Фанда муаммоли ўқитиш билан алоқадор иккита тушунча ишлатилади


Замонавий ўқув мақсадлари


Download 126.74 Kb.
bet6/7
Sana24.03.2023
Hajmi126.74 Kb.
#1290957
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу Жуманиёзова

Замонавий ўқув мақсадлари

  • Бугунги кунга келиб, учта соҳа бўйича ўқув мақсадини (кутилаётган натижалар, вазифалар)ни режалаштириш қабул қилинган. Булар:
  • 1. Таълимий
  • 2. Тарбиявий
  • 3. Ривожлантирувчи

1. Таълимий (билишга, тафаккур соҳасига оид мақсадлар)

  • Ўрганилган материални эслаб қолиш ва тиклашдан то муаммони ечишга қадар мақсадлар, яъни дастурда, қўлланмада, ўқитувчининг кундалик амалиётида қўйилаётган ўқитиш мақсадлари киради. Ушбу соҳа мақсадлари «талаба нимани ўйлайди ва билади?» деган саволга жавоб беради. Бунда талабанинг аввал эгаллаган билимларини ҳисобга олиш лозим.

2.Ривожлантирувчи (амалда бажариладиган мақсадлар)

  • Фаолиятнинг у ёки бу турларини шакллантириш билан боғлиқ мақсадлар тегишли. Бу соҳадаги мақсадлар «талаба нимани бажаради?», деган саволга жавоб беради. Ушбу мақсадлар орасида ёзув кўникмалари, нутқий кўникмалар, расм ва графиклар орқали тасвирлаш кўникмалари ҳамда жисмоний тарбия, меҳнат таълими доирасидаги мақсадлар жой олган;

3.Тарбиявий (эмоционал қадриятлар, ҳиссиётлар соҳасига оид мақсадлар)

  • Идрок этиш, қизиқиш, таъсирга тайёргарлик, қадриятлар тизимини ўзлаштириш, уларни фаол намоён бўлиши киради. Соҳа мақсадлари «талаба нимани ҳис қилади?», деган саволга жавоб беради. Булар, қизиқиш ва мойилликларни, муносабатларни шакллантириш, у ёки бу ҳис-туйғуларни бошдан кечириш, уни англаш ва фаолиятда бажариш кабиларни амалга оширади.

Муаммоли таълимда дарснинг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидаги топшириқларни кетма-кет бир бутунликда амалга ошириши керак

  • .
  • 1-босқич. Ўқитувчи дастур, дарслик, методик қўлланма ва аудитория талабаларининг умумий тавсифи билан танишиб чиқиши лозим.
  • 2-босқич. Дарснинг асосий вазифалари мажмуасини: ўқитиш, таълимий мақсад, тарбиявий мақсад ва ривожлантирувчи мақсадларни ва вазифаларини белгилаш.
  • 3-босқич. Дарснинг асосий босқичларини тўғри, аниқ ва изчилликда жойлаштириш.
  • 4-босқич. Дарснинг ҳар бир босқичи мазмунидаги асосий ўринли ажратиб олиш.
  • 5-босқич. Дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитиш методларини, воситаларини, технологияларни танлаш.
  • 6-босқич. Дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитишнинг етакчи; умумаудиторияий, кичик гуруҳ ва индивидуал шаклини танлаб олиш.
  • 7-босқич. Бўш ўзлаштирувчи ва тайёргарлиги кучли бўлган талабалар учун тафовутланган машқ ва вазифаларни танлаш.
  • 8-босқич. Тегишли аудитория талабалари учун вақт меъёрларига мувофиқ уй вазифасининг мақбул ҳажмини танлаш.

Download 126.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling