- Мавзу: Муаммоли таълим технологиясининг моҳияти ва мазмуни
Фанда муаммоли ўқитиш билан алоқадор иккита тушунча ишлатилади: - Фанда муаммоли ўқитиш билан алоқадор иккита тушунча ишлатилади:
- "Муаммо" ва "Муаммоли вазият" тушунчалари.
- Айрим ҳолларда улар синонимдек тушунилсада, лекин бу атамалар билан белгиланган объектлар ўз ҳажми билан фарқланади. Муаммо -муаммоли масалалар кетма-кетлигига ажралади. Демак, муаммоли масалани муаммонинг оддий, хусусий бир масаладан иборат ҳолати сифатида кўриш мумкин.
Муаммоли вазият – психик қийинчиликлар, зиддиятлар вазияти бўлиб, талабаларни муаммоли вазият ҳолатига тушириш орқали уларда фикрлаш қобилияти ривожлантирилади. - Муаммоли вазият – психик қийинчиликлар, зиддиятлар вазияти бўлиб, талабаларни муаммоли вазият ҳолатига тушириш орқали уларда фикрлаш қобилияти ривожлантирилади.
- Шахснинг ижодий, мустақил, фикрловчи бўлиши жамият учун зарур бўлиб, фикрлаш жараёни муаммоли вазиятдан бошланади.
- Муаммоли ўқитишни чуқур ўрганиш XX асрнинг 60-йилларида бошланган бўлиб, унинг асосида “Тафаккур- муаммоли вазиятдан бошланади”-деган ғоя ётади.
- Фикрлаш психологияси нуқтаи назаридан муаммоли ўқитиш ғояси ва тамойиллари С.Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Оконь, И.Я.Лернер томонидан ишлаб чиқилган.
Муаммоли ўқитиш асосида америкалик психолог, файласуф ва педагог Ж. Дьюи ғоялари ётади. - Муаммоли ўқитиш асосида америкалик психолог, файласуф ва педагог Ж. Дьюи ғоялари ётади.
- У 1894 йилда Чикаго шаҳрида ўқитиш асосини ўқув режаси эмас, балки ўйинлар ва меҳнат фаолияти ташкил этган тажриба мактабини ташкил қилган. Ўқиш, ҳисоблаш, ёзиш бўйича машғулотлар болаларнинг физиологик балоғатига қараб, ўз- ўзидан пайдо бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ўтказилган.
- Ж. Дьюи ғоялари бўйича бола билишда инсоният йўлини қайтаради, билимларни ўзлаштириш бошқарилмайдиган жараён бўлиб, бола ўзида ҳосил бўлган эҳтиёжни қондириши натижаси сифатида материални ўзлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |