Фани бўйича маърузалар матни
ЭКСПЛУАТАЦИОН – ФУНКЦИОНАЛ ТАЛАБЛАР
Download 1.11 Mb.
|
Chiziqli-burchakli o\'lchashlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. ЭКСПЛУАТАЦИОН - КОМПАНОВКАЛИ ТАЛАБЛАР
2. ЭКСПЛУАТАЦИОН – ФУНКЦИОНАЛ ТАЛАБЛАР
Эксплуатацион – функционал талаблар – бу энг катта талаблар гурухи бўлиб, бу талабларни буюртмачи – истеъмолчи белгилайди ва улар қуйидагилардан иборат: а) асбобларнинг кириш ва чиқиш параметрлари назорат ва бошқариш тизимлари билан бир - бирига осон тушиши керак. Стандартларга мувофиқ унификацияланган сигнал сифатида қуйидагилар қабул қилинади: доимий ток, частота ва код. Базали ток аксарият ҳолларда 2КОм га тенг актив қаршиликда О-5 МА қилиб олинади. Барча асбоблар жойида натижа кўрсатилганлиги учун кўрсаткичга эга бўлиши керак. Ўлчаш натижаси назорат қилинаётган объект ўлчамлилигини ва номланишини ифодалаган ҳолда рақамли кўринишда тақдим этилиши керак. Асбоб диапазони минимал ва максимал қийматларни ўзида жамлаб олиши керак. Сезгирлик остонаси маълум амалий моҳиятга эга минимал узунлик ва бурчакни тўғри ўлчанишини таъминлаги керак. б) Асбоб аниқлик синфи ва диапазони мавжуд стандартларга муқофиқ ўрнатилиши керак. в) Асбобнинг барча характеристикалари қуйидагиларни таъминлаб бериши керак: юқори аниқлик, юқори тезкорлик, статик характеристикани юқори даражада тўғри чизиқли бўлиши ва юқори ишончлилик. г) ЧБЎ учун асбоблар юқори техник – иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлиши керак: нархи, самарадорлиги ва ҳоказолар. 3. ЭКСПЛУАТАЦИОН - КОМПАНОВКАЛИ ТАЛАБЛАР. а) ЧБЎ учун асбоблар хизмат кўрсатувчи ходим билан техник ва психофизиологик жиҳатдан мос келувчан бўлиши керак. Ток манбаи кучланиши инсон танаси учун хавфсиз бўлиши керак. Асбоблар автоном ва дистанцион ишлай олиш имконига эга бўлиши керак. б) Ток манбаига талаблар қуйидагилар: - электрлаштирилган объектларда таъминланиш кучланиши қиймати 220÷10В ва частотаси 50Гц бўлган ўзгарувчан ток манбаидан амалга оширилади. - электрлаштирилмаган объектларда таъминланиш кучланиши қиймати 12В ёки 24В бўлган аккумуляторлардан амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари асбоб конструкциясида қуёш энергиясидан фойдаланиш назарда тутилган бўлиши мумкин. в) ЧБЎ асбоблари учун пухталик талаблари қуйидагилар: ЧБЎ асбоблари учун жами пухталик Р=0,95 га тенг эхтимолликда бузилишигача ишлаш вақти билан белгиланади. Бузилишигача ишлаш вақти 2000 соатдан кам бўлмаслиги керак. Асбобни қайта тикланиш ўртача вақти 8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Сақланувчанлик муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак. Асбобларни хизмат муддати 8 йилдан кам бўлмаслиги керак. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling