Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Табиий ва ижтимоий борлиқ


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Табиий ва ижтимоий борлиқ. Табиий борлиқ деганда одатда атрофимиздаги жисмоний 
нарсалар (жисмлар), жараёнлар, табиатнинг ҳолатлари назарда тутилади. Табиий борлиқ икки 
қисмга ажралади: биринчиси - азалий табиий борлиқ, яъни табиатнинг табиий борлиғи. У 
инсондан илгари инсоннинг иштирокисиз мавжуд бўлган. Буни бирламчи табиат деб ҳам аташади; 
иккинчиси - инсон иштироки билан вужудга келган нарсалар (жисмлар), ҳодиса ва жараёнларни ўз 
ичига олувчи ҳосилавий табиий борлиқ. Уни иккиламчи табиат деб ҳам аташ мумкин.
Иккиламчи табиат доирасида борлиқнинг қуйидаги кўринишларини кузатиш мумкин: 
- инсон борлиғи - инсоннинг нарсалар дунёсидаги борлиғи ва махсус инсоний борлиқдан 
иборат; 
- маънавий борлиқ - индивидуаллашган ва объективлашган (индивидуалликдан ташқаридаги) 
маънавий борлиқдан иборат; 
- социал борлиқ - айрим одамнинг жамиятдаги ва тарих жараёнидаги борлиғи ҳамда 
жамиятнинг борлиғи - ижтимоий борлиқ. 
Оламда нимаики мавжуд бўлса, уларнинг ҳаммаси биргаликда кенг маънода «яхлит дунё» ни 
ташкил этади ва уни баъзан «ҳақиқий борлиқ» деб ҳам аташади. Форобий барча мавжуд 
нарсаларнинг йиғиндиси дунёни ташкил қилади, «ҳамма нарсанинг умумий жинси оламдир» ва 
«оламдан ташқарида ҳеч нима йўқдир» деб ҳисоблаган. Яхлит ҳолда бутун дунёнинг асосида нима 
ётади? Бу саволга жавоб беришда файласуфлар турли хил концепцияларда фикр юритишади. Бу 
жойда асосан уч хил муҳим концепцияни кўрсатиш мумкин. Уларга монистик, дуалистик ва 
плюралистик концепциялар киради. 
Монизм (юнон. monos - битта) концепцияси вакиллари дунёнинг асосида битта манба (битта 
субстанция) ётади деб ҳисоблашади. Материалистик монизм тарафдорлари бу манба моддий 
манбадир деб айтишса, идеалистик монизм тарафдорлари дунёнинг асосида битта ғоявий негиз, 
ғоявий, маънавий, илоҳий субстанция ётади дейишади. 
Дуализм (лот. dualis - иккиланган) вакилларининг фикрича, дунёнинг асосида иккита 
мустақил негиз: ҳам моддий, ҳам ғоявий (маънавий, илоҳий) негиз ётади, деб ҳисоблашади. Арасту 
дуалист бўлган, унинг фикрича, дунёнинг асосида материя ва шакл ётади, материя пассив ва инерт 
негиз бўлса, шакл эса фаол, актив, яратувчан негиздир. 
Плюрализм (лот. pluralis - кўпчилик) вакилларининг айтишича, борлиқнинг асосида кўплаб, 
бир-биридан мустақил моддий ва ғоявий негизлар ётади. Айрим плюралистлар моддий негизларга 
урғу беришади. Уларни материалистик плюрализм вакиллари дейиш мумкин. Масалан, қадимги 
хитой, қадимги ҳинд, қадимги юнон материалистлари борлиқ олов, сув, ҳаво ва тупроқдан ташкил 
топган дейишган. Бошқа йўналишдаги плюралистлар эса маънавий, ғоявий субстанцияларга 
устуворлик беришган (уларни идеалистик плюрализм вакиллари дейишади). Масалан, Мах ва 
Авенариус дунёнинг асосида ётувчи элементлар турли шаклдаги сезгилардан иборатдир, деб 
ҳисоблайди. Шунингдек, дунёнинг асосида кўплаб ҳам моддий, ҳам маънавий (бир хил даражада) 



элементлар ётади (Демокритда бу элементлар атомлар, Лейбницда ғоявий монадалар) деб 
ҳисобловчи плюралистлар ҳам бор. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling