Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Ғарб фалсафаси Қадимги юнон фалсафасининг ривожланиш даврлари


Протагор (милоддан аввалги 5-аср) – катта авлод сафсатабозларининг таниқли вакили


Download 0.75 Mb.
bet5/20
Sana11.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1188928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1 мавзу 1 Фалсафий тафаккур тараккиёти боскичлари Гарб фалсафаси

Протагор (милоддан аввалги 5-аср) – катта авлод сафсатабозларининг таниқли вакили
Хусусиятлари
Ўзининг фалсафий қарашини Протагор “Инсон барча мавжуд нарсаларнинг мавжуд бўлганлиги ва мавжуд бўлмаган нарсаларнинг у мавжуд бўлмагани учун меъёридир”. Бу дунёни, яхши ва ёмонни баҳоловчи мезонсифатида сафсатабозлар инсоннинг субъектив фикрини илгари сурганларини англатади.
Борлиқ ва билишнинг нисбийлиги тўғрисидаги фикрга олиб келувчи ва ёш йигитни баҳсда исталган вазиятда ғалаба қозонишга ўргатувчи “икки маъноли нутқлар” асарини ҳам Протогорнинг замондошларидан бири томонидан яратилган деб ҳисоблайдилар (касаллик бемор учун ёвузлик, лекин ҳакам учун неъматдир; ўлим ўлаётган киши учун ёвузлик, лекин гўрков ва тобутсоз учун неъматдир).
  • Инсон онгидан ташқарида ҳеч нарса мавжуд эмас.
  • Ҳеч нарса мутлоқликка даъвогар бўла олмайди.
  • Бугун инсон учун нима яхши бўлса, у чиндан ҳам яхши нарса бўлади.
  • Агар бугун яхши бўлган нарса эртага ёмон бўлса, демак у чиндан ҳам зарарли ва ёмондир.
  • Бизни ўраб турган бутун борлиқ инсоннинг ҳиссий идрокига боғлиқ (“Соғ одам учун ширин бўлиб туюлган нарса, беморга аччиқ умр туюлади”).
  • Бизни ўраб турган олам нисбийдир.
  • Объектив (ҳақиқий) билимга эришиб бўлмайди.
  • Фақат фикр дунёсигина мавжуд.

Ўз даврига нисбатан Протогорнинг худоларга муносабати ўзгача ва инқилобийдир. “Худоларнинг борлиги ёки йўқлигини била олмайман, чунки жуда кўп нарса уларни билишга тўсқинлик қилади – масала ниҳоятда мураккаб, инсон умри эса қисқа”.
Протагор фалсафасининг асосий ғоялари
Платон (милоддан аввалги 427-347) Қадимги Юнонистоннинг йирик файласуфи, Суқротнинг шогирди ўз мактаби-Академиясининг асосчиси.
Хусусиятлари
Платон-ўзидан кейин бири «Суқрот Апологияси», «Парменид», «Горгий», «Федон», «Давлат» қонунлар каби йирик фалсафий асарларини қолдирган биринчи қадимги юнон файласуфи.
Платоннинг аксарият асарлари диалог баҳс шаклида ёзилган.
Моддий нарсалар ўзгарувчан ва аслида умуман мавжуд эмас;
Олам (нарсалар олами) вақтинча ўзгарувчан ва аслида умуман мавжуд эмас;
Фақат соф ғоягина реал мавжуд (эйдос);
Соф (танасиз) ғоялар ҳақиқий, абадий ва доимий;
Ҳар қандай мавжуд, шунчаки нарса ҳақидаги бошланғич ғоя (эйдос)нинг моддий инъикосидир (масалан отлар туғиладилар ва ҳалок бўладилар, бироқ улар абадий ва ўзгармас от ғоясининг намоён бўлишигина халос);

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling