоий соҳа жадал модернизациялашиб ва 
инновациялашиб бормоқда. Лекин бу борада муҳим саъй-ҳаракатлар қилинаётган бўлсада, 
ижтимоий соҳани барча тармоқлари, кичик тизимларигача инновациялар ва янги технологиялар 
тўлиқ кириб бора олганича йўқ. Бу масалани ечиш учун кўплаб инновацион ресурсларни ишга 
солиш лозим. Мазкур инновацион ресурслар мамлакат ва ҳудудларнинг иқтисодий ва моддий 
бойлиқларини кўпайтириш, ҳар бир кичик тармоққача янги инновацион таклифлар билан 
чиқишни талаб этилади.
Шу ўринда “Ижтимоий соҳа” категориясини фалсафий мушоҳада қилиш, ижтимоий 
фанларга оид билимлар орқали бойитиш билан биргаликда уларни инновациялар билан 
уйғунлигини илмий таҳлил этамиз. Ижтимоий соҳани институционал ва тузилмавий соҳалари 
ҳамда жараёнлари динамик ривожланиш характерига эга бўлиб, улар асосида ижтимоий соҳани 
инновацион ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланади. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling