Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)


Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар


Download 1.17 Mb.
bet8/34
Sana08.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1342614
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
Fiziologiya laboratoriya

Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Тажриба схемаси тасвирини чизинг, мускулнинг ёйилган эгри якка қисқариш кимограммасини дафтарга ёпиштириб қисқариш фазаларини ва уларнинг давомийлигини аниқланг.

27-расм. Мускулларнинг якка қисқаришини ёзиш ва тахлил қилиш учун қурилма схемаси.
а) фаль-аппарат; 1) рама; 2) йўналтирувчилар; 3) кареткани жойидан кўчириш учун юк; 4) каретка; 5) эгри чизиқни ёзиш учун қоғоз қуйгич; 6) каретка фиксатори; 7—8) осма контактлар; 9) якка таъсирлагичлар ҳосил қилувчи электрик схема; 10-11) узгичлар; Д - диод, R- қаршилик, R1 – ўзгарувчан қаршилик; С-сиғим; б) вертикал миографга маҳкамланган мускул билан штатив; в) мускул якка қисқаришининг эгри чизиғи. 1) контактларнинг узилиш пайти; 2) латент қисқаришининг эгри чизиғи; 3) қисқариш фазаси; 4) бўшашиш фазаси.

28-расм. Тетануснинг ҳар хил турлари. 1) якка қисқариш; 2) тишли тетанус; 3) силлиқ тетанус; 4) оптимим (энг яхши), 5) пессимум (энг ёмон).

Тишли ва силлиқ тетанус (28-расм). Организмда мускуллар марказий нерв системасидан ритмик равишда келаётган импульслар таъсирида қисқаради. Мускулларга импульслар юқори частота билан келиб, мускулнинг якка қисқариш давомийлигини оширади, натижада мускул барча қисмларининг узоқ ва кучли даражада қисқариши билан белгиланувчи ҳамда тетанус номини олган қисқаришлар йиғиндиси юз беради. Фақат тажриба ўтказиш орқали титанусни ёзиб олиш ва келиб чиқиш механизмини таҳлил қилиш мумкин. Агар мускулка 10—20 Гц га эга бўлган ритмик таъсир ўтказилса, кейин келаётган ҳар бир импул мускулнинг бўшашиш фазасига тўғри келади ва бу вақтда тишли тетанус пайдо бўлади. Агар мускулни таъсирлаш частотаси янада оширилса, яъни 20—40 Гц гача кўпайтирилса, келаётган ҳар бир импульс мускулнинг қисқариш (кичрайиш) даврига тўғри келади ва натижада мускулнинг тўхтовсиз, узоқ муддатли қисқариши бошланади. Бундай қисқариш силлиқ тетанус дейилади


Иш анжомлари: вертикал миограф, стимулятор, кимограф, универсал штатив, препаровка асбоблари йиғиндиси, кўзтомизгич, жомча, дока салфеткалар, Рингер эритмаси, бақа.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling