Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
65 
1) ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг замонавий шакли бўлган давлат ва хусусий 
шерикчилик соҳасидаги ташкилотларнинг вужудга келиши; 
2) ижтимоий соҳа ташкилотларини замонавий илмий-техника ютуқлари, янги техника ва 
технологиялар билан қуроллантириш, масалан соғлиқни сақлаш соҳасини юқори технологияли 
тиббий асбоб-анжомлар, ахборот-коммуникация жиҳозлари билан таъминлаш;
3) меҳнат, хизматлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги турлари, масалан, сифат 
менежменти тизими, аутсорсинг (шартнома асосида ташқи манбалардан фойдаланиш), 
стандартлаштириш ва сертификация хизматларидан фойдаланиш; 
4) ижтимоий новациялар, яъни уй-жой мулкдорлари ширкатларида ҳудудларни 
ободонлаштириш ва тозалашда ишлатиладиган янги тизимларнинг қўлланилиши. 
Инновацион жараёнлар бугунги кунда шахс ва жамиятнинг ҳаёт-момот талабларини 
қондиришда, инсон фаравонлигини таъминлашда хизмат қилмоқда. Бу шундай жараёнки инсон 
ўзининг ақлий қобилияти имкониятларини ҳаётда синовдан ўтказиш билан биргаликда мақсадли 
равишда ўз турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартира олади. Бу эса, янгиликлар, яратувчилик ва 
ўзгаришлар кўлами орқали жамият тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшади.
Инновацилар жамият ҳаётининг барча соҳаларида қўлланилиб, уни ривождантиришга 
хизмат қилади. Бугунги кунда ижтимоий барқарорликни таъминлашда ижтимоий тараққиёт 
ривожини таъминлаш, ижтимоий соҳани бошқаришни инновацион ресурслар билан таъминлаш 
масалалари муҳим ўринда туради. У мазмуни, кўлами ва мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги 
жараённи ўз ичига олади: 
- тўлиқ ёки қисман интеллектуал фаолиятда тегишли натижалар билан қўлланилади;
- қонуний равишда тегишли илмий ишланмалар ва маҳсулотлар яратилишига хизмат 
қилади;
- тегишли халқаро даражаларга мос ва ундан ҳам сифатли бўлган товарлар ишлаб чиқаради 
ва хизматлар кўрсатади;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда катта самарадорликка эришади.
Шундай 
қилиб, инновацион жараёнлар ўзида шундай воситаларни ўзида 
мужассамлаштирадики, илмий кашфиётлар охир-оқибатда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 
янгиликларга айланиб, ўзига хос моҳият касб-этади. Янгиликларни жорий этиш жараёни 
инновациялар маҳсули ҳисобланади, инновацион жараёнлар эса уларнинг умумийлигини ташкил 
этади.
Инновацион жараёнлар ва унинг хусусияти ҳақида гап кетар экан, унинг самараси ҳақида 
тўхталиш жоиз. Инновация самараси жамият ишлаб чиқаришининг мавжуд ҳолати, миллатнинг 
маънавий қиёфати, маърифий ва интеллектуал даражаси, ахлоқий фазилатлари, жисмоний ва 
ақлий қобилиятлари билан боғлиқдир. Жамиятда янгиликлар яратиш ва уни жорий этишда 
шундай инновацияларни танлаш керакки, инсон жамият тараққиёти ва аҳоли фаравонлига таъсир 
этиш самараси юқори бўлиши лозим. Бу эса, жамият истиқболи ва келажаги учун муҳим бўлган 
ижтимоий қадриятларни вужудга келтиради. 
Инновацион жараёнларни бошқаришда ҳудудий жиҳатлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу 
эса, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш даражаларини ошириш, уни кўламини 
юксалтириш, комплекс дастурлар қабул қилиш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ. “Қишлоқ 
ҳудудларида ижтимоий инфрастузилмаларни инновацион таъминлаш учун унинг даражаси 
аниқланиши лозим. Мазкур кўрсаткични аниқлашда ҳудудларда инновация таъминотини 
комплекс асосда таъминлаш кўзда тутилиши лозим. Бу эса, ҳудудларда соғлиқни сақлаш, таълим, 
маданий-маърифий муассасаларни ривожланиши билан характерланади. 
Мамлакатимизда ижтимоий соҳадаги инновацияларни ривожланишини пухта ўйланган, 
дастурий асосланган ва юксак самарали ислоҳотлар орқали ташкил этилмоқда ва ишлаб чиқариш, 
тадбиркорлик, бизнес ва инвестиция муҳитига ижобий муҳит яратилганлиги билан боғлаш 
мумкин, бу эса давлат ва фуқаролик жамияти тараққиётига хизмат қилади.
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Таълим ва фан соҳасини ривожлантиришда илмий-
тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling