Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

 
2. Борлиқнинг моддий шакли материя ўзига барча жисмларни, ҳодисаларни, жараёнларни ва 
уларнинг хусусиятларини қамраб олади. Бундан ташқари у тафаккурни ҳам, оламда мавжуд бўлган 
барча алоқадорликларни ва муносабатларни ҳам қамраб олувчи умумий фалсафий тушунчадир. 
Материалистлар материяни объектив реаллик, деб таърифлашади. Объектив реаллик инсон 
сезгиларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ундан ташқарида мавжуд бўлган воқеликдир. Бу бутун 
мавжудликнинг субъектив реалликдан ташқаридаги қисми ҳисобланади. 
Материя моддий объектларни бирлаштирувчи тушунча. Хусусан олинганда, материянинг ўзи 
йўқ, балки дунёда материянинг айрим предмет ёки бирор конкрет буюм шаклидаги кўринишлари 
учрайди. Материя эса материянинг ҳамма конкрет кўринишларига хос бўлган барча универсал 
хусусиятларини акс эттирувчи умумий тушунчадир. Бу дунёда «умуман одам» бўлмасдан, айрим 
одамлар учрашига ўхшаш фикрдир. Умуман одам - бу айрим одамларга хос умумий белгиларни 
акс эттирувчи абстракциядир. Шунга ўхшаш материя тушунчаси ҳам абстракциядир. У мавжуд 
бўлган бутун объектив реалликни қамраб олувчи фалсафий категориядир. Материя онгдан 
мустақил равишда ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади. Материянинг фалсафий 
тушунчаси барча нарсалар воқелиги, моддий воқеликни ўзига қамраб олувчи, ялпи умумийлик 
(универсаллик) белгиларига эгалик қилувчи, бутун объектив реалликни ифодаловчи категориядир. 
Материя тўғрисидаги фалсафий таълимотнинг асосий томонлари қуйидагилардан иборатдир: 
- материя категориясининг универсаллигини, ялпи умумийлигини тан олиш; 
- материя категориясининг фалсафий абстракция эканлигини тан олиш
- материя ва моддий системаларнинг объективлигини тан олиш; 
- материянинг ривожланишини ва моддий системаларнинг эволюциясини тан олиш; 
- материя ва моддий системаларнинг ниҳоясизлигини, битмас-туганмаслигини, чексизлигини 
тан олиш. 
Материя ва моддий объектлар хилма-хил кўринишларда ва шаклларда учрайди. Моддий 
системалар тузилишга эга, яъни у структурали - турли хил структуравий элементлардан ташкил 
топган бўлади. Бундай элементлар ва улардан ташкил топган моддий объектлар ривожланишга 
эгадир. 
Материя ва моддий системалар, объектив дунёнинг тузилиши хусусиятларига кўра, турли хил 
структуравий даражалардан ташкил топган бўлади. Бундай даражаларни моддий системаларнинг 
ташкилий тузилиши ва миқёсий тузилишига қараб: а) ташкилий-структура даражалари ва б) 
миқёсий-структура даражаларига ажратиш мумкин.

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling