Фани бўйича маърузалар матни


Асосий хилдаги электромагнит ўзгарткичларни физик модели


Download 1.11 Mb.
bet20/38
Sana10.01.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1087091
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Chiziqli-burchakli o\'lchashlar

1. Асосий хилдаги электромагнит ўзгарткичларни физик модели.
1 – расмда электромагнит элементни физик модели тасвирланган бўлиб, унинг магнит занжири 1 – узунлик бўйича ёйилган, ҳамда узунлиги бир неча ўндан минг ммгача бўлиши мумкин. Қўзғатувчи чулғам 2 магнит ўтказгич 1 ни асосида жойлашган, шакли ғалтак кўринишида бўлиб, актив қаршилиги ва индуктивлиги бир жойда тўпланган. Магнит ўтказгич стерженларидан бирида ўлчовчи чулғам 3 стерженни қоплаб олган холда жойлашган ва шу стержен бўйлаб эркин ҳаракатланади. 2 – рсмда индуктивликни магнит ўтказгичнинг кўндаланг кесимида ва ҳаво бўшлиғида тарқалиши тасвирланган. Ҳаво бўшлиғининг магнит ўтказувчанлиги стержен узунлиги бўйлаб расмда кўрсатилгани каби ўзгариб боради.

1 – расм. Электромагнит элементни физик модели.



2 – расм. Магнит индукциясини стержен узунлиги бўйлаб, ҳаволи тирқишда ва магнит ўтказгич кесимида тақсимланиши.
2. Электромагнит ўзгарткич ишлаш принципи тахлили
2 – расм тахлили шуни кўрсатадики, 00 кесимда индукция қиймати максимал, 0101 кесимда эса минимал бўлади.Ўлчовчи чулғам 3 стерженлардан бирини қамраб олгани сабабли у стержен бўйлаб ҳаракатланганида ундаги индукция оқими қиймати ўзгаради.
Магнит оқим қийматининг ўзгариши ўлчаш чулғами 3 даги индукцияланувчи Uчиқ ни ўзгаришига сабаб бўлади. Uчиқ ўзинингжойлашиш жойига боғлиқ қийматда бўлади ва шу масофани ўлчаш учун асос бўлади.
3. Электромагнит элементнинг математик модули хулосаси.
Магнит ўтказгич бўйича қўзғалувчан элемент 00 кесимдан 0101 кесимга қараб ҳаракатланганда ҳар бир dx элементда магнит оқими қиймати қуйидагича:
–dф=Fqdx (1)
миқдорга камайиши кузатилади.
Бу ерда Ф – магнит оқими, F – магнит кучланиши, q – ҳаво бўшлиғининг солиштирма магнит ўтказувчанлиги; x – силжиш координатаси.
Қўзғалувчан элемент магнит ўтказгич бўйлаб dx элементга силжиганда магнит кучланиши шу масофага мос равишда dF миқдорга камаяди:
-dx=rфdx (2)
Бу ерда: r – магнит ўтказгич пўлатининг узунлик бирлигидаги солиштирма магнит қаршилиги.

    1. ва (2) тенгламалардан қуйидагиларни топиш мумкин:

(3)
(4)
(3), (4) ва (1), (2) тенгламаларни дифференциаллаб қуйидагиларни топамиз:
(5)
(6)
бу ерда

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling