Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Антик фалсафа инсонга микрокосм, космоснинг бир қисми, яъни макрокосм – умуман дунё 
билан доимий алоқада бўлиб турувчи қисм сифатида қараган. Айнан ана шу антик даврда «Ўз-
ўзингни ўрган» деган сўзлар айтилган эди (Суқрот).
Суқротнинг шогирди Афлотун (эрамизгача бўлган 428-347 йиллар) инсоннинг руҳи ўлмайди, 


12 
у ҳар гал янги танага кўчиб ўтади, деб тахмин қилган эди. Инсоннинг ўзини ўраб турган атроф 
дунёни ўрганишга уриниши – бу руҳнинг танга киргунга қадар мушоҳада этган абадий ғоялар 
олами ҳақидаги хотиротларидир. Афлотун учун инсон идеали - донишманд, файласуф бўлиб, 
унинг руҳи кўп «сайр қилган» ва шу сабабли унинг билимлари энг тўғри ва қимматлидир. Бундай 
комил файласуфни Арасту «ўзини тафаккур этувчи тафаккур» деб атаган эди. 
Инсон ҳақидаги таълимотни ривожлантиришга антик материалистлар Демокрит, Эпикур, 
Лукреций Кар ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар. Уларнинг қарашларига кўра, инсон 
ҳаётининг мақсади - онгли лаззатланиш, азоб-уқубутларга чап бериш, руҳнинг сокин ва тинч 
ҳолатига эришишдир. Шу сабабли улар фалсафанинг асосий вазифаси инсонга бахтли бўлиш 
йўлини кўрсатишдан иборат деб ҳисоблаганлар. Уларнинг фикрича, жон айрим атомлардан 
ташкил топган ва ўлимга маҳкум, тана ҳалокатга учрагандан сўнг атомлар емирилади. Инсон 
ўлимдан қўрқмаслиги керак, зеро токи у ҳаёт экан - ўлим йўқ, ўлим келганда эса инсон йўқ 
бўлади.  
Умуман олганда антик фалсафа «Инсон нима?» деган саволга жавоб бермади, балки ана шу 
саволни кун тартибига қўйди. 
Ўрта аср фалсафаси асосан диний фалсафа ўлароқ, инсонни унда икки негиз: олий (руҳ) ва 
паст (тан) бир-бири билан узлуксиз кураш олиб борувчи мавжудот сифатида қаради. Ўрта аср 
Европа диний фалсафасининг «отаси» Аврелий Августин Авлиё инсоннинг моҳиятини айнан 
руҳ ва фақат у ташкил этади, деб ҳисобланди. Тана эса вақтинчалик қобиқдан, руҳ қамалган 
жойдан, руҳ «зиндони» дан бошқа нарса эмас. Фома Аквинскийнинг фикрига кўра одам руҳ 
билан таннинг уйғун бирлигидан иборат ва бу ҳол уни қуйи, ҳайвоний дунё билан олий, илоҳий, 
фаришталар олами ўртасида аросатда қолган мавжудот қилиб қўяди. Унда жисмонийлик қанча 
кўп бўлса, у ҳайвонга шунчалик яқинлашади, руҳият қанча кўп бўлса у шунча фаришталарга 
яқинлашади. 
Ўрта аср схоластикаси вакиллари (Буюк Альберт, Ансельм Кентерберийский) нуқтаи 
назарига кўра инсоннинг асосий вазифаси ўз моҳиятини англаш эмас, балки янада юқори – илоҳий 
моҳиятга қўшилишга интилишдир. Ўз-ўзидан аёнки, инсон руҳи боқийдир ва инсон ердаги бутун 
ҳаёти давомида фақат уни қутқариш тўғрисида ўйлаши керак. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling