Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
100 
Шу ўринда ижодкорлик шахснинг юксак маънавиятлилиги ва рационаллигини талаб этади. 
Ҳозирги ахборотлашган жамият босқичида креатив ижод масаласи долзарб ҳисобланмоқда. Яъни, 
чекланган табиий имкониятлар инсон ижодкорлигига бўлган ижтимоий талабни ҳам оширмоқда. 
Янги технология ва дастурлар яратиш, уни жорий этиш ижтимоий тараққиётнинг муҳим асосига 
айланиб қолмоқда. Ушбу жараёнлар мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, экологик муаммолар 
ечимининг муваффақияти нафақат социал-иқтисодий, илмий-теҳникавий, демографик каби 
объектив омил ва шарт-шароитларга, шу билан бирга инсон ижодкорлигининг юксак ривожланган 
ҳолатига боғлиқ.
Инсоннинг бурчи ва вазифаси, ҳақида рус файласуфи Николай Александрович Бердяев, ўз 
руҳини асирлиқдан халос қилиш, қуллик дунёсидан эркинлик дунёсига чиқиб олиш, зиддиятлар 
дунёсини тарк этиб, «космик муҳаббат»га эришишдир. Аслида бу вазифа инсон учун ҳал қилиб 
бўлмайдиган муаммо эмас. Мазкур муаммо ижодкорлик туфайли амалга ошади. Ижод қилиш эса 
инсоннинг муҳим жиҳати бўлиб, чунки бу уни яратган Худо ўз образ-тимсолини унда кўришни 
истаганлигини асослайди. 
Бугунги кунда кўплаб олимлар илм-фаннинг назарий ва амалий масалаларини илмий 
асосда тадқиқ этмоқдалар. Бизнинг назаримизда назарий ғояларни амалиётга уйғунлаштириш, 
кашфиётлар яратиш ва ихтиролар қилишда буюк олимлар тажрибасидан фойдаланиш муҳим 
аҳамиятга эга. Чунки илмий-ижодий фаолият муайян тадқиқотлар асосида йиғиладиган шахсий 
ёки жамоавий интилишнинг бир кўринишидир[5].
Тарихан шаклланган ижод ва унинг барча турлари (бадиий, техникавий, илмий ва 
бошқалар) ҳақидаги илмий билимларнинг ривожи унинг моҳиятига нисбатан турлича фалсафий 
талқинларнинг шаклланишига олиб келган. Жумладан, Абу Наср Форобий шоирлар мисолида: 
“Энди биз сенга айтсак, шоирлар чиндан туғма қобилиятли ва шеър битишга тайёр табиатли 
кишилар бўлади ва уларда ташбеҳ ва тамсилга лаёқати яхши ишлайдиган бўлади. Бу хил шоирлар 
шеър навининг кўп турида ё бўлмаса бир турида ижод қилишга лаёқатли бўладилар”[6] – деб 
бадиий ижоднинг аҳамиятини кўрсатган.
Ҳозирги кунга келиб илмий-ижодий фаолиятнинг янгидан-янги ғоя ва тамойиллари илмий 
тадқиқот жараёнига янада кенгроқ кириб келмоқда ва бу эса замонавий фанда бир пайтнинг ўзида 
турли даражадаги фанлараро тадқиқот усуллари ва парадигмалар шаклланаётганлигини 
кўрсатади. Шу маънода, ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини 
таъминлайдиган тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ва бу борада аниқ таклиф-тавсияларни 
ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Илмий-ижодий фаолият меҳнат эканлигига шак-шубҳа йўқ, лекин у бошқа барча ақлий 
меҳнат турларидан катта фарқ қилади. Илмий ижод давомли ҳодисадир. Унда ижодкорнинг 
шахсий хислатлари ва фазилатлари катта роль ўйнайди. Бу ҳақда Абу Ҳамид Ғаззолий 
“Инсонларнинг энг фазилатлиси олимлардир. Улар жамиятда бирор нарсага эҳтиёж туғилса, 
буларни қондиришда фойда келтирадилар, эҳтиёж бўлмаганда ҳам руҳингизни бойитадилар. 
Пайғамбарлик даражасига энг яқин бўлган инсонлар олимлардир... Бутун бир қавмнинг ўлими бир 
олимнинг ўлимидан кичикроқ нарсадир[13], деб таъкидланган. Бу эса ижодкор шахсий 
хислатларининг юксак маънавий-ахлоқий жиҳатларини (айниқса, олимлик ахлоқи ва 
масъулиятини) чуқурроқ тадқиқ этишнинг қанчалик долзарблигини кўрсатиб турибди.
Ижоднинг асосий сири – инсоннинг эркин фаолиятида намоён бўлади. Аммо ижоднинг 
ибтидоси ўтмиш натижаси эмас, шунингдек, у тарихий ёки космик даврда ҳам амалга 
оширилмайди. Балки, у инсонни мавжудлиги билан ҳам замонга хос сифатга эга бўлади. Илмий 
ижод давомли ва зиддиятли ҳодиса. Тадқиқотчи З.Кадирова фикрича, унда ижодкорнинг шахсий 
хислатлари – фазилатлари катта роль ўйнайди[14]. Тарихийлик нуқтаи назаридан эса, ижод 
парадоксал равишда ўтмишдан ривожланиб келувчи, бугун ва келажакни боғлаб турувчи ўзига 
хос феномен деб тасаввур қилинади. Шу маънода, илмий-ижодий фаолиятнинг ворисийлик 
тамойилини фалсафий-методологик нуқтаи назардан тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. 
Бугунги кунда Республикамиз фан-техника тараққиётини илмий ва амалий тадқиқот 
соҳаларидаги ютуқлар белгиламоқда. Мазкур ютуқларнинг асосида, аввало, ижод ва 
ижодкорликнинг муҳим асосларини англаш ва таҳлил этиш билан боғлиқ. Шундай экан ижод ва 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling