Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)
Download 1.17 Mb.
|
Fiziologiya laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- A.Н.Aрипов, O.Д.Мирбобоева «OДАМ ВА ҲАЙВОНЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ» фанидан (ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ УЧУН)
- Тузувчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЗИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ A.Н.Aрипов, O.Д.Мирбобоева «OДАМ ВА ҲАЙВОНЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ» фанидан (ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ УЧУН) Наманган – 2008 Ушбу лаборатория машғулотлари учун услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган янги «Намунвий дастур» асосида ишчи дастурга мос равишда ёзилган. Услубий қўлланма университет Кимё-биология факультетининг биология бўлими ва педагогика институтларининг биология факультети талабалари фойдаланиши учун мўлжалланган. Тузувчилар: б.ф.н. доц. A.Н.Арипов. катта ўқитувчи O.Д.Mирбобоева. Тақризчилар: Ш.Қ.Қодиров. Анд ДТИ, Физиология кафедраси т.ф.н., доцент. б.ф.н. доц. Э.Икромов. НамДУ Умумий биология кафедраси мудири “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” фанидан лаборатория машғулотлари учун услубий қўлланма Наманган давлат университети Физиология кафедраси илмий кенгашининг 25.08.2008 йилдаги 1-сонли йиғилишида муҳокама этилди ва маъқулланди. Наманган Давлат университети Кимё-биология факультети илмий кенгашининг 26.08.2008 йилдаги l-сонли йиғилишида муҳокама қилинди ва маъқулланди. Наманган Давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 27.08.2008 йил 1-сонли йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга тавсия этилди. СЎЗБОШИ. Биологик фанлар туркумига кирувчи «Одам ва ҳайвонлар физиологияси» фани муҳим ва ўз навбатида ўзлаштирилиши мураккаб бўлган фанлардан биридир. Тирик организмлар функцияларини турли шароитларда ўрганиш физиология фанининг асосий мақсади бўлиб, биолог мутахассис бакалаврлар, магистрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Талабаларда илмий дунёқараш шаклланишида физиологик жараёнларни тушуниш, организмда таъсиротни қабул қилиниши, қабул қилинган информацияни марказий нерв системасида қайта ишланиши, унга тегишли жавобларни шаклланиши кабиларни билиш жуда муҳимдир. Айниқса, талабалар физиология фанини ўрганиш билан организмнинг мураккаб функцияларини атрофлича тушуниб оладилар ва улар, биолог, физиолог мутахассис бўлиб етишишларида биологик фикрлаш қобилиятларини ўстиришда зарур бўлган билимларга эга бўладилар. Шу билан бир қаторда, талабалар бу фандан лаборатория машғулотлари ўтганларида тажрибалар ўтказиб назарий олган билимларини амалда мустаҳкамлайдилар. Одам ва ҳайвонлар физиологиясидан лаборатория машғулотлари учун тайёрланган ушбу услубий қўлланма янги 2008 йилда тасдиқланган Давлат таълим стандартлари ва янги Намунавий дастурлар талабларига мувофиқлаштириб ёзилди. Услубий қўлланмадан биология, жисмоний тарбия ва маданият, касб таълими йўналишларида таълим олаётган талабалар фойдаланишлари мумкин. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling