Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Борлиқ ўзига объектив ва субъектив реалликни, мавжуд бўлган ва мавжуд бўладиган


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Борлиқ ўзига объектив ва субъектив реалликни, мавжуд бўлган ва мавжуд бўладиган 
оламларни, моддийлик ва маънавийликни, ўтмиш ва келажакни, ўлимни ва ҳаётни, руҳ ва 
жисмни қамраб олувчи умумий тушунчадир. Атрофимиздаги одам, олам, табиат, жамият, 
тафаккур, ғоялар, ўй-хаёлларимиз барчаси бирдай мавжуддир, улар турли тарзда ва шаклларда 
намоён бўлиб, ҳаммаси мавжудлик белгиси остида умумлашиб, борлиқ тушунчасига киради. 
Материалистик мазмундаги борлиқ тушунчаси таърифига фақат объектив реал олам, онгдан 
ташқаридаги, унга боғлиқ бўлмаган жисмоний моҳиятга эга бўлган нарсаларгина киритилади. 
Борлиқнинг идеал, виртуал, потенциал, абстракт, маънавий шакллари бу таърифдан ташқарида 
қолади. 
Аслида эса, борлиқ категорияси умумий абстракция бўлиб, мавжудлик белгиси билан барча 
нарса ва ҳодисаларни ўзига қамраб олувчи ўта кенг тушунчадир. У ўзига нафақат объектив 
реалликни, балки субъектив реалликни ҳам қамраб олади. 
Борлиқ ҳақидаги муаммо фалсафада тарихан марказий ўрин эгаллайди. Фалсафа ўрганадиган 
қайси бир масалани олмайлик, у борлиқ муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Ҳақиқатдан 
ҳам, борлиқ, унга муносабат масаласи фалсафий қарашларда муҳим аҳамиятга эгадир, чунки, 
борлиқ муаммоси фалсафадаги ҳар қандай дунёқараш гносеологик ва методологик муаммоларнинг 
асоси ҳисобланади.
Борлиқнинг асосий соҳаларига табиат, жамият ва онг киради. Бу соҳалар учун умумий жиҳат - 
уларнинг мавжудлигидадир. А.Г.Спиркин шундай ёзади: «Барча мавжуд нарсалар борлиққа 
мансубдир. Уларга моддий жисмлар ҳам, барча (физик, химик, геологик, биологик, ижтимоий, 
психологик, маънавий) жараёнлар ҳам, уларнинг хоссалари, алоқалари ва муносабатлари ҳам 
киради. У чyқур ҳаёлотнинг меваси бўлган эртак ва афсоналар, ҳатто беморнинг хаёлидаги 
алаҳсирашлар ҳам, борлиқнинг қисми бўлган маънавий реаллик сифатида мавжуддир»
1
. Шундай 
қилиб «руҳ ва материя, ҳеч бўлмаганда мавжудлик сифатида умумийликка эгадир» (И.Дицген). 



Шубҳасиз, улар бир-бирларидан фарқ ҳам қилишади. Агар моддийлик ва маънавийликни бир-
бирига таққосласак, моддийлик субъектдан мустақил равишда, маънавийлик эса унга боғлиқ 
равишда мавжуд бўлади. Шундай қилиб, борлиқ моҳият жиҳатидан моддий борлиқ ва маънавий 
борлиққа бўлинади. 
Борлиқни шаклларга ажратишда унинг асосида, моҳиятида нималар ётишига эътибор қаратиш 
лозим. Шу тариқа фалсафада субстанция категорияси шаклланган. Субстанция (лотин. substantia - 
моҳият, асосида ётувчи нимадир) муайян нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар хилма-
хиллигининг ички бирлигида намоён бўлувчи моҳият. 
Субстанция дейилганда фалсафада дастлабки пайтларда борлиқ, табиат, жамият, инсон ва 
дунёдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг асосида ётувчи моддий ёки руҳий моҳият англанган. Ўрта 
аср Шарқ фалсафаси намояндалари ал-Киндий, Закариё Розий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд 
асарларида субстанция деб ҳамма нарсанинг моддий ёки маънавий асоси, моҳияти тушунилган. 
Субстанцияга қарама-қарши тушунча «акциденция» деб аталган. Акциденция (лот. accidentia - 
ўткинчи, тасодифий) нарса ва ҳодисаларнинг ўткинчи сифатларини ифодалайди. Форобийнинг 
ёзишича, «оламда субстанция ва акциденция ҳамда уларни яратувчи марҳаматли ижодкордан 
бошқа ҳеч нарса йўқдир»; «Акциденцияни сезгилар орқали ҳис этиш мумкин, субстанцияни эса 
фақат ақл англаб етади»; «Масалан, олма - субстанция бўлса, унинг қизиллиги эса 
акциденциядир».
Субстанцияни талқин этишда фалсафада икки хил - онтологик ва гносеологик йўналиш бор. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling