Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари. Ғарб фалсафаси
Download 0.69 Mb.
|
3-mavzu slayd
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусиятлари
- Демокрит таълимотининг асоси
Кирен мактаби-Суқротнинг шогирди Киренлик Аристипп томонидан милоддан аввалги VI асрда асос солинган.
Мегар мактаби-Суқротнинг шогирди Мегарлик Евклид томонидан милоддан аввалги IV асрда асос солинган. Намоёндалари-Евбулид. Диодор Крон. Мегар мактаби-Суқротнинг шогирди Евклид томонидан милоддан аввалги IV асрда асос солинган. Намоёндалари-Евбулид. Диодор Крон.Хусусиятлари Мегарликлар олий мавҳум неъмат мавжуд бўлиб, аниқ изоҳлаб бўлмайдиган-Худо, ақл ҳаётий энергиядир. Олий неъматнинг қарама-қаршиси (мутлоқ ёмонлик) мавжуд эмас. Фалсафий-назирий изланишлардан ташқари, мегарликлар фаол амалий фаолият олиб борганлар (аниқроғи софистика билан шуғулланганлар) ва «баҳсловчи» деб ном олганлар. Мегар мактаби вакиллари (Евбулид, яъни парадоксларни) апорияларнинг муаллифи бўлганлар, (софизм билан қориштирмаслик керак).-«Уюм» ва «Кал» апорияси ёрдамида сон ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши диалектикасини тушунишга ҳаракат қилганлар «Уюм апорияси» агар ерга дон ташланса ва унинг ёнига биттадан дон ташланиб борилса, унда қайси вазиятда бу ерда уюм ҳосил бўлади? Донлар йиғиндиси унга битта дон қўшилиши билан уюмга айлана оладими? «Кал апорияси», Агар одам бошидан биттадан соч толаси туша бошласа унда қачондан у кал бўлади? Инсонни кал бўлишига олиб келувчи конкрет соч толасини аниқлаш мумкинми? Атомистлар –ушбу фалсафа мактаби намоёндалари (Демокрит, Левкипп) оламнинг бошланғич асоси майда заррачалар-атомлардир деб ҳисоблаганлар. (Фалсафада Демокрит йўналиши Платоннинг йўналишига қарама - қаршидир). Демокрит таълимотининг асоси Бутун моддий олам атомлардан ташкил топган; Атом-майда зарра, «оламнинг бошланғич асоси»; Атом бўлинмас (бу ғоя фақат бизнинг замондошларимиз томонидан инкор қилинган); Атомлар турли ҳажмга (энг майда, энг йирик) турли шаклга эга (эгри, қалқонсимон, айлана, узунчоқ ва ҳ.к.). Атомлар орасида бўшлиқ билан тўлдирилган макон мавжуд; Атомлар абадий ҳаракатда; Атомлар хаосда ҳаракат қилади; нарсалар, тирик организмларда мавжуд бўлади, бўлинади, сўнгра бу атомлардан янги тирик организмлар ва моддий олам предметлари пайдо бўлади; Атомларни ҳиссий билиш орқали «кўриш» мумкин эмас. Арасту - (эрамиздан олдинги 384-322) буюк юнон файласуфи. Арасту устози Афлотуннинг ғоялар дунёси тўғpисидаги қарашларига эътироз билдирган Унингча ғоя албатта бор, мавжуддир. Ғоялар, ҳатто нарсалар ва ҳодисалардаги жараёнлар учун сабаб бўлади. Ғоя, фикр, тушунча нарса ёки ҳодисаларнинг ўзида мавжуд бўлиши керак. Ғоя (тушунча)лар нарсаларга хос бўлган жиҳaтларнинг умумийлигини акс эттиради. Ҳар бир нарса ёки ҳодиса конкрет "шакл" ва "мазмун"га эга. Нарсаларнинг шакли ана шу нарса ёки ҳодисанинг моҳиятини белгилайди. Масалан, мисдан ясaлган шарни олайлик, унинг шарсимон (думалоқ,)лиги шакл бўлиб, мазмуни унинг мисдан ясалганлигидир. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling