Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари


Download 372.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana18.12.2022
Hajmi372.13 Kb.
#1032157
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
24 ФД Аудит бух ҳисоби





Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари 
бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи 
Кенгашнинг 2020 йил “14” 08 даги 03 -сонли баённомаси билан маъқулланган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 
йил “14” 08 даги 418 -сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурларини 
таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган. 
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди. 
Тузувчилар:
 
Н.Хажимуратов 
− ТДИУ, “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси 
мудири; 
К. Махкамбоев 
–ТДИУ “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси катта 
ўқитувчиси; 
С.Оманов 
− ТДИУ, “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси 
ассистенти. 
 
Тақризчилар:
 
Усанов А.
–Банк-молия академияси “Солиқ ва солиққа тортиш” 
кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди. 
Хожиев М.С. 
–ТМИ, «Аудит ва иқтисодий таҳлил » кафедраси 
доценти, PhD.  
 
 
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида кўриб 
чиқилган ва тавсия қилинган (2020 йил “01” 07 даги “13” -сонли баённома). 



IЎқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни 
Ушбу дастурда “Аудит” фанининг мазмуни, предмети ва методи, аудит 
моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари, Ўзбекистон Республикасида 
аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари
аудиторлик касбига малакавий ва ахлоқий талаблар, аудитда муҳимлик ва 
аудиторлик риски ва шу каби мавзулар узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи-
назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини топган. “Аудит” фанини чуқур 
ўрганиш тегишли соҳалар муаммоларини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. 
“Аудит” фани ижтимоий-иқтисодий фан туркумига кириб, иқтисодий 
бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади. Шу билан бир қаторда “Аудит” 
фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, бухгалтерия 
ҳисоби 
ва 
аудит 
таълим 
йўналишининг 
4-курсида 
ўқитилиши 
режалаштирилган. Мазкур фан бошқа иқтисодий фанлар билан узвий 
боғлиқдир. 

Download 372.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling