Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)
-ИШ. АСОСИЙ АЛМАШИНУВНИ ЖАДВАЛ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ (ЎҒИЛ ВА ҚИЗ БОЛАЛАРДА)
Download 1.17 Mb.
|
Fiziologiya laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдан мақсад.
- Ишни бажариш тартиби.
- 35-ИШ. АСОСИЙ АЛМАШИНУВНИ РИДНИНГ ФОРМУЛА ВА НОМОГРАММАСИ БЎЙИЧА АНИҚЛАШ.
- Иш анжомлари
34-ИШ. АСОСИЙ АЛМАШИНУВНИ ЖАДВАЛ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ (ЎҒИЛ ВА ҚИЗ БОЛАЛАРДА)
Назарий тушунча. Одам нисбий тинч, ҳеч қандай мускул иши бажармаётган ҳолатида эрталаб наҳорда, хона ҳароратида (20—22°С да) сарф бўладиган энергия миқдори асосий алмашинув деб аталади. Асосий алмашинув соғлом одамда турғун бўлиб, у одамнинг жинси, ёши, бўйи ва тана юзаси, иқлим, организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ бўлган муҳим физиологик константадир. Асосий алмашинувни аниқлаш учун одамнинг бўйи, ёши ва вазнини ҳисобга олган ҳолда тузилган жадваллар — номограм-малардан фойдаланилади. Асосий алмашинув эркакларда аёлларга нисбатан 10% дан ортиқ бўлади, шунинг учун ҳам эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида жадвал тузилган (4, 5-жадвал). Ишдан мақсад. Синалувчи одамда асосий алмашинув қанча бўлишини ҳисоблаш. Зарур жиҳозлар: бўй ўлчайдиган асбоб, тарози, асосий алмашинувни ҳисоблаш учун жадвал. Ишни бажариш тартиби. Текширишда синалувчининг бўйи ўлчанади ва оғирлиги тортилади. Сўнгра иккита қиймат топилади: биринчиси одамнинг бўйи ва ёши бўйича (6, 7-жадвал), иккинчиси оғирлиги бўйича (8-жадвал). Асосий алмашинувни аниқлаш учун иккала қиймат қўшилади. Масалан, синалувчи аёл 21 ёшда, бўйи 168 см, вазни 65 кг. 7-жадвалдан горизонтал чизиқ бўйича 21 ёш, вертикал чизиқ бўйича бўйи 168 см, кесишган жойда 213 ккал, 6-жадвалдан 65 кг оғирликка тўғри келадиган 1277 ккал топилади. Топилган ҳар иккала қиймат қўшилса, яъни 213]1277*1400 ккал чиқади. Ҳар бир студент ўзининг жинси, ёши ва вазнига мос келадиган асосий алмашинувни ҳисоблайди. 6-жадвал Эркакларнинг бўйи ва ёшига кўра суткалик асосий алмашинувни аниқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар
7-жадвал Аёлларнинг бўйи ва ёшига кўра суткалик асосий алмашинувни аниқлашда фойдаланиладиган маълумот
35-ИШ. АСОСИЙ АЛМАШИНУВНИ РИДНИНГ ФОРМУЛА ВА НОМОГРАММАСИ БЎЙИЧА АНИҚЛАШ. Риднинг номограмма ва формуласи асосий алмашинувнинг ўртача статистик нормадан индивидуал катталиги оғиш процентини ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Бунда артериал босим, пульс частотаси ва организмдаги иссиқликни ишлаб чиқиш ўртасидаги боғланиш ҳисобга олинади. Бундай ҳолатда олинган натижалар катта аниқликлар билан ажралиб турмасада, бироқ баъзи касалликларда (масалан, тиреотоксикозда) қулай бўлиб, диагностик мақсад-ларда ишлатилиши мумкин. Асосий алмашинув катталигининг 10% гача ортиши нормал деб ҳисобланади. Иш анжомлари: кушетка, сфигмоманометр, фонендоскоп, секунд стрелкаси бор соат. Рид номограммаси, чизғич. Тажриба одамда ўтказилади. Тажриба ўтказиш тартиби. Текширилувчи чалқанча ётқизилгач, мускул бўшашган ва эмоционал тинч ҳолатда пульс саналади ва ўнг қўлда бирин-кетин 3 марта 1—2 мин оралиқ билан максимал, минимал артериал босим Коротков усули билан ўлчанади. Ҳисоблаш учун минимал кўрсаткичлар олинади. Асосий алмашинувнинг нормадан оғиш даражаси Рид формуласи ёрдамида ўтказилади: оғиш даражаси = 0,75 х х (пульс частотаси + пульс босими х 0,74)—72,1 мин даги пульс частотаси — 76 та. Ҳисоблаш учун мисол: АБ — 120/80 мм. сим. уст. га тенг. Оғиш даражаси = 0,75 х Вазни 200 г бўлган каламуш мушаги орасига 1 мл (5 ТБ) миқдоридаги питуитрин юборилади. Сув синови даврида юборилган питуитрин таъсирида диурезни қайд қилиш 30 мин ва ундан ҳам ортиқроқ вақт давомида олиб борилади. Питуитрин юборилгандан бир неча минут ўтгач (5 миндан кейин), диурез амалда нолгача камаяди. Анурия 20—30 мин давом этади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling