Фани бўйича маърузалар матни


ЛОЙИҲАЛИ – ИҚТИСОДИЙ ТАЛАБЛАР


Download 1.11 Mb.
bet6/38
Sana10.01.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1087091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Chiziqli-burchakli o\'lchashlar

4. ЛОЙИҲАЛИ – ИҚТИСОДИЙ ТАЛАБЛАР.

Лойихали – иқтисодий талабларга қуйидагилар киради: конструкторлик - изланиш ва иқтисодий талаблар. Конструкторлик - изланиш талабларига– системотехник, эвристик ва эргономик муаммолар ечимлари, ҳамда ҳисоблаш техникасини кенг доирада қўллаб автоматик лойихалаш киради.


Эргономик талабларга биринчи навбатда тан нархни, истеъмолчи нархини, иқтисодий самарадорликни киритиш мумкин.
Бундан ташқари, тадбиркорлик, сотувга чиқарилиш ва фойдаланиш сохалари, ҳамда асбобнинг реал нархи муаммолари ҳам ҳал қилиниши керак.
ЧБЎ асбобини танлаш аввало уни мўлжалланиши, харатеристикалари, улар ўрнатилган технологик қурилма ва тизимни ишлаш шароитларига қараб амалга оширилади.
ЧБЎ асбоби айнан қайси тизим ёки айнан қайси ишлаб чиқаришда қўлланишига қараб баъзи алоҳида талабларнинг талаблар тўпламидаги аҳамияти ўзгариб боради.


5. ЧИЗИҚЛИ ВА БУРЧАКЛИ ЎЛЧАШЛАР АСБОБЛАРИ УЧУН ТАЛАБЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ.
Шундай қилиб чизиқли ва бурчакли ўлчашлар асбоблари учун талаблар уларни мўлжалланганлиги, характеристикаси ва уларнинг ўзлари кирадиган тизимни ишлаш шароитлари билан белгиланади. Умумий холда ЧБЎ асбоблари учун талаблар рўйхати қуйидаги кўринишда бўлади:

  • Юқори даражада аниқлик ва сезгирлик;

  • ишлаш тезлигини юқорилиги;

  • ўлчаш диапазонини кенг бўлиши;

  • чиқиш катталигини кириш катталигига бир қийматли боғлиқлиги;

  • масофадан ўлчаш имконияти;

  • эксплуатация вақтида ташқи халақитларга чидамлилик;

  • ташқи физик майдонлар таъсирига чидамлилик;

  • атроф мухит хусусиятлари (ҳарорат, намлик, тебраниш ва бошқа таъсирлар) ўзгаришига чидамлилик;

  • конструкциясини ва созлаш амалиётини соддалиги;

  • юқори ишончлилик;

  • ишлаб чиқаришни технологиклиги;

  • кичик ўлчамлилик;

  • массасини камлиги;

  • конструкциясининг бирхиллаштириш;

  • детал ва узелларини ўзаро алмашинувчанлиги;

  • нархи арзонлиги.

Ушбу умумий талаблардан ташқари эксплуатация шароитларига боғлиқ холда махсус шароитларда, масалан, юқори намлик, радиация, вибрация, тебраниш ва бошқа шароитларда ўлчаши олиши ҳам талаб қилиниши мумкин.
ЧБЎ асбобларига айтиб ўтилган талаблардан ташқари, исталган бошқа асбобга қўйиладиган талаблар ҳам қўйилади.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling