Fan: tadqiqotning zamonaviy fizik- kimyoviy usullari


Кимёвий моддаларни анализ қилиш усуллари


Download 497.5 Kb.
bet2/6
Sana18.02.2023
Hajmi497.5 Kb.
#1211176
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
FTU 1-m

Кимёвий моддаларни анализ қилиш усуллари

  • Кимёвий моддаларни анализ қилиш усуллари уч турга бўлинади:
  • 1. Кимёвий анализ усуллари: кимёвий реакциялар ёрдамида ўрганилаётган модданинг сифат ва миқдор таркиби текширилади. Авзаллиги мураккаб қурилмалар талаб этилмайди. Камчилиги анализ учун модда миқдорини кўп талаб этилиши, субьектив омиллар.
  • 2. Физикавий анализ усуллари: молекулаларнинг турли хоссаларини анализ қилишга асосланган. Авзаллиги модда кам миқдорда талаб этилади. Кўпчилик холларда моддани қайта ишлатилиши мумкинлиги. Камчилиги қимматбахо қурилмалар талаб этилади.
  • 3. Физик-кимёвий анализ усуллари: Кимёвий реакциялар ёрдамида моддаларнинг физик кўрсаткичларини ўзгаришини аниқлашга асосланган. Юқоридаги икки анализ усулининг оралиқ кўрсаткичларига эга.
  • 17.02.23

Физикавий усулларни қуйидаги масалаларни ҳал этишда ишлатиш мумкин:

  • Физикавий усулларни қуйидаги масалаларни ҳал этишда ишлатиш мумкин:
  • - реакция маҳсулотлари ва реакцион аралашманинг таркибини сифат ва миқдорий анализ қилиш;
  • -тажрибада олинган моддаларнинг молекуляр тузилишининг тўғрилиги ҳақида хулоса қилиш;
  • - молекулаларнинг геометрик параметрларини миқдорий баҳолаш ва молекулада атомларнинг фазовий жойланишини аниқлаш;
  • - молекуланинг динамик хоссаларини текшириш, атомларнинг харакатчанлигини ўрганиш ва бунга тўсиқ бўладиган ҳолатларни билиш;
  • - молекуладаги атомларнинг ва атом гурухларининг ўзаро таъсирланишларини баҳолаш;
  • -реакциялар кинетикаси ва механизмини, ҳамда оралиқ моддаларнинг тузилишини ўрганиш.

Физикавий усулларнинг ривожланиши ва улар ёрдамида моддаларнинг тузилиши билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишдаги муаммолар асосан ХХ асрга тўғри келиб, кенг миқёсда амалиётда ишлатилиши эса 1950 йиллардан бошланди.

  • Физикавий усулларнинг ривожланиши ва улар ёрдамида моддаларнинг тузилиши билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишдаги муаммолар асосан ХХ асрга тўғри келиб, кенг миқёсда амалиётда ишлатилиши эса 1950 йиллардан бошланди.
  • Физикавий усулларнинг ривожланишида рус олимларидан академиклар: В.И.Гольданский, Ю.Н.Молин, Э.Т.Липмаа, академия мухбир аъзоси В.Л.Тольрозе ва профессорлар Т.Алексанян, Ю.Д.Бучаченко, Ю.Устинюк, В.Б.Бистров ва бошқа кўпгина йирик олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
  • Республикамизда физикавий усуллар ёрдамида моддаларнинг тузилишини ўрганиш билан боғлиқ бўлган муҳим масалаларни ўрганишда академиклар: О.С.Содиқов, Т.Ф.Орипов, профессорлар: Х.А.Аслонов, В.Б.Леонтъев, Ю.Т.Тошпўлатов, М.Р.Ягудаев, А.М.Рашкес ва бошқа бир қанча олимлар салмоқли ҳисса қўшганлар ва илмий мақолалар чоп этганлар.
  • Кимёда физикавий усулларни тадбиқ этишга бағишланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ёзишда профессорлар М.Ю.Корнилов, Л.Б.Ершов, Р.А.Хмельницкий, Б.Ф.Иоффе, Ю.А.Пентин, Л.В.Вильков, Н.М.Сергеев, Л.А.Казицина, Н.Б.Куплетская ва бошқалар самарали меҳнат қилдилар.

Download 497.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling