Мустақил фикрлаш- шахснинг шундай қобилиятики, у туфайли одам нарса ва ҳодисалар хусусида ўз қарашларига ва ностандарт ечимларга эга бўлади. - Мустақил фикрлаш- шахснинг шундай қобилиятики, у туфайли одам нарса ва ҳодисалар хусусида ўз қарашларига ва ностандарт ечимларга эга бўлади.
- Масалан, аниқ предмет ручкани нима эканлигини ва нима мақсадда ундан фойдаланиш мумкинлигини кўпчилик билади. Бу-ёзув қуроли. Лекин мустақил ностандарт тафаккурга эрк берилса, унинг кўрсаткич сифати ёки саноқ таёқчаси сифати, ёки ғалтакка ўхшатиб ип ўраш мумкинлиги каби ўнлаб вазифаларини санаб бериш мумкин. Демак, мустақил фикр инсоннинг нарса ва ҳодисалар, жамиятда рўй бераётган воқеаларнинг моҳияти хусусида ўз қарашлари бўлишини тақозо этади, унинг билиш ва англаш имкониятларини чегарасини кенгайтиради.
- Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақил фикрлаш бир қарашда шахснинг индивидуал хусусияти бўлсада, бу хусусият жамиятда, инсонлар ўртасидаги муносабатлар муҳитида ривожланади.
Хаёл-янги образлар ва тахминларни шаклланиш жараёни - Хаёл-янги образлар ва тахминларни шаклланиш жараёни
- Фантазия – хаёлнинг борлиқдан, ҳақиқатдан бироз узоқлашуви жараёни.
- Шундай қилиб, муаммо ёки жумбоқ бизни фикрлашга мажбур этади. Психологларнинг фикрича, ҳар қандай масалани ёки муаммони ечиш мобайнида талаба унинг шартларини бир неча вариантда тасаввур қилсагина ечимга келар экан. Чунки кимдир жуда тез фикрлайди, кимдир секин фикрлайди. Шунинг учун ҳам тест ечиш жараёнида ёнма-ён ўтирган икки талаба бир хил ечимни белгиласада, ўша ечимга келиши йўллари ҳар бир талабада ўзига хос бўлади.
- Дунёни тушуниш, англаш ва унга онгли муносабат билдириш жараёни тафаккур, фикрлаш дейилади. Тафаккурнинг олийлиги шундаки, у идрокдан фарқли равишда бевосита акс эттириш бўлмай, нарсалар ва уларнинг хоссаларини, воқеаларни улар йўқ пайтда ҳам акс эттиришга имкон беради.
ИВЕН ПЕДАГОГИКАСИ НИМА? Ижодга мойиллик инсон ўзини намоён этишининг юқори фаоллиги, янгиликни яратиш қобилияти, инсон фаолиятининг ҳар қандай кўринишида ўзига хослигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |