Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари


Download 372.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana18.12.2022
Hajmi372.13 Kb.
#1032157
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
24 ФД Аудит бух ҳисоби

 
II.Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари 
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга хўжалик юритувчи 
субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан 
ўтказиш, молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси ҳамда ҳисоботини 
расмийлаштириш, аудитнинг профессионал хизматларини кўрсатишни ташкил 
қилиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. 
«Аудит» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар 
доирасида талаба: 
- аудитнинг турлари ва шакллари, аудитнинг методлари ва ривожланиш 
босқичлари, аудитнинг профессионал хизматлари, аудиторлик касбига 
малакавий ва ахлоқий талаблар, ички аудит хусусиятлари ҳақида 
тасаввурга эга бўлиши; 
- аудиторлик текширувини ўтказиш усулларини, аудиторлик танлаш 
усулларини, аудиторлик ташкилотининг ишчи ҳужжатларини, 
аудиторлик текширувларида таҳлилий амалларни қўллашни билиш ва 
улардан фойдалана олиши;
- аудитда муҳимлик ва риск даражаларини аниқлаш, аудитда ички 
назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш, мажбуриятлар ва хусусий 
капитал аудитини ўтказиш, товар-моддий захиралар аудитида 
инвентарицияни қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак. 
 



IIIАсосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) 
1-МОДУЛЬ. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини 
тартибга солишнинг назарий асослари 
1-мавзу. Аудит фанининг мазмуни, предмети ва методи.
Фаннинг мазмуни. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. 
Иқтисодий назорат ва унда аудитнинг ўрни. Фаннинг предмети ва объекти. 
Фаннинг методи ва унинг элементлари. “Аудит” фанида хусусий методларнинг 
қўлланиши. Фаннинг “Бухгалтерия ҳисоби”, “Иқтисодий таҳлил”, “Солиқлар ва 
солиққа тортиш” ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.

Download 372.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling