Фани бўйича маърузалар матни


Download 1.11 Mb.
bet1/38
Sana10.01.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1087091
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Chiziqli-burchakli o\'lchashlar




"ЧИЗИҚЛИ ВА БУРЧАКЛИ ЎЛЧАШЛАР"
ФАНИ БЎЙИЧА
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

АННОТАЦИЯ

“Чизиқли ва бурчакли ўлчашлар” фани бўйича маъруза матни чизиқли ва бурчакли ўлчашлардаги асосий тушунчаларни ўзида мужассамлаштирган. Ушбу фанда асосий эътибор чизиқли ва бурчакли ўлчашлар учун асбоблар тузилишига, уларга қўйиладиган талабларга ва асбобларни асосий ишлаш принциплари бўлган қуйидаги, яъни механик, электрик, электромагнит, оптоэлектрон ва иссиқлик усулларини ёритишга қаратилган. Чизиқли ва бурчакли катталикларни ўлчаш учун асбобларнинг метрологик таъминоти масалалари ҳам кўриб ўтилган.


“Чизиқли ва бурчакли ўлчашлар” фани бўйича маъруза матни 5521600 – “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” йўналиши талабалари учун маъруза ўқиш ва лаборатория ишларини ўтказиш учун мўлжалланган.
Маъруза матни материалларидан мухандислар ва илмий ходимлар ҳам фойдаланилиши мумкин.

СЎЗ БОШИ


Чизиқли ва бурчакли ўлчашлар фан ва техникада энг кенг тарқалган ўлчаш турларидан ҳисобланади.


Саноатда, айниқса машинасозликда ва асбобсозликда чизиқли ва бурчакли ўлчашларнинг хажми бошқа ўлчашларга нисбатан 90 – 95% гача қийматни ташкил этади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати, унинг узоқ муддатлилиги, мустаҳкамлиги чизиқли ва бурчакли ўлчашлар сифатига жуда боғлиқ. Чизиқли ва бурчакли ўлчашлар учун асбоблар ичида ишлаш принципи: механик, электрик, электромагнит, оптоэлектрон ва иссиқликлилари энг кенг қўлланилади. Чизиқли ва бурчакли ўлчашлар учун асбобларнинг энг муҳим тавсифлари уларнинг: статик ва динамик сезгирлиги, ўлчаш диапазони, ўлчаш аниқлиги ва бошқаларидир.
Маъруза матнида чизиқли ва бурчакли ўлчашлар учун ўзгарткичлар назариясининг асосий тамойиллари келтирилган, уларни хатоликлари тахлил қилинган, уларни метрологик таъминоти масалалари кўриб ўтилган.
Материали “Чизиқли ва бурчакли ўлчашлар” фанидан маъруза ўқиш учун мўлжалланган ва курс ишларини, диплом ишларини бажаришда ҳам фойдаланилиши мумкин.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling